Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
89 — Ҳа, энди унинг сўнгги уйғониши бўлади бугун... Убай ибн Халаф қаттиқ овоз берди: — Ҳей Муҳаммад, тур энди, қолган уйқуни у дунёда давом эттирасан!.. Бу тонгни у алоҳида ҳаяжон билан кутди. Бу тонг қилинадиган ҳужумда Муҳаммаднинг ўлдирилиши хов бирда ўзи ҳақида имзоланган ўлим фармонининг бекор қилиниши демак эди. Пайғамбаримизнинг бир пайтлар, «Сен мени эмас, мен сени ўлдираман» деганларини ҳеч унута олмаган, қачон Расулуллоҳнинг номларини эшитса, «у сени ўлдиражак» деган бир овоз эшитилаётгандай бўлар эди. У ҳам бу муаззам зафар нашидасидан баҳраманд бўлиш учун келган, аммо ичичидан тинчлик бермаётган бир туйғу уни бир оз чеккароқдан туриб томоша қилишга мажбур этган эди. Ҳар ҳолда, агар у ҳам жон аччиғида қаршилик кўрсатишга уриииб, бу қаршилик асносида тасодифан Убайни ўлдириб қўйиши ҳеч гап эмас эдида. Ҳаяжон қанчалик зўр бўлса хам, вақт ҳар доимгидай ўз маромида ўтар эди. Кетмакет эшитилаётган хўрозларнинг овозлари қулоқларни тешиб юборгудай бўлди. Ер юзи секинаста ёриша бошлади, шафақ ортида туғилаётган қуёшни кутиб олиш тантанаси бошланган эди гўё. — Тезроқ чиқақол энди, қуёш, сабркосамиз тўлаёздику. — Ташвишланма, албатта чиқади... Чиқади ва... — Сўзларини давом эттира олмади. Ичкаридан аллақандай шарпа товушлари кела бошлади. Қўллар қиличларнинг сопига ёпишди. Бир оздан сўнг эшик очилиб... Али ибн Абу Толиб кўринди. Абу Жаҳл олдинга отилди: — Ҳой, сен кимсан, бир кўрайин?! — Нима, мени танимаяпсанми? — Оллоҳнинг қаҳрига учрагур, сени жуда яхши танийман, аммо у қаерда?.. — Ким у? — Амакингнинг ўғли... Муҳаммад ибн Абдуллоҳ. — Бу ерда йўқ... — Ёлғон гапирма, эй Али, нима, бизни лақма деб ўйлаяпсанми? — Ишонмасанг, текшириб кўр. Абу Жаҳл ичкарига қаради. Чиндан ҳам йўқ эди. Мушриклар телба бўлиб қолаёздилар. Асаблар бузилди. Унинг шу уйга кириб кетгани ҳам, қайтиб чиқмагани ҳам, айни чоқда, уйда йўқлиги ҳам хақ эди. Во ажабо... — Шу уйга кирганини ўз кўзим билан кўрдим. Манот ҳаққи, кўрдим. — Кеча кечқурун гапирганини эшитмаган бўлсам, отамнинг боши итларга ем бўлсин! Оқшомдан бери ҳаяжон билан, ваҳший бир орзу билан қилинган ҳисоб-китоблар беҳуда кетган эди. Алининг ёқасига ёпишишди. — Қани, гапир, қаерга кетди? — Кеча кечқурун чиқиб кетган. — Ёлғон гапирма. Кечадан бери шу ердамиз. Яна текшириб кўрилди. Яна қидирилди, аммо барча уринишлар зое кетди. Шу пайт кимдир телбанамо бакирди: — Тезроқ Абу Бакрни қўлга олиш керак! Дархақиқат, Пайғамбар (с.а.в.), уларнинг назарида, Абу Бакр билан бирга бўлиши мумкин эди. Ҳаммалари ўша ёққа шошилишди. Эшикни Асмо очди. — Отанг қаерда? — Билмайман, Дарғазаб Абу Жаҳл ўзини тутолмай, Асмонинг юзига бир тарсаки туширди. Бу тарсаки Асмонинг қулоғини йиртиб юборди, зираги ҳам қаёққадир учиб кетди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling