Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
195 эди. — Қандай яхши, — деб пичирлади у, — оталаримизни, акаларимизни, қабила аъзоларимизни ўлдирайликда, Аббосга келганда унга тегмайлик! Худо ҳаққи, агар учратсам, бўйнига қилич солганим бўлсин. Абу Ҳузайфанинг бу сўзлари оғизданоғизга ўтиб, Расулуллоҳгача етиб борди. Ёнларидан ҳеч айрилмаган Ҳазрати Умарга: — Нима дейсан, эй Абу Хафс, Оллоҳ расулининг амакиси қилич билан ўлдириладими? — дедилар. Ҳазрати Умарнинг ғазаби қайнади. — Рухсат беринг, шу мунофиқнинг бўйнини узиб ташлайин, эй Оллоҳнинг расули, ~ деди. Бироқ Набиййи акрам (с.а.в.) Абу Ҳузайфанинг мунофиқ эмаслигини, самимий бир мусулмон эканини яхши билардилар. Лекин ўртада янглиш бир тушунча бор эди, Энг яқинларидан биратўла уч кишининг жанг бошидаёқ кўзи олдида ўлдирилиши осонликча ҳазм қилинадиган воқеа эмасди, албатта. Бундай ҳаяжонли дамда, устига уларнинг имонсиз кетганларининг изтироби қўшилиб, Абу Ҳузайфа туйғуларини жиловлай олмай қолди ва:^ «Ажабо, Ҳазрати Пайғамбар бу дамда яқинларига қайғурянтими?» деган янглиш тушунчага борди. Оддий шароитда пайғамбаримизнинг «қариндош қайғусида ҳақсизлик қилиш» ҳолатига тушмасликларини у яхши биларди. Чунки унинг инюнчи шу эди. Ул зотнинг Оллоҳ номидан ҳақ ва адолатни ёядиган пайғамбар эканларига кўнгил қўйгани учун ҳам ҳамма нарсасини ташлаб, у зотнинг даъватларини қабул этган эди. Шу боисдан ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.), у мунофиқ эмас, деб айтдилар. * * * Умаййа ибн Халаф энди тушовдан бўшалди. Уни зўрлаб Бадрга олиб келган ва ҳеч қўйиб юбормаган Абу Жаҳл жангда ўлди. Энди бу ёғига Маккага қайтиб кетишига ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Зотан, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Лекин кетишга мусулмонлар изн берармиканлар? Шу алпозда жанг майдонидан бошини қутқариб олиб чиқиб кета олармикан? Очиғи, у бир жон бозорининг ўртасида эди. Чор тарафда инграб ётган, жон бераётган инсонлар чўзилиб ётар, қочаётганлар, қувлаётганлар бор эди. Кимдир асир ушлаганни боғлаш билан, кимдир ётқизганини чопиш билан ва қуролини олиш билан машғул. Яраланганларнинг, боши ёрилганларнинг фарёдлари осмоига ўрлар, қонлар ичида чўзилиб қолган туяларнинг, отларнинг ўкиришлари инсонга ғалати бир сесканиш солар эди. Оққан қонлар Бадр майдонини қизилга бўяди. Ҳеч ким танимайдиган инсон эмасда Умаййа. Уни кўрганларида. «Қўяверинглар, кетаверсин у бечора», деб ташлаб қўймасдилар уни. Бир пайтлар мусулмонларни қон қустириш савдосига берилганини билмайдиган одам йўқ. Қолаверса, бу кун Бадр майдонида юриб бўлмасди, хоҳлаган тарафга кетиб бўлмасди. Ҳар қадамда бир жасад, бир яраланган инсон ёки ҳайвон ётар эди. Бундай шароитда қочиш ҳам, қувлаш ҳам қийин. Қочаётганнинг оёғи бир жасадга қоқилса, қонли тупроқда сирғаниб юзтубан йиқилиши аниқ. Қувлаган одам унга етиб олиши, тепасига келиб ўлдириши ҳам тайин. Ёки бунинг акси бўлишиям мумкин... Иккиуч одим нарида бақиртирабақиртира сўйилган бир каллага дуч келиб, Умаййанинг тиззалари қалтираб кетди. Атрофни тутган қон ҳиди унинг ваҳимасига ваҳима қўшар эди. Бундай бир қассобхонадан жонини соғомон қутқариш учун Умаййа бутун дунёсини беришга тайёр эди. Ахийри у ўғли Алининг қўлидан тутди. Бирон қутулиш йўлини топиш илинжида кета бошлашди. Бирдан Абу Жаҳлнинг жасадига дуч келишди. Бутун ҳаётининг кинини, нафратини қўшиб жасадга тупурди. Ўзи билган энг болохонадор сўкишлардан бир қанчасини йўллаб ва у билан шу тарз видолашганидан сўнгра яна илгари кета бошлади. Отабола жанг майдонининг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling