Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
Тасаввуф шеърияти билан чуқур яқинлиги йўқ Захириддин Муҳаммад Бобур ҳам «Шаҳвату 
нафс қавий душмандур». «Нафс ёғисини мағлуб этгил», нафс «Душманедур агарчи ўтру эмас, 
Лек бир лаҳза сендин айру эмас», дея огоҳлантирган. 
Навоийнинг «Чекиб агёрдин юз жавр...», дейиши, бу — «нафси золим»га тегишли. «Ёр» эса 
вужуди мутлақдир. Нафсни енгиш — «ўзлик иморатин» бузиш. Акс тарзда «Не ўзга халқдин 
ғайрат, не ўзимдин уётим бор», дейиш ҳолатига кўтарилиш имконсиздир. 
 
Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлиға кўз солмай. 
Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор. 
Нега кўздин кечиб «бир хат» ёзиш керак? Фақат «даҳр аҳлиға кўз солмаслик учунми? Йўқ, 
албатта. «Жон кўзи» Ёрни кўриб, «Дил ондин хабар» бергач, ҳусн шоҳи жон ичин-да 
жойлашиб, «кўнгилни арш» айлайди. Бу — ботин кўзнинг очилиши: 
«Ботин кўздир Дўстии кўрган, Бу зоҳир кўз ёбондадур...» Кўздин кечиш ва «кўз саводи»га 
оид ҳақиқат асосан мана шу. 
Тилар кўнглим хуши анқодин ўтса нори юз водий, Мунингдёк сайр этарга Қофдин ортуқ 
саботим бор. Бу икки мисрада фано водийсига сайр эътиборда тутилган. Чунки анқо қушидан 
ҳам «нори юз водий»га ўтишга аҳли фаногина қодирлигига Навоийнинг ўзи бир ўринда 
гувоҳлик берган: 
 
Уруж истар эсанг бу дайр ичинда фоний ўлғилким, 
Малак узра қадам босиб ўтар аҳли фано густоҳ. 
Демак, шеър қаҳрамонининг анқо манзилидан ҳам «нори юз водий»га сайр этарга соботи 
етарли. Ахир, унииг кўнгли «фано кучидин зўрбозу» истаётир. Ғазалнинг сўнгги байтини 
ўқиймиз: 
 
Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ, 
Агар кавнайнга хошок чоғлиғ илтифотим бор. 
Ниҳоят бош муддао гапирилди: шоҳнинг кўнгли шоирга мойилмас. Шунинг учун икки 
дунёга ҳам унинг «хошок чоглиг» илтифоти йўқ. Профессор А. Ҳайитметов ғазал шоирнинг 
йигитлик вақтида яратилганига таяниб, ўша шоҳ «Навоийга душманлик назари билан қараб, 
унга Ҳиротда кун бермаган золим Абу Саид эди. Унинг даврида Навоий Ҳиротда ниҳоятда 
қийналиб, бир пулга зор бўлиб, туришга уйи йўқ, ейишга овқати йўқ ҳолда яшайди... Ҳиротдаги 
хушомадгўй феодаллар подшонинг Навоийга муносабатининг ёмонлигиии билиб, унга 
нисбатан яхши қарамаганлар. Натижада, шоир юқоридаги газалда тасвирланган аҳволга тушган 
ва охири Ҳиротдан кетиб қолган», деб ёзади. Ғазалдаги умумий руҳ, мистик кечинмаларнинг 
багоят қуюқлиги, сўз ва оҳангдаги ғамгинлик шундай хулоса чиқаришга асос беради. Аммо 
ғазалнинг гоявий-бадиий мундарижаси бошқа мулоҳазаларни ўртага ташлашга ҳам монелик 
қилмайди. 
Алишер Навоий ғазалларидан бирида шоҳга мурожаат этиб, ўзни «ўздин улуғроқ шоҳга 
ҳожатманд» билишга чақирган. Бу шоҳ—Аллоҳ. Бизнингча, газал хотимасида ана шу шоҳдан 
марҳамат кутилаётир. Шоирнинг икки дунёни ҳам хошокча назарга илмаслиги бир золим 
подшоҳнинг муносабатигагина боғланса, шеърда аксини топган илоҳий-фалсафий моҳият ўз-
ўзидан майдалашади. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
Югурма ризқ учун, не етса ҳақдин англаким, комил,
Не келтургил демиш, не ғайбдин етганин қайтормиш. 
Навоий энг мушкул аҳволда ҳам шу эътиқодга содиқ қолганлиги ва Тангридан бошқасидан 
қўрқиш, шафқат тилашни гумроҳлик билганлиги шубҳасиздир. 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling