Microsoft Word suv yoqalab ziyouz com doc


Download 324.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/20
Sana10.01.2023
Hajmi324.83 Kb.
#1086599
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Erkin A\'zam. Suv yoqalab (kinoqissa)

 
* * * 
Ўша ҳовлидаги ошхона. 
— Дадам бечора бир ўзлари ўтирган бўлсалар кераг-а, эна? — дейди пиёз арчиётган Зулфия 
ташвишланиб. 
— Аввали оқшомданоқ ётиб олиш одатлари бор, — дейди Мусаллам опа. — Айниқса, бугун, 


Эркин Аъзам. Сув ёқалаб (киноқисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
чарчаб келган бўлсалар... 
Ботир ўша ҳовли дарвозаси олдида турибди. Ёлғиз. Сархушроқ. Қўлида телефон, Тошкент 
билан гаплашмоқда. 
— Мен ҳам... Жуда! — дейди у эҳтирос билан. 
— Нигор! Айтинг-чи, бир куни келиб жонингизга тегиб қолмайманми? 
— Неча йил ўтса ҳам-а? 
— Сиз-чи? 
— Унгаям бирон карми, кўрми топилармиш. Дадам айтдилар. 
— Йўқ, тушунмадингиз. Шундай бир нақл бор. Бизда. 
— Индин. Ҳа, эртадан кейин бораман... 
 
* * * 
Қоронғида боғ кезиб юрган одам ногаҳон мункиб кетадию бир дарахтни қучоқлаб олади. У 
дарахт танаси бўйлаб сирғала-сирғала ерга ўтириб қолади. Сўнг секин орқага кетиб, ерга 
чалқанча чўзилади. Муаллақ қолган қўллар бир зум титраб тургандек бўлади-да, шалоп этиб 
икки ёнга тушади. 
Қўшни шийпондан ёғилаётган бир тутам нур очиқ кўзларни ёритиб, чўғдек яллиғлантириб 
юборгану улардан қайтган ғайритабиий бир шуъла тепадаги, шамолда қалтираётган япроқлар 
аро ялт-юлт этиб аксланади... 
Дарахт баргларини шитирлатиб, ёмғир шивалай бошлайди. 
 
* * * 
Қўшни шийпон. Базм авжида. 
— Саратонда ёмғир-а! Чудо, чудо! — дейди «асосий катта» кафтларини бир-бирига уриб
қувнаб. — Кавказ! Настояший Кавказ! Что там Кавказ — жаннат! Жаннат-а! 
— Атай заказ қилганмиз-да, ака! 
— Қойил, Амирбой! Яшанг! 
— Зўридан битта бўлсинми, Алишер ака? — Амир пастдаги чорпояда ўтирган 
санъаткорларга қараб ҳайқиради: — Бошла, Жума!.. 
 
* * * 
Вишиллаган шамол аралаш ёмғир кучайгандан кучаяди. Гўё қоронғи дарахтзор қаърида 
чўзилиб ётган жасадни сувга кўмиб юбормагунча қўймайдигандек... 
Қўшни ҳовлида янграган ялла ёмғир шовқинини босиб кетгудек... 
 
Юрак туйгуларим айтаман сизга, 
Ўзим ўсма қўяй шўх қошингизга. 
Аразламанг, жоним, аразламанг... 
Ёмғиру тўзонга басма-бас, боғ-боғот оралаб қоронғида ёнарқурт мисоли яллиғ таратиб бир 
илон судралади. 
Сув ўрнига ариқда олов оқаётир, олов... 

Download 324.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling