Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
Биз бу болада ҳеч бир болада бўлмаган ғаройиб ҳолларни кўрдик. Ижозат бер, бир оз 
ёнимизда турсин. Умму Айман Муҳаммадни чақирди: 
Бери кел, ўғлим, мана бу амакиларинг сени кўришмоқчи. 
Улар Муҳаммадга бошданоёқ чуқур разм солдилар. Айниқса, оёқларига тикилиб қолдилар. 
Кейин бошини силадилар. Умму Айманга ташаккур билдирдилар. 
— Бу кимнинг ўғли? 
— Абдулмутталибнинг ўғли. Ҳалиги одам бошини чайқади. 
— Аслзода бир оиланинг фарзанди эканлигига шак-шубҳа йўқ. 
* * * 
Саксон ёшга кирган бир инсон вақтининг кўпини дам олиш билан ўтказади. 
Абдулмутталиб ҳам шундай ҳаёт кечирар, Каъбанинг соясида кўрпачасини ёзиб ҳордиқ чиқарар 
эди. 
Муаллақанавис шоир Зухайрнинг бир байтини хотирлади у: «Ҳаётнинг оғир юкларидан 
чарчадим. Ҳая, ким саксон йил яшаса, ҳаётдан ҳам чарчаши бегумон», деган эди Зуҳайр. 
Абдулмутталиб ҳам айни шу ҳолатда эди. Тиғ каби, тутган жойини кесадигаи қирчиллама йигит 
бўлганига ўзи ҳам ишонмайдиган даражада кексайган эди. Бошида биронта ҳам оқармаган соч 
толаси, соқолида биронта ҳам қора мўй қолмади. Бундай ёшга етган ҳар қандай киши каби, у 
ҳам вақтисоати келиб ажал ўз домига тортадиган дақиқаларни пойлаб, бир чеккада дам олиб 
ўтирарди. 
— Салом сенга, эй Абдулмутталиб! 
Салом бўлсин сизга, эй мудлижликлар. Марҳамат қилинглар, мана бу ерга ўтиринглар. 
Келганлар ўтирдилар. Абдулмутталиб улардан ҳол-аҳвол сўради. Мудлиж қабиласидан 
танишлари бор эди
улар ҳақида суриштирди. Шундан кейии уларнинг 
К
елиш сабабини сўради. 
Бири: 
—Бугун болалар орасида жуда чиройли бир гўдакни кўрдик. Ёнидаги аёл сенинг ўғлинг 
эканлигини айтди. 
— Ҳа, у менинг ўғлим, яна ҳам тўғрироғи, неварам. Одам бирикки сония жим бўлиб 
қолгач, гап бошлади: 
— Биз болани кўриб қизиқиб колдик ва унга чуқур разм солдик. Бизнинг фикримизча
мақоми Иброҳимдаги оёқ излари билан бу боланинг орасида жуда яқин ва чамбарчас боғлиқлик 
бор. Биз ўзимизнинг мезон ва меъёримиздан келиб чиқиб айта оламизки, бу бола пайғамбарлар 
авлодидандир. 
Абдулмутталиб бу хулосадан жуда мамнун бўлди.
⎯Тўғри,⎯ деди,⎯ мақоми Иброҳимдаги излар бу гўдакнинг катта бобосининг оёқ 
изларидир. Чунки у излар пайғамбар Ҳазрати Иброҳимга оиддир. Биз эса унинг авлодиданмиз. 
Мен наслимизга мансуб боболаримнинг исмларини санайсанай Аднанга қадар чиқа оламан. 
Аднан эса, маълумингизким, Ҳазрати Иброҳим наслидандир. 
Орадан бир неча кун ўтди. Абдулмутталиб Нажрон қозиси ва роҳиби бўлган бир дўсти билан 
еуҳбатлашиб ўтирарди. Роҳиб ўз маслагидан келиб чиқиб, диний мав зулардан баҳс юритар, 
неча асрлардан бери пайғамбар юборилмаганини сўзлар эди. Ҳазрати Исонинг давридан 
бери юз эмас, бир неча юз йил ўтган, келиши муқаррар ва лозим бўлган бир пайғамбар 
кутилаётган эди. Роҳиб сўзларини шу тарзда давом эттирди: 
— Биз Исмоил ўғиллари наслидан келажак ва пайғамбарларнинг сўнггиси бўлажак бир 
пайғамбарнинг сифатларини китобларда ўқиб юрибмиз. Ушбу маълумотларга кўра, бу 
пайғамбар юзага чиқадиган жой шу ер, яъни, Макка шаҳридир. 
Роҳиб келажак пайғамбар ҳақида атрофлича маълумотга эга эди. Кўзларининг ранги, 
оёқларининг шакли, икки елкасининг ўртасида жойлашган бир белгига кадар ўзига хос 
хусусиятларини ҳам билар эди. Абдулмутталиб унинг сўзларини зўр қизиқиш, ўта эътибор 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling