Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
75
Подшо устани бўшатиб юбориб, бордончини чақиртирибди: 
— Бордонни сен тўқиганмисан? — деб сўрабди. Бордончи: 
— Мен тўқиганман, — дебди. Подшо: 
— Дорга буни осинг! Ҳамма айб шунда экан, — дебди. 
— Шоҳим, сизга арзим бор. Мен бордонни ҳамма вақт пишиқ тўқир эдим, қўшним яқиндан 
бери каптарвоз бўлиб қолган. Шу қўшним каптарларини ҳавога учирганда, уларга қараб 
бордонни сийрак тўқиб қўйибман. Гуноҳимни кечиришингизни сўрайман, — дебди бордончи. 
Подшо буни ҳам бўшатиб, каптарбозни олдириб келиб, дорга осишга буюрибди. Каптарбоз 
айтибди: 
— Эй жаноб, мен ишқибозлик билан каптар ўйнайман. Бунда менинг гуноҳим бўлмаса 
керак. Мени ўлдирганингиздан кимга фойда бор, бир камбағални ўлдиргандан кўра, ўша ўғрини 
ўлдирсангиз эл тинчир эди. 
Буни эшитиб подшо: 
— Дарҳақиқат, ўғрининг ўзи гуноҳкор, сенинг гапинг тўғри! Ўғрини топиб дорга осинглар! 
— дебди. 
Ясовуллар ўғрини топиб дорга осишибди. Дор паст, ўғри новча экан, оёғи ерга тегиб 
қолибди. Жаллодлар бориб подшога арз қилибдилар: 
— Э шаҳаншоҳ, ўғри новчалик қилди, оёғи ерга тегиб қолиб ўлмаяпти, нима қилсак экан? 
Подшо: 
— Шуни ҳам мендан сўраб ўтирасанларми?! Агар ўғрининг оёғн ерга тегиб қолган бўлса, 
гузардан бўйи паканароқ бир одамни топиб, ўғри ўрнига ўшани осавермайсанми? Шунга ҳам 
ақлларинг етмайдими! — дебди. 
Жаллодлар кўчага чиқиб қарашса, бир пакана одам бир қоп орқалаб кетаётган экан. 
«Подшонинг айтгани худди шу-ку», деб паканани дор тагига олиб борибдилар. Пакана одам: 
— Менинг нима гуноҳим бор? Мени нега дорга осасизлар? Подшога арзим бор, — дебди. 
Подшо дор ёнига келиб томоша қилиб турган экан, паканадан: 
— Айт, нима арзинг бор? — деб сўрабди. Пакана айтибди: 
— Шоҳим, мен бир камбағал одамман. Гоҳ тоғдан ўтин келтириб сотаман, гоҳ ҳаммоллик 
қиламан. Шу билан бола-чақамни боқаман. Нима гуноҳим борки, мени дорга остирасиз? 
Бунга подшо шундай жавоб қайтарибди: 
— Э аҳмоқ, сенинг гуноҳинг борми, йўқми, менинг нима ишим бор. Ишқилиб бир кишини 
дорга осиш керак-да. Ўғрини дорга остирсак, бўйи новчалик қилиб, оёғи ерга тегиб қолди. Сен 
жуда боп келдинг. Пешонангдан кўр. 
Пакана яна рухсат сўраб: 
— Шоҳим, ўғри новчалик қилган бўлса, дор тагини бир оз ўйдирсангиз, оёғи ерга тегмайди. 
Гуноҳкор новча ўрнига, бир бегуноҳ камбағални ўлдириб юбориш адолатдан эмас-ку! — дебди. 
Подшо ўйлаб туриб вазирга: 
— Тўғри айтади, буни бўшатилсин. Дор тагидан чуқур қазилиб, дорга ўғрини осилсин! —
деб буюрибди. 
Жаллодлар ўғрини дор тагига келтириб, чуқур қазий бошлашибди. Шунда ўғри ҳовлиқиб: 
— Тез қазинглар, вақт ўтмасин, меии тезроқ осинглар! — деб қистайверибди. Ўғрининг 
сўзини подшо эшитиб, ундан: 
— Нега бунча тиқилинч қиласан? — деб сўраганда, ўғри: 
— Тақсир, ҳозир жаннатнинг подшоси ўлди, мени тезроқ ўлдирсалар, битта-яримта одам 
подшо бўлиб қолмасдан, илдамроқ бориб жаннатга подшо бўламан. Жаннатнинг подшоси 
ўлаётганда: «Ким ўлиб, илгарироқ жаннатга келса, ўша одамни подшо қилинглар», дебди. 
Шунинг учун қистаяпман. Қани, тез бўлинглар, — деб яна қистай бошлабди. 
Ўғрининг бу гапи подшога ёқиб, ўйлаб туриб: «У дунёда ҳам ўзим подшо бўлай», дебди ва 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling