Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni
Download 0.85 Mb.
|
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Витаминлар
Аминокислоталар
(ушбу мавзуга оид батафсил маълумотлар кейинги мавзуларда берилган) Дунёда ҳар йили 700000 т кўпроқ аминокислоталар ишлаб чиқарилади. Бу сохада Япония бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ, яъни йилига 2 млрд. АқШ долларига тенг бўлган баҳода тоза ҳолатдан аминокислоталар ҳамда уларни аралашмасини ишлаб чиқаради. Аминокислоталар озиқ-овқат маҳсулотларини таъамини тузатиш ва уларни озиқа бирлигини ошириш мақсадида кенг қўлланилади. Аминокислоталарни биосинтези учун озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар хил таксономик гуруҳга мансуб бўлган микроорганизмлардан фойдаланилади. Масалан, лизин ва глютамин кислотасини синтези учун Corunebacterium glutamicum ва Brevibasterium flavum бактериалари ишлатилади. Аминокислоталар синтез қилувчи микроорганизмларнинг кўпчилиги классик микробиология усулларидан фойдаланиб, танлаб олинганлар, яъни улар мутантлар ҳисобланадилар. Паст молекуляр оғирликга эга бўлган бирикмаларни суперпродуцентларини яратиш стратегияси унчали яхши йўлга қўйилмаган бўлсада, баъзи аминокислоталарни продуцентлари ген-мухандислик усуллари ёрдамида яратилган ва улардан ишлаб чиқариш миқёсида фойдаланиб келинмоқда. Кимёвий йўл билан, синтез орқали олинадиган аминокислоталарни қисми ҳозирча кўпроқ. Масалан, кенг миқёсда ишлатиладиган аминокислоталардан глицин ва метионин асосан кимёвий синтез йўли билан ишлаб чиқилади. Витаминлар(ушбу мавзуга оид батафсил маълумотлар кейинги мавзуларда берилган) Замонавий нуқтаи назарга асосан ҳар хил кимёвий тузулишга эга бўлган бирикмалар шартли равишда витаминларга қўшиб қўйилган. Хусусият ва тузулишларини чуқур ўрганиб борган сари уларни таркиби ўзгариб туради. Хусусиятларида ноферментлик хоссалари ёки фаолликлари бўлмаганликлари учун В15, Р ва F витаминлари (илгари шундай юритилган) витаминларни сафидан чиқариш тавсия этилган. Энг янги классификацияга асосан, витаминлар гуруҳига қуйидагилар киритилган: В-гуруҳи: В1 – тиамин; В2 – рибофлавин; В3 – пантотен кислотаси; В5 – никотин кислотаси; В6 – пиридоксин; В9 – фолиевая кислота; В12 – кобаламин. А-гуруҳи: Н – биотин; С – аскорбин кислотаси; А – ребитиноллар - ва -каротинлар. D-гуруҳи: кальцеферол; эргокальцеферол; эргостерин (провитамин); 7-дигидрохолестерин (провитамин). Е- токофероллар; К-нафтохинонлар, уларни кофермент шакллари ва ҳар хил хосилалари. Витаминларга талаб ошиб бораётганлиги учун, уларни синтез қилувчи микроорганизмларни танлаш, селекция қилиш, ген-мухандислик ёки хужайра биотехнологияси усулларидан фойдаланиб, серхосил штаммлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундай қизиқиш микроорганизмларни витаминларни кўплаб синтез қилиш (суперсинтез) имкониятлар топилгандан кейин айниқса ортиб кетди. Масалан, рибофлавинни замбуруғлар, бактериялар ва айниқса ачитқилар жуда кўп миқдорда синтез қилишлари аниқланган. В12 витаминини кўп миқдорда синтез қилувчи бактерияларни мутантлари ҳам яратилган. Юқорида келтириб ўтилган витаминларни барчаларини ҳам ишлаб чиқариш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Биргина витамин С йилига 40000 т ишлаб чиқарилсада, унга бўлган талаб тўла қондирилмаган. Озиқ- овқат саноатини витаминларга бўлган талаби асосан табиий манбалар ҳисобидан ва кимёвий синтез йўли билан орқали қондирилади. Шундай бўлсада, витаминларни кўплаб ишлаб чиқаришда биотехнологиянинг роли секин-аста ўсиб бормоқда, масалан рибофлавин ва -каротинни микробиологик синтези саноат миқёсида йўлга қўйилган. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling