Microsoft Word Номозов Н. Н. doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Rus tili qoidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 130. Наречие. Равиш.
- 131. Разряды наречий.
№128. Деепричастие. Равишдош. Феъллик белгиларига ҳам, равишлик белгиларига ҳам эга бўлган феъл формаси равишдош деб аталади. Бироқ равишдошлар феъл сингари сон ва шахс билан тусланмайди. Равишдош гапда гапнинг иккинчи даражали бўлаги (ҳол) васифасида келади. Равишдош қайси феълдан ясалган бўлса, ўша феълнинг турини сақлайди. Тугалланмаган турга кирувчи равишдош ҳозирги замон феълиниг негизидан ясалади. Бунинг учун 3-шахс кўплик тугалликларини олиб ташлаб, ўрнига –я, -а суффиксларини қўшиш зарур, масалан: слушают-слушая, читают-читая, занимаются-занимаясь, держатся-держась, дышат-дыша, плачут-плача. Ўзлик феълларидан ясалган равишдошларнинг охирида –сь ёзилади, масалан: советуются-советуясь, посоветовавшись (маслаҳатлашиб бўлиб). №129. Равишдошларнинг ясалиш таблицалари Қайси равишдош Феълнинг қайси туридан Феълнинг қайси негизидан Қў шиладиган суффикс Ясалиш усули Ҳозирги замон равишдоши феълнинг тугалланмаган туридан Ҳозирги замон негизидан -я, шипилдоқ товушлардан кейин -а 3-шахс кўплигидан –ут (-ют), -ат, (-ят) суффиксларини ажратиб, -я (-а) суффиксларини қўшиш билан: читают-читая, говорят-говоря Ўтган замон равишдоши Феълнинг тугалланган туридан Ўтган замон негизидан -в (вши), л дан бошқа товушлар билан тугаган негизлардан кейин -ши Ўтган замон суффикси –л ни ажратиб, -в (вши), – ши суффиксларини қўшиш йўли билан: прочитал-прочитав, сделал-сделав, написал-написав, встретил- встретивши Баъзи феъллардан равишдош ясаш мумкин эмас, масалан: писать, беречь. стричь, сечь. №130. Наречие. Равиш. Иш ҳаракатнинг белгисини, яъни унинг бажарилаётган пайтидаги турли ҳолатларини билдирувчи сўз туркуми равиш деб аталади. Равиш турланмайди ва тусланмайди. Равишлар феъл, сифат ёки бошқа бир равишга боғланиб, гапда иккинчи даражали гап бўлаклари вазифасида келади. №131. Разряды наречий. Равишларнинг турлари. Равишлар ўзларининг билдирган маъноларига кўра, қуйидаги асосий турларга бўлинади: Равишларнинг турлари Қайси сўроқларга жавоб бўлиб келади? Мисоллар 1. Наречия места-ўрин равишлари где? куда? откуда? здесь, там, вблизи, везде: сюда, направо, ниже, никуда, налево, отсюда, оттуда 2. Наречия времени- пайт равишлари когда? сегодня, вчера, утром, сейчас, никогда, когда- то, накануне, некогда 3. Наречия причины- сабаб равишлари почему?, от чего?, по какой причине? сгоряча, созла, сослепу 4. Наречия цели- мақсад равишлари с какой целью?, для чего? назло, нарочно, незачем, зачем, затем 5. Наречия образа действия-ҳолат равишлари как?, каким образом? хорошо, быстро, геройски, набело, верхом, еле-еле, так, вдруг, никак 6. Наречия мери и степени-даража равишлари сколько?, насколько?, в какой степени? много, дважды, впятеро, вдвое, очень, весьма, совсем №132. Образование наречий. Равишларнинг ясалиши. Равишларнинг кўпчилиги сифатлардан ясалган. Асл сифатлардан равишлар –о ва –е суффикслари билан ясалади, масалан: скорый (тез)-скоро (тез), слабый (кучсиз)-слабо (кучсиз ҳолда), искренний- искренне. -ский, -цкий билан тугаган сифатлардан равишлар –ски суффикси билан ясалиши мумкин, масалан: геройский (қаҳрамонларга хос)-геройски (қаҳрамонона), критический-критически. Бу равишлар баъзан по -олд қўшичаси билан бирга ишлатилади: по- геройски (қаҳрамонларча), по-доружски (дўстона). Аммо бевосита ясалиши ҳам мумкин, масалан: вчера, дома. Сонлардан ясалган равишлар: дважды, вдвойне, во-первых, во-вторых. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling