Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
199
Мадиналик мўминлардан Мужаззар уруш ниҳоясида бир туя устида жанг майдонини тарк 
этаётган икки кишига дуч келди. Булардан бири Абул Бахтарий эди. Олдиларини тўсди. Энди 
қутулай деганда тутилишган эди улар. 
— Сен Абул Бахтарий эмасмисан? — деб сўради Мужаззар. 
— Ҳа, тўғри топдинг. 
— Расулуллоҳ «Абул Бахтарийни кўрсаларингиз, ўлдирманглар», дедилар. Шунинг учун 
озодсан, кетавер! — деди. 
— Хўш, ўртоғимчи, нима бўлади у? 
Худо ҳаққи, пайғамбаримиз бу имтиёзни фақат сенга бердилар, бошқага эмас. 
Абул Бахтарийнинг юзи буришди. 
— Мен дўстимдан айрилолмайман: ё бирга кетаман, ёки бирга ўлишга розиман. Макка 
аёлларининг «Ўзининг ҳаётини деб дўстини ташлаб кетибди», деган таъналарини эшитишга 
тоқатим йўқ, — деди. 
Мужаззар Абул Бахтарийнинг бу вафодорона ҳаракатига жавобан, «Майли, сизларни 
кўрмадим ҳисоб, йўлларингиз очиқ, кетаверинглар», дея олмади. Абул Бахтарий ҳам дўстини 
ташлаб кетишни ўзига эп кўрмади. 
Ҳазрати Пайғамбарнинг (а.с.в.) амрларини бажариш ва Абул Бахтарий билан урушмаслик 
йўлида Мужаззарнинг қилган ғайрати фойда бермади. Натижада қиличлар яланғочланди. Абул 
Бахтарий «Номуслик киши дўстини ташлаб кетмайди: ё ўлади, ёхуд бошқа бирон йўлини 
топади», маъносида бир байт ўқиб, туядан тушди. Жанг бошланди. Қиличлар ишга тушди. Бу 
кичиккина жанг Абул Бахтарий билан дўсти Жунода қонларига беланиб ерга қулашлари билан 
натижаланди. 
* * * 
Уруш ниҳоялаб қолган эди. Қурайшликлар «Қўлингни тут, Макка!» дея жон ҳалпида 
қочишарди. Уруш бошланмасидан аввал бир ҳовучгина бўлиб кўринган мусулмонлардан 
қандай қилиб енгилишганини ўйлаб тагига ета олишмас эди. 
Орқаларидан қувлаб келган мусулмонлар ушлаганларини асир олиб қайтишар эди. Бошқа 
қисм мусулмонлар эса, улар ташлаб қочган ғаниматларни тўплаш ила машғул. Аввал ҳам 
ишорат этилганидек, Саъд ибн Муоз бошчилигидаги гуруҳ жанг битганига қарамай, ҳар 
эҳтимолга қарши Расулуллоҳ жанобимизнинг қўриқчилиги вазифасини бажармокда эди. 
Ҳазрати Абу Бакр билан Умар бутун жанг давомида жанобимизнинг (с.а.в.) ёнларидан ҳеч 
айрилмадилар. 
Шу ерда бир муаммо чиқди — ўлжаларнинг қандай тақсимланиши масаласи кўтарилди. 
Ўлжа тўплаганлар, бизга кўпроқ тегиши керак, деган ғояни илгари суришса, мушрикларни 
қувлаганлар, биз бўлмаганимизда ғанимат тўплашга имкон топармидингизлар, дейишар, 
Расулуллоҳни (с.а.в.) қўриқлаб турганлар эса, бизнинг ҳам ҳаққимиз оз эмас, деб баҳслашишар 
эди. 
Жаноби Сарвари олам (с.а.в.) масала катталашмасидан бурун ёпилиши учун келгусида 
тушиши эҳтимоли бўлган бир ваҳий ила бу ишни ҳал этишни муносиб кўрганларини 
сўйлашлари билан овозлар кесилди. Яъни, ҳозирча ўлжалар бир жойда туради, кейинроқ, 
Жаноби Ҳақ қандай бир йўл кўрсатса, унга кўра ҳаракат қилинади. 
— Ё Расулуллоҳ, сиздан бир илтимосим бор, — деб қолди Саъд ибн Абу Ваққос. 
— Нима экан у истагинг? 
— Мана шу қилични менга берсангиз... 
У ўлжалар орасида қараган кўзларни ўйнатиб турган бир қилични кўрсатаётган эди. Аммо 
Жаноби Расулуллоҳ бу таклифни ўринли кўрмадилар. 
— Бу қилич на сенингдир ва на менимдир, эй Саъд. Ўлжа тақсимида чекингга тушса
оларсан, — дедилар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling