Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
қўйди. 
Ярим соатчадан кейин менинг итим бир тулкини қувиб кетди. Отим ниҳоят даражада тез 
чопиб келаётганда, бир ариққа қоқилиб йиқилиб қолди. «Хайт-хайт» қилиб чиқаргунимча от 
ўлиб қолди. Отдан эгар-тўқимини олиб, эгарни итга урдим. Ўзим чарчаганим учун эгарларни 
кўтара олмас эдим. Бир маҳалда итим бир қуённи кўриб қувлаб кетди. Ўн беш қадам босмасдан 
итнинг бўйнига узанги ўралиб қолди. Мен боргунимча ит ўлиб қолди. 
Хафа бўлиб, совуқ терга тушиб кетдим. Ўзимни маҳкам тутиб, эгар билан тўқимни ўз 
орқамга ортиб, бир таёқни ҳасса қилиб, «хайт, деб» йўлга тушдим. Оз юриб, кўп юриб бир 
садаиинг соясига бориб етдим. Чарчаганлигимдан бир оз кўзим илинган экан. Бир одам мени 
туртади. Чўчиб уйғониб қарасам, қаршимда бой турибди. 
— Ишинг қалай, от қани, нима учун эгарларни олиб юрибсан, нима бўлди, падарингга 
лаънат? — деб бақира бошлади. Бўлган воқеаларни айтиб бердим. Бойнинг ранги ўчиб, қони 
қочиб, кейин қизарди: «Ўзинг умр бўйи ишласанг ҳам қилган зиёнингни тўлай олмайсан», деб 
минғиллаб қўйди. Бир умр бўйи бойга боғланиб қолишдан қўрқиб, қочмоқчи бўлдим. Бой дам 
олишга ётди, бир оз кўзи илинган эди, мен тирақайлаб қочдим. Икки юз қадамча чопиб 
борганимдан кейин бой уйғониб, орқамдан қувлай бошлади. Мен қочдим, у қувлади, мен 
қочдим, у қувлади. Кечга яқинлашиб қолганда мени ушлай олмаслигига кўзи етиб, орқасига 
қайтди. Мен тўхтамасдан кета бердим, кета бердим. Дашт демасдан, чўл демасдан кета бердим. 
Юриб-юриб, бир қишлоққа бориб етдим. Бир эшикни секин тақиллата бошладим. Ичкаридан: 
— Эшикни ким тақиллатяпти? — деган бир хотиннинг товуши эшитилди. 
— Янга, эшикни очинг, — дедим. 
Хотин эшикни очди. 
— Менинг ҳеч кимим йўқ, янга, кечаси ётиб қолишга жой беринг, — деб ялиндим. Хотин 
уйига олиб кирди. Овқатландим. Кейин ётишга жой солиб берди. Эрталаб туриб кетмоқчи 
бўлдим. 
— Шу уйда қола қол, бизнинг ҳунарга ёрдам бер, — деб кампир билан қизи ялиниб мени 
олиб қолишди. Мен ҳам шу уйнинг ўғли бўлиб қолмоқчи бўлдим. Кейин уларнинг ҳунарини 
суриштириб қарасам, ҳунарлари кафанчилик экан. Кечаси мозорга бориб янги кўмилган 
гўрларни очиб, кафанларини олиб сотишар экан. 
Эртаги куни кечаси кампир мени уйғотди. Қўлимга фонус бериб: 
— Юр мен билан бирга, — деди. 
Мозорга бориб етгандан сўнг, кампир менга янги бир гўрни қазишни буюрди. Мен 
«қазимайман», деб тихирлик қилсам ҳам бўлмади, бир балодан қутулиб, иккинчи балога 
йўлиққанлигимни англадим, кампир гўрга тушганда, мен қочдим. У орқамдан қувлади, мен 
қочдим. Мозорма-мозор, томма-том қочмоққа бошладим. Чопиб кетаётганимда тап этиб ўрага 
тушиб кетдим. Ўранинг ичи кенг ва қоронғи экан. Жуда қўрқиб кетдим. Бир қўрқинчли товуш 
шивирлаб: «Сен кимсан?» деб сўради. Мен ҳам титраган ҳолим-да: «Сен кимсан?» деб сўрадим 
У жавоб бермади. Бир соатча ўранинг бир четига бекиниб ўтирдим. Кейин қоронғига кўзим 
ўрганиб, бир одамни кўрдим: ўзимнинг ким эканлигимни, қандай қилиб бу ерга тушиб 
қолганлигимни номаълум кишига ҳикоя қилдим. У ҳам гапира бошлади: 
— Бу ер ўра эмас, тегирмон. Мен ҳам туйнукдан тушиб кетдим. Бу ердан чиқиб кетиш 
қкйин эмас, мана бу қопдаги унларни тахлаб зинапоя қиламиз, кейин чиқа-миз, — деди. 
Қоплардан туйнукка зинапоя қилдик. Зинапоя битгандан сўнг: «Мен олдин чиқаман», деб у 
айтди, «меи олдин чиқаман», деб мен айтдим. Ярим соатча жанжаллашгандан сўнг, унинг олдин 
чиқишига рози бўлдим У зинапоядан чиқиб кетиши билан, зинапоя бузилиб кетди, тегирмонда 
ёлғиз ўзим қолдим. Тегирмоннинг бир четига биқиниб ўтирдим, шу маҳалда тегирмоннинг 
эшиги «ғийт» этиб очилди. Эшикдан икки айиқ кириб келди. Мен жуда қўрқиб кетиб деворда 
турган чилдирмани олиб «дапир-дупур» қилиб чала бошладим. Айиқлар қўрқиб, у ёқдан бу ёққа 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling