Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 олмади. «Ҳар доим кўриладиган тушунарсиз рўёлардан бири бўлса керак», деган хулосага келди. Эртаси куни яна айнан ўша ерда ухлаётган эди. Тушида яна нотаниш бир одам келиб унга: — Баррани қази... — деди. — Барра қаер? Нега у ерни қазишим керак?.. Одам жавобни ҳам кутмай ва бошқа ҳеч нарса демай, ғойиб б)'лди. Тиба нима? Барра нима? Нега у жойлар қазилиши керак? Бу саволларга жавоб беришдан ожиз эди у. Учинчи куни яна ўша одам келди. Бу сафар: — Маднунани қази! — деб буюрди. — Маднуна нима, у қаерда? Одам жавоб бериш ўрнига яна ғойиб бўлишни афзал кўрди. Абдулмутталиб энди ҳар ухлаганида бирон ерни қазиш буюрилишига ишонч ҳосил қилган эди. Тўртинчи куни ётар экан, «Кўрайликчи, бугун қаерни қазир эканмиз», деб ўйлади. Ҳакиқатан ҳам, тушида яна ўша одам келди. — Замзамни қази! — деди. — Замзам недир? — Замзам ҳеч тугамайдиган, камаймайдиган бир сувдир. Сен тўптўп бўлиб келадиган ҳожилар жамоасига ундан ичирасан. У сув қурбонлик конлари оқизилиб тўпланадиган жойлар билан ахлатлар тўкилган жойларнинг орасидадир. Олачипор қарға қағиллайдиган жойни топгин, у ерда бир чумоли уяси бор. Бу одам ниҳоят асл мақсадни гапирган эди. Неча кундан бери айтолмаётган гаплари, демак, шулардан иборат эканда. Абдулмутталиб уйқудан уйғонган заҳоти ёнтеваракка аланглади. Кўзлари қурбонликлар сўйилиб қонлари оқизилган, чиқиндисупириндилар тўкилган ерни қидирарди. Шу орада қорни ва қанотлари оқ бир қарғанинг қағиллаётганини кўрди. Тушида кўрганлари тўғри чиқишига шубҳаси қолмади. Ўша томонга йўл олди, қарғага яқинлашиб бора бошлади. Аммо у қочмасди. Эҳтимол, қазиши лозим бўлган ерни аниқ кўрсатиш учун кетмаётгандир. Ниҳоят, жуда яқин боргач, «пирр» этиб учиб кетди. Абдулмутталиб қарға қўниб турган жойнинг шундайгина ёнбошида гавжум бир чумоли уяси борлигини кўрди. Ҳақиқатан ҳам бу ер қурбонликлар сўйилган ва ахлатлар тўкилган жойнинг қоқ ўртаси эди. Бу жойни яхшилаб таниб олиш учун белгилаб қўйди. Каъбанинг эшиги томонда эди. Каъбагача ва мақоми Иброҳимгача бўлган масофани ўлчади. Энди келиб шу ерни қазишдан бошқа чора қолмаган эди. Буюк бобоси пайғамбар Исмоил ҳазратлари замонидан қолган сув, муборак бир қудук борлиги ҳақида ҳамма қатори у ҳам биларди. Аммо неча юз йиллар давомида Макка аҳлининг ҳам, келибкетувчи ҳожиларнинг ҳам эҳтиёжларини тўлатўкис қондирадиган бу қудуқ Журҳум қабиласи одамларининг ахлоқсизлиги ва жоҳиллиги оқибатида вайрон этилиб, беркитиб ташланган эди. Мағлубиятга учраган журҳумликлар Маккани тарк этар эканлар, қудуқни ҳам кўмиб кетган эдилар. Вақт ўтиши билан Замзамнинг қаерда бўлгани ҳам унутилди, оти бору, ўзи йўқ нарсага айланди. Ичига Каъбага тегишли анчамунча олтин буюмлар ҳам кўмилиб кетган қудуқни топиб очиш буюк бир шарафга ноил бўлиш билан баробар, Оллоҳнинг лутфи ва карамига сазовор бандасигагина бундай саодат насиб этиши мумкин эди! Оқшом тушгач, ўғли Ҳорисга: — Эртага бирга тер тўкиб ишлашимизга тўғри келади, — деди. Унинг қизиқсиниб қараб турганини кўриб изоҳ берди: — Замзам қудуғини қазиймиз. — Аммо, отажон, биз унинг қаерда жойлашганини билмаймизку? — дея Ҳорис отасининг юзига қаради. «Тушунмадим» демоқчи эди. Абдулмутталиб қисқагина бир жавоб берди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling