Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
40 билан тингларди. Ш У он суюкли невараси келиб, бобосининг ёнига ўтирди ⎯ Эй Абдулмутталиб, булар сира ҳам уйдирма эмас. Диний китобларда ёзилган... — Роҳибнинг гапи оғзида, кўзлари бирдан ҳозиргина келган болага қадалган эди. Диққат билан кузатди. Кузлари, қўллари, оёқлари, баданига синчиклаб қаради. ⎯ Б У КИМНИНГ боласи, эй Абдулмутталиб? — деди. — Менинг ўғлим. — Бўлиши мумкин эмас асло. — Нега энди? Роҳиб жуда секин овоз билан пичирлади. Худди гапини бола эшитишини хоҳламаётганга ўхшарди. — Чунки бу боланинг отаси ўлган бўлиши керак. — Нега шундай деб ўйлайсан? — Менга қара, эй Абдулмутталиб, бу бола сенга боядан бери гапираётган пайғамбарнинг сифатларига эга. Сен унинг отаси эканлигингни айтдинг. Ҳолбуки, биз нинг диний китобларда ёзилишига қараганда, бу бола етим бўлиши керак эди. Сен унинг отаси бўлишинг мумкин эмас. Абдулмутталиб унинг сўзларини тасдиқлади. — Тўғри ганирасаи. Ҳақиқатдан ҳам бу боланинг отаси, яъни менинг ўғлим, ҳали у туғилмасдан олдин вафот этган эди. Мен бобосиман. Аммо ўз ўғлимдан ҳам ортиқ кўраман уни. У кўзимнинг оқу қорасидир. — Энди ўзингга келдинг, эй Абдулмутталиб. Аммо бу болани эҳтиёт қилишинг лозим. Яҳудийлар уни кўраркўрмас танийдилар. Билиб қолсалар, бирон зарар етказишлари эҳтимолдан холи эмас. Бу сўзлар Абдулмутталибни неварасига яна ҳам қаттиқроқ боғлаб қўйди. Абдулмутталиб ҳаётининг сўнгги кунларини яшаётганини чуқур ҳис этарди. Замондошлари ҳавас қилса арзигудек бир умр кечирган эди у. Ҳар кимга яхши муомалада бўлди, каттакичик барчанинг ҳурматини қозонди. Фақирларни тўйғазди, бевалар, етимларга ёрдам қўлини чўзди, умр бўйи бирон марта ҳам зинога яқинлашмади, яқинлашганларни ҳам хуш кўрмади. Ичкиликни ёқтирмасди. Чунки ичкилик ичувчиларнинг қандай шармандали аҳволга тушганларига кўп гувоҳ бўлган. Бундай қабоҳат ишларга сира ҳам тоқати йўқ, виқор ва одоб эгаси эди. Макканинг ҳокими сифатида, ўғрилик килганларнинг кўлларини кестирар, қўлидан келганча, қиз болаларнинг ўлдирилишига тўсқинлик қилар эди. Ёмонлик қилган кимса қўлга тушса, қамчи билан саваларди. Охиратга ишонар, Оллоҳнинг борлиги, қудратли ва буюклигига шубҳа қилмас эди. Ўз замонида кенг тарқалган бутларга сиғингансиғинмагани эса, бизга қоронғи. Рамазон ойи келган куни озиқовқат олиб, Маккага яқин Хиро тоғига чиқиб кетар, у ерда ёлғиз қолиб, ўзича ибодат этар, ўйхаёлга толар эди. Бу ишни илк маротаба у қилган, шундан кейин таркидунёчилик одатини хуш кўрувчилар пайдо бўлди, халкнинг шовқинсуронли ҳаётидан чекилиб, бу тоғда бир ой давомида ёлғиз яшашга ҳавасмандлар кўпайди. У ерда қандай ибодат қилингани эса, яна бизга номаълум. У ҳақда тадқикотчи Кўксол «Узун бўйли, ёқимли, сабрли, ақлли, тарбияли, дунёқараши кенг, сарвқомат, мард ва сахий киши эди», деб маълумот беради. Маккаликлар уни «Иккинчи Иброҳим» дердилар. Барча арабларнинг Пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломга бўлган чуқур ҳурматларини назарга олсак, маккаликларнинг Абдулмутталибга қай даражада ҳурматэҳтиром кўрсатганликларини тасаввур этишимиз қийин бўлмайди. Каъбага доир бутун хизматлар Абдулмутталибнинг бошчилиги остида юритилар, ҳеч кимса Маккага ундан бошқа кишини ҳоким қилишни ўйламас эди. Чунки Абдулмутталиб бу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling