Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
201
жон берадиган жой мана шу ердир», деб Расулуллоҳ (с.а.в.) кўрсатганлари жой эди. Ундан нари 
ҳам, бери ҳам эмас. 
Бошқа мушриклар ҳам бир-бир келтирилди; чуқурга ташланди. Шу тариқа йигирма 
тўртинчи жасад қўйилгач, устига тупроқ тортиш амри берилди. 
Умаййа ибн Ҳалафшшг жасади шишиб кетган эди. Аслида ҳам бесўнақай бўлган вужуди 
шишганидан кейин янада ғалати бир ҳолга тушибди. Зирҳини ҳам ечмасдан, ўлган жойида 
қолдиришди, устига тупроқ тортишди. Бошқа жасадлар биттадан, иккитадан қилиб, 
атрофларидаги чуқурларга кўмилди. 
У кеча ўша ерда қолинди. Учинчи кун тонгда йўлга отлана бошлашди. Жаноби Расулуллоҳ 
(с.а.в.) уловларини ҳозирлашни буюрдилар. Сўнг қаёққадир кета бошладилар. Бир неча одам 
ортларидан эргашди. «Ўзларининг бир ишлари билан кетаётган бўлсалар керак», деб ўйлашди 
бошқалари. Жанобимиз ^жасадлар ила тўлдирилган чуқур бошига келдилар. Ўша ерда 
тўхтадилар. Гўрдагиларга қарата: 
— Эй аҳли қолиб!
1
— дея хитоб қилдилар. 
Сўнгра чуқурга кўмилганларни бирмабир отини айтиб, чақира бошладилар. Орқаларида 
турганлар ҳайратла қотишган эди. 
— Эй Утба ибн Робиа, эй Шайба ибн Робиа, эй Умаййа ибн Халаф, эй Абу Жаҳл ибн 
Ҳишом... сизлар Раббингиз қилган таҳдиднинг ҳақ эканини энди билдиларингизми?! Мен 
Раббимнинг менга қилган ваъдасини ҳақ топдим. Сизлар пайғамбарингизга қарши жуда ёмон 
ишлар қилдингиз. Мени сизлар ёлғончи ҳисобладингиз, бироқ одамлар мени тасдиқ этдилар. 
Сизлар мени юртимдан зўрлаб чиқардингиз, одамлар бағриларига босдилар. Сизлар менга 
қарши урушга чиқдингиз, одамлар менга ёрдам қилдилар. Шу онда Оллоҳга ва расулига имон 
келтирган кишилар сифатида ўлишни истармидингиз? Ҳа, энди сизлар Раббингизнинг 
такдирини ҳақиқий маъносила топдингизми?.. Мен Раббимнинг менга оид ваъдасини ҳақ 
топдим... 
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларини шу ерда тўхтатдилар. Бу хитобни орқада хайрат ва 
ҳаяжон ичра тинглаб турганлардан Ҳазрати Умар (р.а.) ўзини тутолмади: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу сасиган лсасадларга гапиряпсизми? Улар ўлиб 
кетмаганмилар?! — деди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) унга «ҳолат сен ўйлагандек эмасдир» деган маънода қараб: 
— Сизлар менинг овозимни улардан яхшироқ эшитяпмиз деб ўйламанглар. Аммо менга 
жавоб беришга уларнинг қурблари етмайди, — дея мархамат этдилар. 
Сўнгра ортларига қайтдилар, уловларининг ёнига келдилар ва юриш амрини бердилар. 
* * * 
Бадрда тирик қолган мушриклар кечакундуз Маккага қараб йўл юрдилар. Энг аввал 
Ҳайсуман деган киши етди. 
Лашкар кетганидан бери улардан бир хабар ололмаган, аммо юз фоиз ишонч ила зафар 
муждасини кутиб яшаганлар Ҳайсуманнинг паришон бир ҳолда шаҳарга кириб келганини 
кўриб, кўнгилларига ваҳим оралади. 
— Қандай хабарлар келтирдинг, эй Ҳайсуман? — дейишди. — Бизга тушунтир. 
Ҳайсуман атрофини ўраб олганларга шундай бир кўзқараш қилдики, гўё бу билан: «Мен 
сизларга нимани ҳам тушунтираман, ҳолимдан ўзларинг англаб олмаяпсизларми?» деяётгандек 
бўлди. Аммо мушриклар барибир ўзлари орзулаган жавобни кутишар, «Муҳаммаднинг ҳолини 
паришон қилиб қайтдик. Ўзимиз қай аҳволда келган бўлсакда, биз ғалаба қилдик», дейишини 
исташар эди. Ниҳоят Ҳайсуман тилга кирди: 
— Утба ибн Робиа ўлдирилди. Шайба ўлдирилди. Абул Ҳакам (яъни, Абу Жаҳл) 
ўлдирилди... — дея бир-бир санашга тушиб кетди. 
— Нималар деяётганингни ўзинг биласанми? 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling