Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
134 этакка соласиз! Жингаласоч термиш пахтасини Хурсандойни этагига ташлади. — Тушундингизми? — деди. — Нигоҳларингизда муҳаббат, вафо, садоқат балқиб турсин! Боқишларингизда пахта ишқи барқ уриб турсин! 30 Аппаратлар шир-шир сурат олди. Дала бошида турмиш агитмашина ашула айтди. Теримчилар «Пахта ишқи»ни айта-айта пахта терди: Кўк рўмолинг, оқ юзинг, бизларни шайдо айламиш, Сен билан биз зскидан севги-муҳаббатдек таниш. — Хотин-қизлар қўшиқ айтмоқда! — деди Жингаласоч. — Қўллари эса «оқ олтин»да! Ғўзага бир эгилади, бир қаддини ростлайди! Чаноқлардан мени ол-ол, деб турган оппоқ пахталарни ўзгача бир чиройли ҳара-кат билан чаққонгина олади! Чангларини авайлаб-гина пуфлаб қоқади, кўзига суртгудек бўлади! Меҳр-муҳаббат билан силаб-сийпаб, кўкракларига тутилган этакка — қалбига солади! Қалби эса «оқ олтин»га тўлиб боради. Нуқраи гул-гул жамолинг, бир ўпай, очил, кумуш! Сен чиқиб Зуҳро каби — кулсанг ҳавасга конаман... — Сахий куз офтоби бахтиёр ўзбек хотин-қизларининг бахтиёр меҳнатларини табассум ила ёритиб туради. Бахтиёр ўзбек хотин-қизлари... мана, район партия комитети идеология котибаси, район хотин-қизлар совети рансаси Клара Ходжаевнанинг қалб сўзлари: — Бизнинг мамлакатимизда давлатни идора қилишга хотин-қизларни жалб этиш ленинча принципи оғишмай амалга оширилмоқда! — деди Идеология. — Чор Россиясида хотин-қизлар сайлов ҳуқуқидан фойдаланмас эдилар, Октябрь революцияси хотин-қизларнинг ҳуқуқсиз аҳволини йўқотиб, уларга давлат, хўжалик, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида зркаклар билан тенг ҳуқуқ бериб қўйди, капиталистик мамлакатларда бундай аҳволни мутлақо кўрмайсиз, капитализмда хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқдан маҳрумдирлар! Агитмашина «меҳнат ва зафар қўшиқлари»дан айтди: Мунча ширин экан бу — Совет даврони Мамнун яшар ҳар инсон — йўкдир армони. — Кечирасиз, Клара Ходжаевна, гапингизни бўламан, Клара Ходжаевна! — деди Жингаласоч. — Мана, колхоз агитатори Жавлонбой аканинг агитмашинаси ялла айтмоқда, бу қандай ялла? — Бу — «Бахт ялласи»! — Сиз район хотин-қизлари сардори сифатада бахт деганда нимани тушунасиз? — Мен бахт деганда ўзбек хотин-қизларини тушунаман, ўзбек хотин-қизлари деганда бахтни тушунаман! Мунча ширин экан бу — Совет даврони Мамнун яшар ҳар инсон — йўқдир армони. — Ҳа, — деди Жингаласоч. — Шоирлар «Бахтим бор деб эсади еллар», деб куйлаганидек, оппоқ далалар узра «Бахт ялласи» янграмоқда! Далалар — уйғоқ! Далалар — ҳур-бахтиёр! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling