Microsoft Word stilistika O'UM. doc


III. Талаба мустақил ишинниг ташкилий шакллари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/95
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819394
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95
Bog'liq
portal.guldu.uz-Statistika va matn tahlili

III. Талаба мустақил ишинниг ташкилий шакллари 
3.1.
Талаба 
мустақил 
ишини 
ташкил 
этишда 
муайян 
фан(курс)нинг 
хусусиятларини, шунингдеҚ ҳар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва 
қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: 
• Ўқув-услубий мажмуалар асосида маъруза мавзулари материалларини мустақил 
ўзлаштириш; 
• семинар ва амалий машғулотлар бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш; 
• лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш; 
• Техникавий, табиий фанлар бўйича хисоб-график ишларни бажариш; 
• курс иши (лойиҳаси)ни мустақил бажариш; 
• илмий мақола, Республика ва халқаро миқёсидаги анжуманларга маъруза 
тезисларини тайёрлаш. 
Фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кафедра йиғилиши қарорига кўра 
фанлардан талаба мустақил ишларини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам 
фойдаланилиши мумкин. 
3.2.
Ўқув фанлари бўйича намунавий ва ишчи дастурларда талаба мустақил 
ишининг шакли, мазмуни ва ҳажми ҳамда баҳолаш мезони кўрсатилади; 
3.3.
Кафедралар томонидан талаба мустақил иши учун ажратилган вақт бюджетига 
мос равишда ҳар бир фан бўйича мустақил ишнинг ташкилий шакллари, топшириқлар ишлаб 
чиқилади ва кафедра йиғилишида муҳокама этилиб, факультет ўқув-услубий кенгашида 
тасдиқланади. Кафедранинг рейтинг ойнасида ҳар бир фан бўйича мустақил таълим 
мавзулари таништириш учун эълон қилинади.
3.4. 
Кафедра томонидан мустақил ишларни бажариш бўйича фанлардан 
талабаларга зарурий методик қўлланма, кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 
IV. Фанлардан ўқув машғулотлари бўйича топшириқлари 
4.1. Фанлар бўйича маъруза (амалий, семинар, лаборатория) машғулотларидан 
мустақил иш топшириқлари кафедраларнинг етакчи профессор–ўқитувчилари (профессор, 
доцентлар), фан ўқитувчиси билан биргаликда ишлаб чиқилади, кафедра йиғилишида 
муҳокамадан ўтказилади ва тегиши қарор билан тасдиқланади. 
4.2.
Фанлардан мустақил иш топшириқлари фан бўйича ишчи дастурга мос ҳолда 
мавзулар келтирилади ва мустақил иш топшириқларини бажариш муддатлари кўрсатилади. 
4.3.
Фаннинг ишчи ўқув дастурига киритилган ва маъруза шаклида ўрганиши 
белгиланган мавзуларни тўлалигича мустақил иш сифатида бажарилишига рухсат 
этилмайди. 
4.4. 
Амалий, 
(семинар) 
машғулотлар 
бўйича 
аудиторияда 
бажарилган 
топшириқларга мазмунан ўхшаш, мураккаблиги мос келувчи топшириқлар мустақил тарзда 
уйда ишлашга тавсия этилади. 
4.5. 
Лаборатория ишида назарий тайёргалик кўриш, натижалар олиш, таҳлил этиш 
ҳамда ўлчаш хатоликларини аниқлаш мустақил иш топшириғи ҳисобланади, лекин 
лаборатория иши бажарилиб, тўла топширгандан сўнг ҳисобга олинади. 
4.6. 
Кафедралар томонидан фанлардан мустақил иш топшириқларини бажариш 
учун зарур бўлган ўқув адабиётлари, методик адабиётлар, методик тавсиялар, кўрсатмалар, 
интернет сайтлари ва ҳ.к.лар аниқ кўрсатилади. Мустақил ишларни бажариш жараёнида фан 
ўқитувчиси томонидан талабаларнинг талаблари асосида консультациялар уюштирилади. 
4.7. 
Талабалар томонидан курс иши (лойиҳа) ларини тайёрлаш жараёнида зарур 
ҳолларда марказий АКМ, АРМлардан коллежлар, лицейларнинг АРМларидан, интернет 
тармоқларидан фойдаланишга амалий имкониятлар яратиб берилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling