14
Гулистон давлат университетида талабалар мустақил
ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш
тартиби тўғрисида Низом
I. Умумий қоидалар
1.1.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил
16-августдаги "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги
343-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005-йил 21-февралдаги
“Талабалар мустақил
ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги
намунавий низом тўғрисида”ги 34-сонли буйруғи, 2009 йил 14 августдаги 286-сонли буйруғи
билан тасдиқланган “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича
йўриқнома” асосида талабалар томонидан фанларни ўзлаштириш сифатини яхшилаш ҳамда
талабаларда мустақил фикрлаш, ахборот манбаларидан олинган маълумотларни таҳлил
этиш, хулосалаш, татбиқ этишга йўналтирилган кўникма ва
малакаларни ривожлантириш
мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, назорат
қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
1.2.
Фанлардан мустақил ишлар намунавий ва ишчи ўқув режалари асосида
муайян фанни тўла ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишлари ҳажмининг бир қисми
сифатида, ўқитувчи назорати остида талабанинг фан учун
тутган умумий дафтарига
(маъруза, амалий, семинар, лаборатория) фанлар кесимида келтирилган мустақил таълим
мавзулари мустақил тарзда бажарилади. Мустақил иш мавзуларини
бажаришда асосан
фаннинг ишчи дастурида келтирилган асосий, қўшимча адабиётлардан, университет АРМи
манбаларидан ҳамда Интернет тармоғида
мавжуд материаллардан, кафедра профессор-
ўқитувчилари томонидан яратилган ЎУМ, ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатма,
маъруза
матнлари, шунингдек бошқа манбалардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: