Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
72 тегишидан бениҳоят хурсанд эди. Ҳар битта қўй учун қўшимча бир қиротдан ҳақ ҳам оларди. Макка аслзодалари учун қўй боқиш уятли касб эмасди. Пешона тери тўкиб пул ишлаш ҳам айб саналмасди. Қўй боқиб юрганида кабос деган ўсимликнинг етилган меваларидан танлабтанлаб егани, узоқ пайтгача ўша кунларни ширин хотира сифатида эслаб юргани ҳам маълум. Орадан қирқ беш йилча кейин ўша ерлардан ўтаркан, биродарларига кабоснинг қоралари яхши етилган ва мазали бўлишини, қўй боқиб юрган кунларида буни тотиб билганини сўзлаб берган эди. Маккада баъзи кечалари кўнгилочар базмлар уюштириларди. Бундай базмлар «самар» ёки «мусамара» деб аталарди. Бу базмлар кўришга арзийдиган, кўнгилочар маросим эканлиги нурли Муҳаммаднинг ҳам қулоғига чалинган эди. Бир куни кечқурун чўпон ўртоғидан сурувига ҳам қараб туришни илтимос қилди. Бориб «самар» базмини кўрмоқчилигини айтди. Ўртоғи рози бўлгач, йўлга тушди. Маккага келди. Уйлардан бирида хурсандчилик қилинаётганини кўрди. Одамлар роса йиғилган. Узоқяқиндан келганлар кириб, томоша қилмоқда. Сўраса, тўй бўлаётган экан. У ҳам кирди. Бир дарахтнинг остига ўтирди. У ердан ҳамма ёқ кўриниб турарди. Аммо ўтирарўтирмас уйқу босиб, кўзларини юмишга мажбур қилди. Ва у эрталабгача шу ерда қолиб кетди. Хурсандчилик тун ярмигача давом этиб, меҳмонлар уйуйларига тарқалишар экан, дарахт тагида ухлаб қолган йигитчани кўрдилар, бироқ уни безовта қилмадилар. Эрталаб юзига тушган қуёш нурлари уни уйғотди. Атрофига қаради. Ҳеч ким йўқ эди. Ўрнидан туриб, қўйларининг олдига кетди. Ўртоғи нималарни кўрганини сўраган эди, кеча нима бўлганини ўзи хам билмаслигини, ухлаб қолганини айтди. Орадан бирмунча вақт ўтди. Яна ўртоғидан қўйларига қараб туришни илтимос қилди. Яна Маккага келди. Базм бўлаётган бир жойга кирди. Аммо у яна ўз ҳолига қўйилмади, азалий тақдир ғолиб чиқди. Яна базмни кўрмай, эрталабгача роҳатбахш уйқу оғушида бўлди. Бу унинг базмни кўриш мақсадидаги сўнгги уриниши бўлди. Бундан кейин ҳеч қачон тунги базмни томоша қилишга қизиқмади. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling