Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
жуда оддий, фақирона солинган ўрнига ётди. Ҳар кечадаги сингари уйқуга кетди. Эрта тонгда 
уйғонди. Янада тўғрироғи, ғалати тарзда кимдир томонидан уйғотилди. Қайтиб ухлай олмади. 
Орадан бирмунча вақт ўтди, тўсатдан ғорда умрида ҳеч кўрмаган бир хилқат пайдо бўлди. Бу 
туш эмас, ўнги эди. Оллоҳнинг махсус вазифа билан жўнатилган вахий фариштаси Жаброил эди 
у. 
Фагжшта Ал-Амин Муҳаммадга: 
— Ўқи!.. — деди. 
У хаяжон ичида жавоб берди: 
— Мен ўқишни билмайман. 
Фаришта Ал-Аминни ушлаб, қаттиқ силкитди. Бу ундай сиқар эдики, Буюк Амин 
суякларининг қисирлаганини ҳис этди. Сўнгра, қўйиб юборди ва яна: 
— Ўқи!.. — деб буюрди. 
— Мен умримда ўқиган инсон эмасман. 
Фаришта яна уни ёқасидан маҳкам тутди, яна сиқиб, бўға бошлади. Шу даражада қаттиқ 
сиқар, азоб берар эдики, Буюклар Буюги кучининг қолмагани, дармони кетганини сезди. Бир 
инсоннинг бунчалик азобга чидаши мўъжиза эди. Яна кўйиб юборди, яна буйруғини 
такрорлади: 
— Ўқи!.. 
— Мен ўқиган одам эмасман. 
Бошқача жавоб бериши ҳам мумкин эмас эди. Шу кунгача ўқишни ўрганмаган эди. Нима 
ўқиши лозимлигини ҳам билмасди. Фаришта уни учинчи марта тутиб, сиққанда Ал-Амин 
бутунлай ҳолдан тойди, энди бу дунёдан умидини батамом узди, тақдирга тан берди. 
Бу дафъа фаришта беш оятдан иборат илк ваҳийни Муҳаммаднинг хотирасидан сира ҳам 
ўчмайдиган қилиб руҳи ва онгига сингдирди: 
«Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан 
яратган. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз қаламни (яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли 
зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» (Қуръони Карим, Алақ сураси, 1—
5оятлар). Шундан кейин фаришта ғойиб бўлди. 
Буюк Амин умрида кўрмаган, учратмаган, эшитмаган, хаёлига ҳам келмаган ғаройиб 
ҳодиса қаршисида ўзини йўқотиб қўйган, қаттиқ ларзага тушган эди. Ўқишёзишни билмайдиган 
одамга қайтақайта «Ўқи!» деб буюрилиши, ўқишни билмаслигини айтди, дегунча, 
қийинқистоққа олинишининг боиси нимада эди? Нима учун фаришта ваҳий этилган бу беш 
оятни дарҳол баён қила қолмади? 
Бу хилқатнинг ёмон ниятда келмагани аник эди. Чунки у беҳад кучқудратга эга эди. 
Ўзининг гавдаси, савлатига қараганда, анча кучли бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам ҳатто 
унинг қаршисида «Мен ўқиган инсон эмасман», дейиш билангина чекланди, уни қаттиқ тутиб, 
қийнаган, ёқасидан олиб, сиққанда ҳам қаршилик кўрсатмади «Нима қиляпсан, ўзи?» дея 
олмади, учинчи марта қийнаганида: 
— Етар энди, ҳаддингдан ошма!.. — деб юбормади. 
Энди ғорни тарк этиб, уйига қайтиш ҳисси унинг бутун вужудини чулғаб олди. Жуда 
қаттиқ қўрқувга тушган, эсҳушидан айрилаёзган эди. Ғордан чиққан пайтида осмон шафақлана 
бошлаган эди. Ҳавода саҳар вақтининг саринлиги бор эди. 
Кечқурун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ тарзида кирган гордан у тонг саҳарда Муҳаммад 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлиб чиққан эди. Ер юзини сўнгги марта шарафла 
безайдиган Буюк Пайғамбар билан самовот орасида бундан буён йигирма уч йил давом 
этадиган мулоқот Ҳиро тоғидаги ушбу муаззам маросимдан бошланган: илк ваҳий қалби пок 
Муҳаммадга Жаброили Амин ёрдамида туширилган, онгига нақш этилган эди. 
Бир оздан кейин қуёш бутун ҳашамати билан чарақлаб чиқиши керак. Коинот 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling