Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
36 қолдириш, бизнингча, энг маъқул ишдир. * * * Гул юзига ёмғир каби кўзёши инган гўдак Умму Айманнинг қўлида кўрди ўзини. Унинг меҳршафқати боланинг қалбини ардоқлади. Чўл дейишга лойиқ бир қум дарёсининг ўртасида, уларни одамгарчилик туфайли меҳмон қилган оиланинг уйида онасидан жудо бўлиш, уни бегона тупроқ қўйнига топшириш ва бир умрга ундан ажралиш ғоят оғир савдо эди. Омина Абво қишлоғининг қумли тупроғига қўйилди. Бу фожиа нурли чеҳра эгасига қаттиқ таъсир қилган эди. У онасининг устига тортилган тупроқдан ҳам оғирроқ ғам юки остида қолганини ҳис этди. Шундан кейин азобли сафар бошланди. Умму Айман бир туяга минди. Ота-онасидан ажралган ғирт етимни қучоғига олди. Иккинчи туяни етаклаб йўлга чиқди. Абво қишлоғидан узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам орасира орқасига қараб кўяётган гўдакнинг кўзларидан тинмай ёш окар, баъзан «Онам, онажоним» дегани эшитилиб қолар, аммо Умму Айман уни бағрига босар, бошини силар, оналик меҳри билан сочларини ҳидлар эди. Туя устида чайқалачайқала давом этган бу машаққатли сафар беш кун деганда иоёнига етди. Ниҳоят, Макка водийи кўринди. Каъбанинг ёнидан ўтиб, Абдулмутталибнинг уйига яқинлашдилар. Абдулмутталиб қаршисида неварасини кўрганда, дунёга қайта келгандек бўлди. Кўзёшлари билан қучоғига отилган неварасини шу қадар соғинган, шу қадар муштоқ бўлган эдики... Аммо невараси ўта ғамгин кўринарди. — Онанг қани, болажоним, — деди у. Шу онда бир фарёд этишилди. Умму Айман бўлган воқеаларни йиғлабйиғлаб сўзлаб берди. Абдулмутталиб буни кўзёшлари билан тинглади. Энди бобосининг иссиқ қучоғи унинг ягона паноҳи эди. Шу билан баробар гўёки у бобосига эмас, балки бобоси унга муҳтож эди. Абдулмутталиб уни ёнидан жилдирмас, бир гапи икки бўлмайдиган даражада меҳрибонлик кўрсатар эди. Умму Айман эса, унинг энагаси ва энг яқин дўсти бўлиб қолган эди. — Зинҳор неварамни кўздан қочирмагин. Сенинг ва зифанг фақат шундан иборат. Бу кўрсатма Умму Айманга берилган эди. Жонига роҳат бағишлаган амр эди бу. Чунки Умму Айман буни шунчаки бир вазифа деб билмас, балки чин кўнгилдан бажарар эди. Ҳар иккаласининг орасида ҳам жуда теран бир меҳрмуҳаббат туйғуси бор эди. У ҳам Умму Айман ҳақида «Туққан онамдан кейинги онамдир», дея илтифот кўрсатаркан, бутун қалбини бағишлаган эди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling