Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
ҳаётининг бир даври — қарилик босқичида, лекин турли фурсатларда, турли воқеалар турткиси 
билан ёзилган бўлиши эҳтимол. Ғазалларнинг бири «Наводир уш-шабоб»дан, иккинчиси 
«Бадоеъ ул-васат» девонидан ўрин олиши ҳам балки шу билан изоҳланар. 
 
Дўстлар, маҳрам деб элга роз ифшо қилмангиз,
Бошингизға юз бало куч бирла пайдо қилмангиз. 
Бу бир маҳаллар «кимсани дард аҳли деб сиррига маҳрам айлаган» ва бундай 
очиқкўнгиллиги туфайли, «ўз-ўзини куч била расвойи олам айлаган» лирик қаҳрамоннинг ўз 
шахсий фожиасидан жамиятга бераётгаи сабоғи. Аввалги ғазалнинг«кимсани дард аҳли деб», 
«дема сирринг кимсага» иборалари шоирнинг муайян кишиларга нисбатангина ишончи 
яраланганидан гувоҳлик қилса, бу ғазал матлаъидаги «элга роз ифшо қилмангиз» сўзлари 
шоирнинг кишиларга ишонавериб кўп панд егани ва умуман, элга ишончи йўқолганидан 
кафолат беради. Иккинчи байт матлаъдаги фикрни янада кучайтиради: 
 
Фош қилманг роз, чунким асрай олмай қилдингиз, 
Ўзгалардин асрамоқ боре таманно қилмангиз. 
Энди шоир инсон табиатидаги умуминсоний заифликдан огоҳлантиради. Инсоннинг ўз 
сирини асрашга ўз иродаси ожизлик қилса, ўзининг оғзига кучи етмаса, сирини пинҳон 
тутишни бошқалардан умид қилиши ақлга сиғмайди. Чунки бошқалар ҳам унингдек бир 
бандайи ожизда. Шунинг учун одам, аввало, ўзига ўзи пишиқ бўлиши лозим. Шу тариқа, шоир 
умумдан хусусга кўчади: 
 
Ишқ асрорига тил маҳрам эмастур зинҳор
Ким, кўнгулдин тилга они ошкоро қилмангиз. 
Ғазал ҳажвий, киноявий руҳда давом этади: «кимса», «эл», «ўзгалар»ни қўя турайлигу, 
аввал, ўз аъзоларимизни назорат қилайлик. Маълум бўладики, «расвойи олам», «юз бало»га 
мубтало бўлишимизнинг биринчи боиси тил экан. Чунки сиримизни илк ошкор этувчи — у. 
Демак, сир-асрорни зинҳор-базинҳор «кўнгулдин тилга» кўчирмаслик керак. Аммо, кўнгулга 
ишониб бўлармикин? 
 
Чун кўнгулдур қалбу тил ғаммоз, махфий розни
Жон ҳаримидин бу иккига ҳувайдо қилмангиз. 
Афсуски, кўнгул ҳам маҳрами асрор бўлолмайди. Чунки уни «қалб» деб атайдилар. Навоий 
бу ўринда, «қалб» сўзининг ўз (кўнгул) ва кўчма (қаллоб, фирибгар, нопок) маъноларидан 
маҳорат билан фойдаланган. Бу эса кўнгулдан қаллоблик ва фирибгарлик зоҳир бўлиши 
хавфидан далолат. Шундай қилиб, кўнгул — хиёнаткор, тил-сотқин («тил» сўзининг ҳарбдаги 
маъносиии ҳамда «ғаммоз» сўзининг сир очувчи, чақимчи маъноларшш эсланг) экан, махфий 
сирни жондан бу икки аъзога кўчирмаслик, уни фақат жонда асрамоқ маъқул. Акс ҳолда, 
«махфий сир» жондан кўнгулга, кўнгулдан тилга, тилдан «кимса»га, «кимса»дан «ўзгалар»га, 
«ўзгалар»дан «эл»га ўтиб фош бўлади. Қарабсизки, соҳиби асрор яна — расвойи олам. 
Ғазалдаги силсилавий тасвир тил ва кўнгул тафтиши билан тугамайди. Чунки инсоннинг 
ички имкониятида сирни фош этувчи бошқа воситалар ҳам бор: 
 
Чун кўнгул тил бирла маҳрам бўлмади, ҳожат эмас


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling