Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
202 — Сенга бир бало бўлмаганми, ишқилиб? Ҳайсуман уларнинг саволларига парво қилмас, ҳамон «Фалончи ўлдирилди. Писмадончи ўлдирилди...» дея санар эди. — Хуп, Умаййа ибн Халафчи? — Ўлдирилди. — Абул Бахтарийчи? — Ўлдирилди... Ҳар ким эсига келиб қолган одамни сўрар, у эса, биргина сўз ила: «Ўлдирилди», дея жавоб қилар эди. Бу даража ваҳимали оқибатни ҳеч ким кутмаган эди. Кунлар ўтган сайин қатъий бир ғалабани кутиб яшаганларга бундай бир мағлубиятни англатиш чиндан ҳам оғир эди. 2 Илк ҳушини йиғиб олган киши Умаййа ибн Халафнинг ўғли Сафвон бўлди. У сал илгарида, Хижр деган жойда ўтирган эди. Ёнидагиларга паст овозда шивирлади: — Бу одам эсини еб қўйган кўринади. Мени сўрангларчи, нима деркин, кўрамиз. Ҳозирги вазиятда бундан маъқул йўл йўқ эди хам. Ичларидан бири келиб сўради: — Хўп, Сафвон ибн Ўмаййадан хабар борми? У ҳам ўлдирилган бўлмасин тағин? Ҳайсуман ўгирилди, Ҳижр тарафга боқди ва: — Анави ерда девор тепасида ўтирибди, — деди. Энди уни биров телба дея олмасди. Ёлғон сўйламаёт ган бўлса, унда қатъиййан мағлуб бўлганларига ишонишга тўғри келарди. — Менга қара, — деди бирови, — агар бизни алдаётган бўлсанг, ҳолингга вой! — Сўнгра Каъба атрофини ўраган бутларга ишорат қилди: — Ҳамма бутларнинг лаънати бошингга ёғилсин!.. Ҳайсуман сўзини қисқа қилди: — Буларнинг ва яна мен билмаган илоҳларнинг ҳолига қасам ичаманки, айтганларим тўғридир! Менинг бу сўзларимга яқин орада ўзларингиз ҳам ишонч ҳосил қиласизлар. * * * Маккага биринчилардан бўлиб қайтиб келганлар орасида Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакиларидан Ҳориснинг ўғли Абу Суфён ҳам бор эди. 1 Ҳар эҳтимолга қарши ундан ҳам сўраб кўрилса, зарар қилмайди. Чунки ҳеч ким Ҳайсуман келтирган хабарга ишонишни истамас, ҳамма зафардан сўз очилишини орзу қилар эди. Улар сўрамаган такдирларида ҳам, Абу Суфён жим ўтирмас эди. — Нима янгиликлар бор, эй Абу Суфён? Абу Суфён сўзни чўзиб ўтирмади. Зотан, араблар эзмаликни ёқтиришмас эди. — Валлоҳи, биз Муҳаммаднинг лашкарига рўбару келганда, улар билан урушолмадик. Буткул ўзгариб қолгандек эдик. Улар эса, жон олгувчилардек, кимимизни ўлдирдилар, кимимизни асир қилдилар. Ҳеч кимдан айб ё қабоҳат топмоқчи эмасман. Аммо шуниси ҳақиқатки, биз ер билан кўк орасида, кулранг отларга минган порлоқ юзли, турлитуман нотаниш суворийлар билан қаршилашдик. Валлоҳи, ҳеч ким уларнинг ҳамласига дош беролмас, бир нарса ҳам қила олмас эди. — Майли. Утба, Шайба, Абул Ҳакам... каби улуғларимизни ўлди деб эшитдик, шу тўғрими? Абу Суфён: «Сизлар нималарни сўраётирсиз?» деган каби қаради ва: — Ҳар бири кўзимиз ўнгида ўлдирилди, — деди. Абу Суфённинг ортидан келганлар ҳам айни воқеани ҳикоя қилишди. Улар англамаган, калаванинг учини топмаган жойи шу эдики, муҳорабадан олдин бир ҳовучгина бўлиб кўринган, тайёргарлиги ҳаминқадар бир аскарий қисм қаршисида ҳарбий тайёргарлиги пухта катта бир лашкар қандай қилиб бу қадар паришон 1 Аҳли қолиб — «чуқурга кўмилганлар» маъносида келади. Кейинчалик «аҳли қолиб» сўзи ғоят кенг қўллана бошлагани учун бир таъбир сифатида ўрин олди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling