Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


Download 0.85 Mb.
bet16/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

Полисахаридлар


Ферментларга ўхшаб, баъзи-бир полисахаридлар микроорганизмларни хажайрадан ташқаридаги метаболитлари ҳисобланади. Озиқ-овқат саноатида полисахаридлар маҳсулотга форма бериш учун, уларни қуюлтириш учун кўпроқ ишлатилади. Шарқ мамлакатларида. Хусусан Японияда ва Хитойда қадимлардан қуюлтирувчи, таъам ва шакл берувчи модда сифатида денгиз ўсимликларидан фойдаланиб келинган.


Полисахаридларни қуюлтирувчи ва шакл берувчи агентлар сифатида ишлатилишини асосий сабаби, уларни нейтраллиги ва биологик ҳамкорлик хусусиятларидир. Масалан, Pseudomonas spp бактерияси синтез қиладиган полисахаридлар қуюлтирувчи модда сифатида кенг ишлатилиб келинаётган глюкоманнозлар билан биргаликда бемалол ишлатилаверадилар. Микроблар синтез қилувчи полисахаридларни янги манбаларини топиш замонавий озиқ-овқат саноатининг энг долзарб масалаларидан биридир. Биотехнологик усуллар билан олинадиган янги озуқаларни ижобий томонлари билан биргаликда салбий томонлари ҳам бор. Масала шундаки, озиқ-овқат саноатида – консерватив тармоқ ва шунинг учун ҳам ҳарқандай янгиликни катта қийинчилик билан қарши олади. Биринчидан, жамоа ананавий озиқаларга ўрганиб қолган, янги маҳсулотларни истъемол қилишга тайёр эмас, айниқса ген-мухандислик йўллари билан яратилган маҳсулотларни истъемол қилишга қаршилар жуда ҳам кўплаб топилади. Шундай қилиб, ҳалқни катта қисмини ананавий бўлмаган янги маҳсулотларга қарашлари негатив, улар биотехнологиянинг реал имкониятларига шубҳа билан қарайдилар. Шуниси қизиқки, замонавий биотехнология асосан энг ривожланган мамлакатларда яратилган в янги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари ҳам ана шу мамлакатлар. Аммо, бу маҳсулотлар асосан озиқ-овқат етишмаётган энди ривожланаётган мамлакатларда сотилмоқда. Бу воқейлик ҳар қандай инсонни ўйлантириб қўйиши мумкин, аммо замонавий биотехнологиянинг бошланиши ачиш-бижғиш жараёнлардан, - микроорганизмларни анаэроб шароитдаги фаолияти асосида қурилганлигини эсдан чиқармаслик керак. Юз йиллар мобайнида бижғиш маҳсулотлари (нон. Пишлоқ, пиво, вино ва х.к.) инсониятни кундалик истъемол молларига айланган ва шундай бўлиб турибди. Аммо, вақт, давр ўз талабларини қўяди ва инсон, табиатдаги баъзи-бир организмларни мақсадга мувофиқ равишда ўзгартириб боришга мажбур. Бундай машаққатли меҳнат қанчалик ўзини оқлайди? Энг замонавий биотехнологиянинг усуллари асосида яратилган озиқа маҳсулотларини кенг қўллаш, уларни узоқ даврда истъемол қилинганда қандай ўзгаришлар бўлиш ёки бўлмаслигини фақатгина вақт кўрсатади.
Бугунги кунда ген-мухандислиги усуллари ёрдамида яратилган организмлар асосида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан бу жараённи тўхтатиш жуда ҳам мураккабдир. Шунинг учун ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сифатини баҳолашга алоҳида эътибор берилмоқда. Ген- мухандислиги асосида яратилган организмлар янги авлод технологияларига асос бўлиб хизмат қилса ажаб эмас. Бундай технологияларни ананавий технологиялардан фарқи икки холат билан белгиланади:
генларни клонлаш катта аниқлик билан назорат қилиши мумкин;
ананавий усуллар билан яқин бўлмаган организмларга ген ўтказиш мумкин эмас.
Ген мухандислигини ишлатилиши организмни ишлаб чиқариш тавсифини тузатишга ва кераксиз хусусиятлардан озод этишга олиб келади. Озиқ-овқат саноатида ген-мухандислигини асосий вазифаси – сифатни тузатиш, ишлаб чиқадиган маҳсулотларни асортиментини кўпайтириш ва уларни тан нархини пасайтиришдир.



      1. Download 0.85 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling