Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
81
— Нима деяпти? — деб сўрабди. Бола: 
— Бой бувамнинг хотинларининг ўйнаши бор деяпти, — дебди. Бой ҳайрон бўлиб: 
— Шу зағчани сотасанми? — деб сўрабди. 
— Йўқ, ота, сотмайман. Шу билан тирикчилик қилиб юраман, — дебди. Бой: 
— Ҳеч бўлмаса уч йилга сот, — дебди. У бола: 
— Ҳо, тунов куни бир бой бир йилга бир товоқ тилла бераман деди, бермадиму, сизга 
бераманми, — дебди. Бой: 
— Агар тўрт товоқ тилла берсам уч йилга берасанми? — дебди. Бола: 
— Тағин бир эшак берасиз-да, — дебди. 
Бой яхши бир эшак, тўрт товоқ тилла берибди. Бола кетибди. Бой уйига кириб, «ўйнашинг 
бор экан», деб хотинини уриб-уриб чиқиб кетибди. Хотин зағчанинг калласини узиб ташлабди. 
Бой қайтиб келиб зағчани сўрабди. Хотини: 
— Қўшнимизнинг хотини мушук боққан экан, зағчани ўша ўлдириб қўйди, — дебди. 
Бой «энди эгаси сўраб қолса, нима дейман», деб бир кимхоб тўн олиб боланинг кетидан 
югурибди, Бола, бой орқамдан зағчани қайтариб келаётибди, деб ўйлаб эшакнинг думини, 
қулоғини қирқиб олибди: 
— Бой ака, берган эшагингиз ёмон чиқиб қолди, — дебди. Бой: 
— Майли, фолбининг ўлиб қолди, — дебди, — мана шу тўнни олиб рози бўл! — деганда, 
бола: 
— Э, э, яхши бўлмабди, мен бориб қайтиб олмоқчи эдим, — дебди. 
Бой уйига кетибди. Бола юриб-юриб бир юртга борибди. Болалар: «Бу эшакми, ё бошқа 
нарсами», деб унинг орқасидан кулиб юрган эмиш. Бола: 
— Қўйинглар, бу эшак эмас, балогардон, балогардон, — дебди. Бола ва унинг эшаги ҳақида 
подшога хабар беришибди. 
— Бир зар чопон кийган бола эшакка ўхшаган — думи, қулоғи йўқ, балогардон деган 
ҳайвонни миниб юрибди, — дейишкбди. 
Буни эшитиб, подшо навкарларидан бирига: 
— Дарров менинг олдимга ўша болани олиб келинглар, — деб буйруқ берибди. 
Болани подшонинг олдига олиб боришибди. Подшо боладан: 
— Бу нима? — деб сўрабди. Бола: 
— Эй, буни қўяверинг. Бу қанча душманингиз бўлса ҳаммасини йўқ қилиб юборади. — 
дебди. 
Подшонинг бир жойда душмани бор экан. Ўшанга уч ўғли билан бир қанча аскарларни 
юборган экан. Душман уч ўғли билан бутун аскарни нобуд қилган экан. Душмандан ўч олмоқчи 
бўлиб юрган экан. Подшо: 
— Менга шуни сотасанми? — деб сўрабди. Бола: 
— Мен бу балогардон билан кун кўриб юрибман, — деб жавоб берибди. Подшо: 
— Агар шу балогардон ростдан менинг ёвларимни йўқота олса, қизимни ва 
подшолигимнинг ярмини бераман, — дебди. Бола: 
— Бу балогардонга ҳар кун сув бермай, беда берасиз. Ундан кейин душманларингиз 
келганда қўйиб юборсангиз, ҳаммасини йўқ қилиб юборади, — дебди. 
Подшо бола нима деса ўшани қилибди. Душманлар келиши билан эшакни қўйиб юборибди. 
Ҳамма одам: «Ҳў, балогардон келяпти», деб қоча берибди. Бир-бирининг устига йиқилиб, 
отларнинг тагида қолибди. Баъзиси ўлибдп, кўплари қочибди. 
Эшак чанқаб сув излаб юрган эмишу, душманлар балогардон келяпти, деб қочармиш. 
Подшо болага қизини ва бир қанча дунё берибди. Шундай қилиб бола мурод-мақсадига етибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling