Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


Лизинни микробиологик синтези


Download 0.85 Mb.
bet50/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

Лизинни микробиологик синтези


Бошоқли ўсимликларни (буғдой, арпа, маккажўхори ва бошқалар) уруғлардан олинадиган оқсиллар алмашмайдиган аминокислоталар миқдори бўйича, айниқса лизин миқдори бўйича ФАО эталони талабларига жавоб бера олмайдилар. Шунинг учун ҳам қатор мамлакатларда (Япония, АқШ, Франция, Испания, Россия ва х.к.) бу аминокислотани (лизинни) саноат асосида ишлаб-чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб чиқаришни асоси қилиб, Corynebacterium авлодига мансуб бактерияларни аукстроф штаммини микробиологик синтез орқали ўстириш олинган. Одатда, ауксотроф штамм олинган ёввойи штаммларда лизинни кўп синтез қилиш кузатилади, чунки уларда ўзларини бошқариш механизми фаолият кўрсатади. Бактерия хужайраларида лизин аспарагин кислотасидан пайдо бўлади. Бунинг учун аспарагин кислотаси ва лизин орасида қатор оралиқ молекулалари яъни: аспарагин кислотасини ярим авьдегиди, дигидропиколин кислотаси ва L, E –диаминопимелин кислотаси (лизинни олд маҳсулоти) пайдо бўлади. Аспарагин кислотасини ярим альдегиди ҳам бир неча аминокислоталар (треонин, метионин, икулейцин) учун олдмаҳсулотлардан бири ҳисобланади (1-чизма).


Лизин синтез қилувчи бактерия асосида маҳсулотни бир неча хилда (кўринишда) тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган: лизинни суюқ концетрати (лск), лизинни қуруқ озуқа концентрати (лқоқ), юқори концентрациялик озуқа ва юқори даражада тозаланган кристалл ҳолатдаги препаратлар озиқ-овқат ва тиббётда ишлатиш учун мўлжалланган.
ЛСК – культурал суюқликни вакуум усқурмаларида, қуруқ моддаси 40% бўлгунча қуйилтириш йўли билан тайёрланади. Иситиш жараёнида лизинни парчаланиб кетмаслиги учун культурал суюқликга натрий бисульфит ва н 4,5 –5.0 бўлгунча хлорид кислотаси қўшилади, оқибатда лизинни монохлоргидрати ҳосил бўлади.

1-чизма. Лизин, метионон, треонин ва икулейцин синтези


ЛҚОК тайёрлаш учун культурал суюқлик 900С иссиқ ҳаво бериш орқали пуркаб қуритгич ускунасида препаратда 4-8% намлик қолгунча қадар қуритилади. Мана шу йўл билан қуритилган препаратда 15-20% лизин монохлоргидрати, 15-17% оқсил, 14% бошқа аминокислоталар, В- гуруҳ витаминлари, минерал моддалар сақланади. Препаратни нам тортиб олиш хусусиятини камайтириш мақсадида, унга тўлдирувчилар: суяк уни, бентонит буғдой кепаги, сўндирилмаган оҳак қўшилади. Тўлдирувчи сифатида кўпроқ буғдой кепаги ишлатилади, у ЛСК га порлатиб, қуюлтирилгандан кейин аралаштирилади. Яхшилаб аралаштирилгандан кейин паста маҳсус қуритгичларда қуритилади ва грануляция қилинади. Грануляция қилинган ЛҚОК препарати гигроскопик бўлмасдан, таркибида 7-10% лизин сақлайди.
Юқори концентрланган, тозаланган лизин олиш учун культурал суюқлик, фильтрлангандан кейин хлорид кислотаси билан рН 1,6-2,0 келтирилади. Кислота билан ўзаро таъсирида пайдо бўлган лизин монохлоргидрати катионитлар билан тўлдирилган колонкаларга юборилади, натижада аминокислота камонитларга адсорбция бўлиб қолади, культурал суюқлик эса колонкадан ўтиб кетади. Кейин 0,5–5% аммиак эритмаси ёрдамида аминокислотани десорбция қилиб олинади.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling