Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
196
чеккасига чиқиб олишга ҳаракат қилишар эди. Лекин ҳарб майдони тугамас, унинг 
чекичегараси йўқдек эди. Агар бир чеккага чиқа олса ва қўлига биронта туями ёки отми илинса, 
ўзи биларди, дарҳол: «Қайдасан, Макка?» дея суриб юборган, ундан кейин бир эмас, мингта 
Абу Жаҳл келса ҳам, Макка ташқарисига қадам босмаган бўлар эди. Аммо ҳозир... 
Қўлидан тутган ўғли билан жасадларни айланиб, ёрдам сўраган ярадорларга зарра парво 
қилмай кетиб боришаркан, бир неча совутни кўтариб олган одамга рўпара келиб қолишди. Уни 
кўрган заҳоти Умаййа севинчдан ақлдан озаёзди. Умрида бунчалик севинган эмасди. 
— Эй Абду Амр! — деб чақиришдан ўзини тия олмади. 
Одам ўзини эшитмаганга олди. Умаййа ақлини йиғиб олиб, яна қайта чақирди: 
— Эй Абдул Илоҳ! Эй Абдул Илоҳ! 
Одам бу сафар ўгирилиб қаради. Бу, шубҳасиз, Абдураҳмон ибн Авф эди. 
— Ия, сенмисан, эй Умаййа? — деди у. Умаййа танилганидан севиниб кетди. 
— Қўй у совутларингни, менинг қўлимдан ушла... Мен сенга ундан ҳам кўпроғини 
бераман. 
Ҳазрати Абдураҳмон ўйлаб ўтирмай совутларни ташлади. Узи ўлдирган одамларнинг 
совут ва қуроллари эди булар. Бир чеккага қўйиб, кейин яна жангга кирмоқчи бўлиб турган эди. 
Умаййа нафасини анча ростлади. Неча йиллардан бери бунчалик қўрққанини ва унинг 
кетидан бу даражада севинганини эсламайди. Бу даражада даҳшатли манзарани кўрмаганига 
қасам ича олади. Ҳеч қачон ҳаётидан бу қадар умидини ҳам узмаган эди. Бутун умр ҳис этмаган 
пушаймонликни бугун ҳис килди. Ўзи доим мақтаб келган Абу Жаҳлга нисбатан ҳатто 
Муҳаммадга нисбатан туйганидан ҳам ортиқ нафрат ва алам туйган эди. Унинг жасадига 
тупурган пайтда ҳис қилган нафратни мабодо мусулмонни кўрса ё унга тупурса ҳам ҳис 
этмасди. 
Ўлим панжасида турган ёқасини энди қутқарди ҳисоб. Асирлик унинг учун ҳаётга янгидан 
туғилишдек бўларди. Эртага истаганча фидя бериб жонини қутқара олади. У дунё қадар мол 
соҳиби эди, бу мол ўзини ва ўғлини қутқариш йўлида сарфланмаса, нимага ярайди, ахир? Ҳатто 
бундай бир кунда уни қутқариб қолгани учун «Абдул Илоҳ» дегани Абдураҳмонга истаганидан 
ҳам ортиқча пул бера оларди. 
Аммо ясриблик ошнаси Саъд ибн Муоз етказган хабарга нима дейиш керак? Илгаридан 
бери ёлғон гапирмаслигини аниқ билгани Муҳаммад уни ўлдиришини айтган бўлса ва шу онда 
унинг бир одами томонидан асир олинган бўлса, бу гал ўлимдан қандай қутулиб қолиши 
мумкин? Ўни асир қилган Абдураҳмон мабодо бир мажбурият остида қолса, ўзи пайғамбар деб 
ишонган ва унинг йўлида ҳамма нарсасини тарк этган зотга қарши чиқиб: «Умаййанинг тукига 
ҳам теккизмайман! У менинг асиримдир!» дея олармикан? 
Аммо... Ҳа, бир пайтлар ўзи ниҳоясиз азияту исканжалар билан қийнаган Билол ҳам бор. 
Шу дамда агар у кўриб қолса, бошига ёғдирадиган балолардан қутулиши амри маҳол. Билол 
бориб Ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.): «Бу одам мени роса қийнаган, азиятлар берган, булардан 
сизнинг ҳам хабарингиз бор, энди уни менга қўйиб беринг», деб қолсачи... 
Такрор аросатда қолди Умаййа. Дурустроқ фикр юритишга ҳам қодир эмасди. Бир онгина 
олдин дунёнинг энг катта севинчини ҳис этган бўлса, унинг орқасидан ҳаётдан умидини узган 
одам ҳолига тушиб қолди. У ўзи сезмаган тарзда Абдураҳмоннинг қўлини бор кучи ила сиқиб, 
унга ёлвориб қаради: 
— Қўйиб юборма... зинҳор қўйиб юборма менинг қўлимни, эй Абдул Илоҳ, менинг серсут 
туяларим кўп... 
* * * 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) муаззинлари Билол ибн Абу Рабоҳ жанг майдонида қўлида қиличи 
билан бир ўнгга, бир сўлга отилар, дуч келгани бтан олишиб кетаверар эди. Яхши бир муаззин 
эди, аммо яхши бир жангчи ҳисобланмасди. Лекин шунга қарамай, қаршисида Оллоҳнинг 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling