Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
77
мени ўлдиради», деб ўйлаб шошилиб домланинг олдига кириб ўзини танитибди. Вазирнинг 
исми «Войжон» экан. Войжон бутун воқеани айтиб, узукни «Мулла Таппак» домланинг қўлига 
бериб: 
— Энди нима қилдик, қандай қилиб узукни подшонинг қўлига берамиз, — деб маслаҳат 
сўраб турганда, домла хурсанд бўлганидан нима қилишини билмай: — Подшонинг товуқлари 
борми? Сиз менга бир белгили товуқнн олиб келиб беринг, ўзим тўғрилайман, — дебди. 
Вазир бир товуқни олиб келиб, «Мулла Таппак» домланинг қўлига топширибди. Домла 
узукни ноннинг ичига ўраб товуққа бериб, товуқни бошқа товуқларнинг ичига қўшиб 
юборибди. Эртасига подшо домлани чақиртириб, узукни сўрабди. Шунда домла: 
— Узугингиз паррандалар суратида ўтяпти, агарда мумкин бўлса, сиз бутун 
паррандаларингизни кўз олдимдан ўтказсангиз, — дебди. 
Подшо бутун паррандаларини домланинг олдидан ўтказибди, шунда белгиланган товуқ 
келганда, домла, худди шу товуқни ушланглар, деб товуқни сўйишга буюрибди. Товуқни сўйиб, 
жиғилдонини ёриб, қарашсаки, подшонинг узуги чиқибди. Подшо узугини кўриб, кўп хурсанд 
бўлиб, «Мулла Таппак» домлага кўп пул бериб, уйига жўнатибди. Шу билан «Мулла Таппак» 
домла хотини билан бон бўлиб, яхши турмуш кечира бошлабди. 
Камбағал қурандоз
8
 
Бир подшо бор экан, унинг биттаю битта ўғли бор экан. У ёшлигидаи бировга қўшилмас, 
ҳеч ким билан гаплашмас экан. Катта бўлиб, балоғатга етгач, ёш йигитлар билан далаю даштга 
чиқиб, ов қилиб юрадиган бўлибди. Кунлардан бир кун подшо тўрт юз қурандозни чақириб, 
уларга шундай дебди: 
— Ўғлимнинг тақдирини кўринглар-чи, қандай экан? Қурандозлар китоб кўриб қуръа 
ташлабдилар. Қанча қуръа ташласалар ҳам ҳеч нарса чиқмабди. Подшога: 
— Қуръа чиқмади, — деб хабар берибдилар. Подшонинг ғазаби келиб: 
— Мен шунча йиллардан бери сизларга нон, ош, кийим-кечак, пул берсаму, биттаю битта 
ўғлимнинг тақдириии тополмасаларинг! Қирқ кун муҳлат, топсаларинг топганларинг, 
топмасаларинг бошларинг ўлимда, молларинг талонда, — дебди. 
Қурандозлар кеча-кундуз китоб кўриб, шаҳзоданииг тақдирини билолмабдилар. Қирқ кун 
ҳам ўтай деб қолибди. Тонг отса, қирқ кун бўлар экан. Яна барча қурандозлар йиғилиб 
маслаҳатлашибдилар: «Қани, яна бир китоб кўрайлик-чи, зора шаҳзоданинг тақдири чиқиб 
қолса», деб хўп уринишибди, лекин қуръага ҳеч нарса чиқмабди. 
Энди гапни бошқа ёқдан эшитинг: 
Узоқ бир шаҳарда бир камбағал қурандоз бор экан. У юриб-юриб шу шаҳарга келиб 
қолибди. Тўрт юз қурандознинг дарагини эшитиб, уларнинг ёнига келибди. Қараса қурандозлар 
йиғлар эмиш. 
У сўрабди: 
— Йиғлашингизнинг боиси нима?
Улар айтибди: 
— Йиғлашимизнинг боиси подшо бизларга ғазаб қилган. Шунча қурандоз бўлиб битта 
шаҳзоданинг тақдирини билолмадик. Тонг отса подшо бизларни ўлдиради, молимизни талон 
қилади, шу сабабдан фиғонимиз чиқиб ўтирибмиз. 
Шунда ғариб, камбағал қурандоз уларга: 
— Менда ҳам битта кичкинагина қуръа бор. Шуни бир кўрсам, мумкинми? — деб сўрабди. 
8
Китобга, сувга қараб, ёки тошлар ёрдами билан фол очувчи 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling