Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
132 Ана шунда кўнглим жонлашди. 27 Машина келди. Хурсандой билан Норгулой жуҳуди атлас кийиб келди. — Ана атлас, мана атлас! — деди Идеология. — Қалай, ўртоқ режиссёр? Режиссёр бошмалдоқ наррайтириб кўрсатди. — Браво! — деди. — Ана, ўзбек совет хотин-қизлари! — деди Идеология. — Ана энди буржуа- мафкурачиларимизни боплаймиз. Ана энди Боймирза Ҳайит, Вали Қаюмхонлар экранда ўзбек совет хотин-қизлари образини кўриб, оғзига урган итдай бўлиб қолади! Режиссёр лабига бармоқ юритиб-бармоқ юритиб кўрсатди. Теримчилар тушунмади. — Лолаб деяпти, — деди раисимиз. — Ҳа, яшанг, раис ака! Лолаб, лолаб! — деди Жингаласоч, — помидорранг бўлса, экранда яхши кўринади! — Колхозимиз пири бадавлат колхоз! — деди раисимиз. — Лекин шу... лолаб йўғ-а! — Лолаб минерал ўғит эмас, раис ака! Лолаб колхозда бўлмайди! — деди Жингаласоч. — Лолаб хотин-қизларда бўлади! — Биламан, биламан, — деди раисимиз. — Колхозимизда лолаб қўйгич хотин-қизни ўзи йўқ-да? — Бор, — деди Хурсандой. — Битта бор. Мактабда ўрис тили муаллими лолаб қўяди. — Ана, бор экан-ку, раис ака? — Энди... мактаб бор эдими... Раисимиз латтачайнар бўлди. Бир кун қаради, бир ер қаради. Энди Идеология раисимиз жонига ора кирди. Идеология сумкасидан бармоқдай бир нимани олди. Теримчиларни машина тараф имлади. — Келинглар! — деди. Теримчилар машина пана бўлди. — Хайрият-е! — дея кафт ишқади Жингаласоч. — Колхоз бўйича битта замонавий аёл бор экан! — Уям райком... — минғиллади раисимиз. 28 Хурсандой биринчи эгатдан тушди, Норгулой иккинчи эгатдан тушди. — Бўлди! — деди Жингаласоч. — йирик планда шу иккита теримчи бўлади. Уёғида ким қандай тушса тушаверсин — уёғи шунчаки фонда кўринади! — Ўзиям, йирик-йирик кўрингулик теримчилар-да! — деди раисимиз. — Ҳар бирови мавсум охиригача саккиз тоннадан ошириб «оқ олтин» териш мажбуриятини олган! — Машина бўл-е! — деди Жингаласоч. — Деярли машина! — Буларни олдида машина нима деган гап! — деди раисимиз. — Машина бузилади, отказ қилади. Булар на бузилади, на отказ қилади! Идеолопия иккита лўппи чаноқ узиб олди. Пуф-пуфлади. Силаб-сийпади. Норгулой билан Хурсандойни қулоқлари устига қистириб қўйди. Идеология Норгулой билан Хурсандойни ўрим-ўрим сочини елкасидан олиб кўксига тушириб қўйди. Идеология бошқа теримчиларга-да кўз-кўз этди. — Сизлар ҳам ана шундай қилинглар! — деди. Бошқа теримчилар-да қулоқларига чаноқ тақди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling