Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
133
Бошқа теримчилар-да ўрим сочларини кўксилари туширди. 
Идеология Хурсандой қабатини олди. 
Жингаласоч Норгулой қабатини олди. 
Аппаратлар шир-шир сурат олиб бошлади. 
29 
— Она табиатимизда неча хил ранг бўлса, барча-барчаси пахтазорда мужассамдир! — деди 
Жингаласоч. — Ҳа, пахтазорда камалак рангларнинг жамики жилолари жамулжам! Пахтазорда 
хотин-қизларнинг пиёла жарангидек шўх кулгиси янграйди! Сўнг, лапарлар, аскиялар, 
қўшиқлар, эшиталади! 
Жингаласоч Хурсандой билан Норгулойга микрофон тутди. 
Хурсандой билан Норгулой юзларида табассум ўйнади. Тишларини оқини кўрсатиб 
жилмайди. 
«Пахта ишқи» ашуласини айтиб-айтиб пахта терди: 
Тун демай, кундуз демай, бошингда мен парвонаман, 
Соғиниб қолдим, очил, кулсин, севинсин ҳар томон... 
— Ҳа, далада ҳуркак тоғ оҳусидек хотин-қизлар турнақатор бўлишиб пахта термоқда! Бири 
қўйиб бири қўшиқ айтади, бошқалари жўр бўлади: 
Кўкдаги сайёралардек — очил, оппоғим, чаман, 
Кеч кириб то субҳидам ишцингда минг тўлғонаман... 
— Стоп! 
Режиссёр шундай дея, қўл кўтарди. Эгат оралаб келди. 
— Хурсандай и Наргулай! — деди режиссёр. — Сизники пахтани севади? Севади! Сизники 
севги билан пахта теради? Теради! Бизники кино қилади! 
Режиссёр пахта териб-териб кўрсатди. 
— Вот так, вот! — дея пахта терди. — Сизники вот так муҳаббат билан пахта теради? 
Теради! Бизники Москвага байроқ қилади! 
Гап Жингаласочда кетди: 
— Хурсандой ва Норгулой! — деди. — Пахтани чаноқдан суғуриб олаётганингизда 
ғўзаларга, айниқса чаноқларга ўзгача бир меҳр-муҳаббат билан қаранг! Ахир, сиз пахтани 
севасиз-ку! Шундайми? Пахтага ишқингиз тушган-ку! Тўғрими? Қўшиқнинг мазмуниям шу, 
номиям шу — «Пахта ишқи»! 
Режиссёр тишлари орасидан чирт-чирт тупурди. Режиссёр папирос тутатди. 
— Хурсандой! — деди Жингаласоч. — Хўжайинингизни севиб қолганингизда қандай қилиб 
муҳаббат изҳор қилгансиз? 
Хурсандой ер боқди. Хурсандой оғиз ушлаб-оғиз ушлаб уялди. 
— Ундай деманг-е... — деди. 
— Ия, ундай деманги бўптими? Тасаввур қиламан: хўжайингизни юзларига севги тўла 
кўзларингиз билан боққансиз... сочларини муҳаббат билан силагансиз... қўлларини ўзгача бир 
меҳр-муҳаббат билан ушлагансиз... шундайми? Айтмаяпсиз — шундай! Пахтага ҳам ана 
шундай муносабатда бўлинг! Қаранг, мана бундай! 
Жингаласоч пахта териб-териб кўрсатди: 
— Пахтани чаноқдан мана бундай қилиб муҳаб-бат билан оласиз! Кейин — кафтингизда 
вафо билан мана бундай қилиб ушлайсиз! Ундан кейин — садоқат билан мана бундай қилиб 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling