Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
58 Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур. («Бадоеъ ул-васат», 156-гаяал) Машҳур ва манзур бу ғазал Алишер Навоий қарилик лирикаси маҳсули бўлиб, унда шоир ишқий-фалсафий мавзуда баҳс этади. Рамали мусаммани маҳзуф вазнида битилган. Ғазал услубан таъриф-тавсиф типида яратилган. Асарнинг мақсад-моҳияти ўн сақкиз ёшдаги манзур (назарда тутилган муайян сиймо) малоҳатини васф этишга қаратилган. Лекин бу васф инсон умрининг навқирон палласи ҳамда ҳусну жамол ҳақидаги фалсафий мупюҳадалар билан йўғирилган. Ҳатто, баъзи байтларда тавсиф иккинчи ўринга ўтиб қолиб, таъриф, фалсафий умумлашма ифодаси биринчи даражага кўтарилади. Ёхуд таъриф-тавсиф баравар меъёрда, уйғун акс эттирилган бўлса ҳам, фалсафий моҳият эътиборимизни кўпроқ тортади. Чунончи, матлаъда ўн саккиз ёшли дилбарнинг сарвинозлигидан кўра, унинг шу ёшдаги маънавий-руҳий аҳволи тасвирига кучли урғу берилган. «Ўн саккиз минг олам» — турғун сўз бирикмаси бўлиб, у бутун борлиқ ўн саккиз минг оламдан иборат, деган оламнинг чексизлиги ҳақидаги афсоиавий қадимий тасаввурлардан келиб чиққан. Шоир «Сарвинозимнинг бошида ўн саккиз минг олам ғавғоси бор, аммо бунга ажабланмаслик керак, чунки у ўн саккиз ёшдадур», дер экан, биргина сарвиноз аҳволига эмас, умуман, инсоннинг ўн саккиз ёшига таъриф беради. Таъриф умуминсоний бўлганидек, назаримизда, ўн саккиз яшар сарвиноз ҳам умумлашма образ. Асарда ўн саккиз ёшли муайян инсон тасвирлангаи бўлиши эҳтимол, унинг ҳаётий сиймоси бизга маълум эмас. Балки, матлаъдаги таърифу тавсифга ўн саккиз яшар гўзал қиз эмас, баркамол бир ўспирин талъати асос бўлгандир. Муҳтарам мухлис, Навоий йигит кишини васф этгани ҳақидаги тахминимизга дарҳол эътироз билдириш ёхуд буни нотўгри талқин этишдан сақланишингизни сўраймиз. Бу — ҳали илмда ўрганилмаган муаммо. Навоийнинг йигитлар васфида битилган ўнлаб рубобий (лирик) асарлари борки, улар турли андишалар билан «Хазойин ул-маоний»нинг 1959-— 60 йилларда чоп этилгаи Ҳамид Сулаймон нашрига киритилмаган ва халққа етиб бормаган. Бу газал ҳамда қитъалар Навоий мукаммал асарлари тўпламида босилмоқда ва энди илмий баҳоланса керак. Назаримда, бу ҳодиса Навоий дунёқараши билан боглиқ. Навоий инсонда илоҳий етукликни, илоҳда иисоний гўзалликни кўргаи. Мутафаккир ўзи сиғинган илоҳий қудрат, навқиронлик, баркамоллик, ҳайратомуз сеҳру сииоатни, жисмоний ва ақлий тенгсизликни йигитлар сиймосида тажассум эттирган бўлса, ажаб эмас. Ҳарқалай, асарга ўн саккиз минг оламни мушоҳада этишга қодир, ўн саккиз минг олам дарди билан яшайдиган, ақлу заковати ўн саккиз минг олам тилсимларини еча оладигаи, ҳусни ўн саккиз минг оламни лол қолдирадиган, ҳаяжон ва эҳтирослари ўн саккиз минг оламни ўртайдиган ўн саккиз ёшли инсон сиймоси сабаб бўлган. Эҳтимол, бу Навоий орзусидаги қомил инсондур. Дарвоқе, ўн саккиз минг олам ташвишлари билан яшайдиган ёш замондошларимиз ҳам йўқ эмас. Эсли-ҳушли, заковатли, ғайрат-шижоатли йигит-қизларимиз олдида шундай улкан муаммолар, вазифалар, орзулар турадики, уларнинг кўлами ва салмоғи ўн саккиз минг олам ошубидан кам эмас. Чинакам инсон учун ўн саккиз ёш — шундай масъулиятли давр, аслида. Кейинги байтларда матлаъдаги ғоявий мазмун тадрижий такомиллаштирилади. 2 – 3- байтлар матлаъда васф этилган даражадаги камолотга эришган инсон етуклигининг яшовчанлипг ҳақида баҳс этади: Деса бўлғайким яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор, Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур. Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошиндадур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling