Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


Download 0.85 Mb.
bet49/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

Одатда оқсил - витамин пастасини тайёрлаш учун беда, йўнғичқа, қанд лавлагиси баргларидан фойдаланилади. қанд лавлагиси баргидан тайёрланган оқсил-витамин пастасини маҳсус усуллар орқали тозалаб озиқ-овқат учун ҳам ишлатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Ҳозирча ўсимлик массасидан оқсил-ватамин концентратлари тайёрлаш технологияси кўп энергия талаб қилиши ҳам рентабиллиги пастлиги учун кенг қўлланилмасдан турибди.


Алмашмайдиган аминокислоталар ишлаб чиқариш


Таркибида юқори миқдорда алмашмайдиган аминокислоталар сақловчи озуқа оқсиллари концентратлари орқали фақатгина оқсили кам бўлган озуқа маҳсулотлари таркибидаги оқсил моддалар миқдорини меъёрига келтириш мумкин холос, аммо бу маҳсулотлар алмашмайдиган аминокислоталар миқдорини меъёрга келтириш учун камлик қилади. Ҳайвонлар озуқасини меъёрига келтириш учун баъзи – бир аминокислоталар соф ҳолда қўшилиши шарт, чунки уларни миқдори озуқалар таркибида меъёридан жуда ҳам оз. Дунёда ҳар йили 300 минг тоннадан кўпроқ алмашмайдиган аминокислоталар саноат асосида ишлаб чиқарилади. Аммо, афсуски бу технология мамлакатимизда жорий этилмаган.


Алмашмайдиган аминокислоталар тайёрлашни уч йўли маълим:
  • ўсимлик ёки микроб оқсилини гидролиз қилиш орқали тайёрлаш;


  • микроблар орқали синтез қилиш (биосинтез);
  • кимёвий синтез.


Дунё бўйича соф ҳолда ишлаб – чиқариладиган аминокислоталарни 60% микробиология синтези орқали амалга оширилади. Ҳажм бўйича иккинчи ўринда кимёвий синтез туради. Бу йўлни энг катта камчилиги, кимёвий синтез қилинганда D – ва L- аминокислоталарни оралашмаси ҳосил бўлади.
Маълумки, инсон ва ҳайвон организмлар биологик фаолликга фақатгина 4-шаклдаги аминокислоталар эгадирлар. Организмга тушиб қолган D- аминокислоталарни нафақат фойдаси йўқ, балки улар L-шаклдаги аминокислоталарни ўринни эгаллаб, уларни биологик фаоллигини бутунлай йўқотади. D- формадаги аминокислоталар тирик оргаизмларни фермент тизими таъсирига кирмайди, улардан баъзилари эса организм учун заҳарлидир. Фақатгина битта аминокислота, у ҳам бўлса метионин бу камчиликлардан мустасно бўлиб, бу аминокислотани D- шакли ҳам худди L- шаклил сингари биологик фаолликга эга. Шунинг учун ҳам метионин
кўпроқ кимёвий синтез орқали олинади. Оқсилларни гидролиз қилиш орқали аминокислоталар тайёрлаш технологияси иқтисодий фойдасиз бўлгани учун, бу усул ривожланмасдан қолган.
Микробиологик синтез орқали, махсус тайёрланган (селекция қилинган) микроорганизмлар ёрдамида 1 л культурал суюқликда (озуқа моддасида) 150 граммгача L – аминокислота олиш мумкин. Бу усулда кўпроқ селекция ёки ген мухандислиги усуллари орқали тайёрланган ауксатроф микроорганизмлардан фойдаланилади. Бундай ауксатроф микроорганизмлардан фойдаланилади. Бундай ауксотроф штаммларда мутаген факторлар ёрдамида муайян аминокислотани синтезини ташкил қилувчи фермент тизимини бошқариб турадиган бир моддани ҳосил бўлиши бутунлай тўхтатиб қўйилган ёки бостириб (ингибировалўй) қўйилган мутант ҳосил қилинади. Бундай мутантларда керакли аминокислоталар миқдорини беихтиёр кўпайтиришдан бошқа иложи бўлмайди. Микроорганизмларни ўстириш орқали тоза ҳолда аминокислоталар препаратларини саноат асосида олиб бориш бир ёки икки босқичда амалга оширилиши мумкин.
Бир босқичли синтезда саноат ферментерларида юқори ҳосилдорликга эга бўлган ауксотроф мутатантлар ўстирилади. ўсиш даври тугаганидан кейин микроорганизмлар хужайралари культурал суюқликдан ажратилади, культурал суюқлик қуйилтирилади ва ундан юқори концентрациялик аминокислота ажратиб олинади.
Аминокислоталарни икки босқичли синтезида эса, дастлаб уларни олдинги авлодлари (предшественник) (улар кўпроқ арзонроқ бўлган кимёвий синтез йўли билан), кейин эса микроорганизмлар синтез қилган ферментлар ёрдамида, ферментатив гидролизорқали соф ҳолдаги аминокислоталар олинади. Бундай йўл билан фақатгина L-аминокислоталар ҳосил бўлишини эслаб қолиш лозим. Фермент манбаи бўлиб ёки микроорганизмларни хужайралари ёки культурал суюқлик хизмат қилиши мумкин.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling