www.ziyouz.com кутубхонаси
135
— Ҳа, — деди Идеология. — Бахт — ўзбек хотин-қизларининг таржимаи ҳолига айланиб
қолди!
Мунча ширин экан бу — Совет даврони
Мамнун яшар ҳар инсон — йўқдир армони.
31
Мен далаларимни машина терим учун шайладим.
Ўқариқ ҳаворладим.
Кўндаланг қулоқ ҳаворладим.
Ўнқир-чўнқир ҳаворладим.
Якка-ёлғиз бегона ўтларни юлиб-юлиб ташладим.
Эгилиб-эгилиб қолмиш ғўзаларим қаддини адл-адл ростладим.
32
Йўл бўйида ўсмиш ғўза куни қурсин!
Ўнгдан бир машина келди — йўлбўй ғўзаларимга гупиллатиб чанг уриб ўтди. Чапдан бир
машина келди — йўлбўй ғўзаларимга гупиллатиб чанг уриб ўтди.
Майда-чуйда техникалар чангитиб ўтди. От-улоқлар чангитиб ўтди. Пиёдалар чангитиб
ўтди.
Бари чанг йўлбўй ғўзаларимга гуп-гуп ёпишди. Чанг шудринг билан қорилди-қолди —
ғўзаларимда чайирдай ёпишиб-ёпишиб қолди.
Йўлбўй ғўзаларим ерранг-ерранг бўлиб қолди. Йўлбўй ғўзаларим тупроқранг-тупроқранг
бўлиб қолди.
Барг қайси бўлди, кўсак қайси бўлди, тола қайси бўлди — билиб бўлмай қолди.
Ғўзаларимни қоқиб-да бўлмади — ғўзаларим қирс-қирс синади, кўсакларим дув-дув
тўкилади.
Аммо... чайир чанг тўкилмайди!
Чайир чангдан қутулишни бирдан-бир йўли бўлди: авж тушда ғўза бўшашиб қолади. Авж
тушда ғўза шалпайиб қолади. Авж тушда тафтида чанг илла ғўза ёпишиб туради.
Авжи туш тафтида ғўзаларни силкаб-силкиб олса — чанг тўкилади.
Мен авжи туш тафтида йўлбўй ғўзаларим ораладим. Ғўзаларим учидан ушлаб қоқиб-қоқиб
олдим. Ғўзаларим учидан ушлаб силкиб-аилкиб олдим.
Саккиз эгат йўлбўй ғўзамни ана шундай қоқиб-қоқиб олдим.
Йўлбўй ғўзаларим ғўзасинбат-ғўзасинбат бўлди.
33
Далаларимни келиндай-келиндай созладим.
Раисимиз далаларимни айланиб-ўргалиб қаради.
— Далаларингиз дала бўлмабди, далаларингиз ўнг ёқдаги келин бўлибди! — деди раисимиз.
— Деҳқонқул ака, мен келин кўрди учун бир қўй айтдим! Эртага биринчи теримда сўясиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |