Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
54 диққатга сазовор: Бир лўлийи бозигар эрур чанбар ичинда Холингки, ўшул ҳалқайи гесу била ўйнар. Шоир талқинича, тебраниб турган маъшуқа ҳалқаси теграсидаги хол чамбарак ичида ўйин кўрсатаётган лўливаш гўзалга монанд. Демак, васф этилаётган хол шунчалар дилнишин ва жозибадор. Одатда, мустақиллиги билан ажралиб турадиган матлаъдан олдинги байтда шоир зоҳидга танқидий муносабатини тамсилий усулда, образли тарзда қистириб ўтади: Зоҳид била нафс этса тамасхур, не ажабким, Ит сайд қилур вақтда тулку била ўйнар. Бунда ов чоғида итнинг тулки билан ўйини лавҳаси зоҳиднинг нафсга муносабатини очиб беришга хизмат қилган. Байт зимнига нафснинг тулкидек ҳийлагарлиги ҳам сингдирилган. Ғазал ихлосмандларини жуда қизиқтириб келган тилсимлардан бири еттиичи, яъни тугалланма байтнинг мазмунидир. Муғ дайрида маст ўлса, Навоийни кўрунгким, Бир олма киби гунбази мийну била ўйнар. Шарҳлашга уринсак, дастлаб байтнинг мазмуни жуда соддадек туюлади. Яъни, гўёки, «Майхонада маст бўлган чоғида Навоийни кўрасиз, у олам гумбазини қўлида бир олма каби ўйнатиш қудратига эга бўлади». Аммо байтнинг замирида бундан кўра салмоқли ва сеҳрли маъно яширингандек, шарҳдан кўнглимиз тўлмайди. Балки, байтнинг ботинида сўфиёна мазмун ётгандир. Фараз қилайлик, «муғ»—маъиавий майхона, унда маст бўлиш — ҳаққа эришиш тимсоли бўлсин. Бунда маънан Ҳақ даражасига кўтарилган лирик қаҳрамоннинг олам гумбазини бир олма каби ўйнаши (борлиқни маънавий жиҳатдан тугал англаб етиш)ни аниқроқ тасаввур этиш мумкин. Тугалланманинг фалсафий тус олиши Навоий ғазалиёти учун умумий хусусиятдир. «...ЁР УЗАР БУЛСА МУҲАББАТ РИШТАСИН...» Алишер Навоий ғазалиётида бугунги инсоний, оилавий муносабатларда ҳам ибрат бўлгулик ҳаётий сабоқлар, кечинма, мулоҳазалар мужассам асарлар кўп. Мана, шундай ғазаллардан бири: Кимки, онинг бир малаксиймо париваш ёри бор, Одами бўлса, пари бирла малакдин ори бор. Кеча улким чирманур бир гул била, не тонг, агар Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандон вашот изҳори бор. Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким, Пардин ўқ жисмиға сончилғон ададсиз хори бор. Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling