Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

 
«ЗУЛФУНГ ОЧИЛИБ...» 
 
Зулфунг очилиб, орази дилжў била ўйнар, 
Ҳиндубачае шўхдурур, сув била ўйнар. 
 
Ул шўх кўнгул лавҳин этиб тийра нафасдин, 
Бир тифлдур, алқиссаки, кўзгу била ўйнар. 
 
Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин, 
То ғамзаси ул наргиси жоду била ўйнар. 
 
Тонг йўқки, кўзунг бўлса кўнгул бирла мулойим, 
Мажнунға ажаб йўқ, агар оҳу била ўйиар. 
 
Бир лўлийи бозигар эрур чанбар ичинда
Холингки, ўшул ҳалқайи гесу била ўйнар, 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
 
Зоҳид била нафс этса тамасхур, не ажабким, 
Ит сайр қилур вақтда тулку била ўйнар.
 
Муғ дайрида маст ўлса, Навоийни кўрунгким, 
Бир олма киби гунбази мийну била ўйнар. 
( «Бадоеъ ул-васат». 166-газал) 
Навоийнинг ўрта ёш лирикасига мансуб бу ғазал шоирнинг ўрта ёшдаги бадиий камолотини, 
ўрта ёш гўзалликларига мафтунлигини, ўрта ёш эҳтирослари инъикосини ифодалаб турибди. 
Асарнииг мазмун-мундарижаси маъшуқа жамолини васф этишдан иборат. Аммо ундаги васф 
анъанавий тавсифий ғазаллардан кескин ажралиб туради. Ҳар бир ҳусусият васфи муайян 
қиёсий тасвир асосига қурилган. Зулфнинг эшилиб, силкина-силкина юз теграсида 
ўйноқланиши шунчаки айтиб ўтиб кетилмайди. Акс ҳолда, зулф васфи қуруққина таърифланган 
бўлиб қоларди. Шоир шу ҳолатга мос ҳаётий тамсил топади. Тамсил усулида сув билан ўйнаб 
турган ҳиндубачани зулфга муқоиса этади. Бу қиёсга ҳиндубача ва зулфнинг икки манонд 
белгиси — қоралиги ва шўхлиги асос бўлади. Шунингдек, бу қиёсдан маъшуқа юзининг сувдай 
тиниқ, мусаффо ва ҳаётбахшлиги аён англашилади. 
Шоир газалнинг мазмунига мутаносиб, шўх ва ўйноқи оҳанг танлаган. Бу ҳазажи мусаммани 
ахраби макфуфи маҳзуф вазнидир. 
Ғазалнинг классик қўшиққа айланиши ва халққа севимли, машҳур бўлишида ҳам мана шу 
шакл ҳамда мазмуннинг бадиий мутаносиблиги боисдир. 
Ғазал мураддафлиги, радифга «ўйнамоқ» феъли танлангани тасодифий эмас. Бу ҳам — 
бадиий мутаносиблик тақозоси. Ғазалда мазмун ва бадиий тасвир мутаносиблиги бошдан-оёқ 
изчил давом этади. Бу эса ғазалнинг композицион жиҳатдан якпора шаклда вужудга келишини 
таъминлайди. 
Зулфнинг болаларга хос ўйинқароқлнги тасвири кейинги байтларда ҳам ўша маромда 
сақланган: 
 
Ул шўх кўнгул лавҳин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдур, алқиссаки, кўзгу била ўйнар.
 
Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин,
То ғамзаси ул наргиси жоду била ўйнар. 
Ҳаётий лавҳалар билан қиёслаб тасвирлаш, тамсил усули бу ғазалда услубий воситага 
айланган. Чунки у бутун ғазал доирасида амал қилади. Маъшуқанинг кўзи тасвирланган байтга 
эътибор беринг: 
 
Тонг йўққи, кўзунг бўлса кўнгул бирла мулойиб,
Мажнунға ажаб йўқ, агар оҳу била ўйнар. 
Бир қарашда, байтда кўз тасвири асосий мақсад эмасдай туюлади. Аслида эса, асосий мақсад 
кўз тасвири, буни шоир бевосита эмас, билвосита амалга оширади. У шундай мазмунни 
ифодалайди: «Сенинг кўзинг менинг кўнглим билан ўйнашгани таажжубланарли эмас, чунки 
мажнуннинг оҳу билан ўйнаши табиий». Бундан англашиладики, шоир маъшуқа кўзи оҳу 
сингари гўзал, ҳуркак, ўйноқи эканлигини, шунингдек, лирик қаҳрамон кўнглининг 
мажнунҳоллигиии ҳам сўзаро тасвирлаб ўтган. Ҳаётий асосларда акс этган хол тасвири ҳам 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling