Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
203 бўлди?! Ҳодисани бу жиҳатдан ўрганганлар: «Биз энг камида улардан беш баробар кўп эдик», дейишарди. Макка энди жиддий бир мотам ҳавоси ила чулғанди. Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) лашкарлари Бадр жангидан сўнг тўғри Мадинага қараб йўл олди. Кечани Усайл водийида ўтказишди. Ўша тун Жаноби Пайғамбарнинг уйқулари келмади. Саҳобийлари сўрашди: — Нимага ухламаяпсиз, ё Расулуллоҳ? — Қулоғимнинг тагида Аббос амаким инграгандай бўляпти, — деб жавоб қилдилар Расули акрам. Сўраган киши индамай у ердан туриб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Султони анбиёга бу ингроқ эшитилмай қолди. Сабабини сўрадилар. Аббоснинг қўлбоғлари ечилганини айтишди. 3 — Унда бошқа асирларнинг ҳам боғлари бўшатилсин, — деб амр қилдилар. Эртаси тонгда асирлар Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келтирилди. Исломнинг бош душманларидан Надр ибн Ҳорис Жаноби Пайғамбарнинг илтифотларига арзимас эди. Ичига ўлим қўрқуви тушди. Анчадан бери яхши танийдиган Мусъаб ибн Умайрга ёлборишга тушди: — Менга ҳам шерикларимга кўрсатилганидек илтифот кўрсатишини дўстингдан рижо қилиб бер. Надр бир замонлар Ҳабашистондан қайтган ва ўзларини ҳимоя қила оладиган бир одам ахтарган Мусъаб ибн Умайрни ҳимоясига олган ва шаҳарга бемалол кириб келишини таъминлаган эди. Энди ўша кунларни эслатиб, Мусъабнинг ёрдамчи бўлишини хоҳларди. Аммо Надрнинг яхшилигидан ёмонлиги ортиқ, у етказган азоб-уқубатларни ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмасди. Мусъаб унга шуларни эслатди, кирдикорларини санади. Лекин Надр мазлум бир одам каби, илгариги замонларда обрўэътибор ила яшаган яхши бир инсон каби, ҳар ким ўтган кўприкдан мен ҳам ўтсам нима қилибди, дегандай ялинарди. Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) — Тур, эй Али, Надр ибн Ҳориснинг бўйнига ур! —дея буюрдилар. Ҳазрати Али турди. Бу орада Микдод ибн Асвад ҳам отилиб турди: — Расулуллоҳ! Надр менинг асиримдир. Биласиз, камбағалман. Унинг эвазига унчамунча дунёлик бўлар миканман, деб ўйлаган эдим, — деди. Аммо Жаноби Пайғамбар буйруқларини такрорладилар. Шу заҳоти бир қилич қинидан шиддатла суғурилиб, ҳавода шув этди... Надрнинг вужуди ҳали тупроққа тушмасидан азоб фаришталари атрофини ўраб олишди, энди ҳеч бир нарса унинг истагига ташлаб қўйилмайдиган бир оламнинг хукми ижро этилаётгани маълум бўлди. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) асранди фарзандлари Зайдни туяларига миндирдилар, Абдуллоҳ ибн Равоҳани унга ҳамроҳ қилиб, Мадинага хушхабарни етказишга юбордилар. Бу икки биродар Мадинага тобора яқинлашар эканлар, юраклари олиб бораётган хушхабарларининг севинчи ила тўла эди. * * * Музаффар Ислом лашкари Ирқуз Зубйа деган жойга етганида Жаноби Расулуллоҳ тўхташ амрини бердилар. Бир муддат ҳордиқ чиқарилганидан сўнг яна йўлга отланишаркан, Жаноби Пайғамбар Осим ибн Собитга мурожаат қилдилар. — Буюринг, эй Оллоҳнинг расули! — деди Осим. 3 Бу одам умавийлардан бўлган ва Шом тижорат карвонини Маккага олиб келган Абу Суфён эмасдир. Жаноби Расулуллоҳнинг катта амакиларининг ўғлидир. Утба билан урушда яраланган Убайданинг акаси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling