Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
79
одам: 
— Мен кўрганман, — дебди. У шаҳзода ва йигитларни тоғнинг тепасига олиб чиқибди. 
Кечаси ёруғ чиқиб турган тешикка қарасалар, тешик жуда чуқур экан. Улар от арқонлари ва 
тизгинларини йиғишибди-да, ҳаммасини бир-бирига улаб, бир одамнинг белидан бойлаб 
тешикка туширишибди. Бу одам охирига етолмабди. Уни тортиб олишибди. Яна бошқасини 
туширишибди, у ҳам ета олмабди. Яна бошқасини туширишибди, у ҳам етолмабди. Шундай 
қилиб, икки юз одамнинг ҳаммасини ҳам тушириб кўришибди, ҳеч қайсисига ҳам бирор нарса 
рўпара келмабди. Ҳеч бири унинг поёнини билолмабди. Шаҳзода: 
— Бутун отнинг думини ўзагидан пастини кесиб келинглар, — деб буюрибди. Ҳамма отнинг 
думини кесиб келишибди. Бир йўғон аргамчи қилиб, эшибдилар. Шаҳзода арғамчини белига 
боғлабди. Йигитларга қараб: 
— Мени туширинглгр, — дебди. 
Йигитлар шаҳзодани чуқурга тушира бошлашибди, Секин-секин, бориб-бориб, ҳалиги 
арғамчи ҳам тамом бўлибди-ю шаҳзода ҳам тешикнинг бошига етибди. Мундоғ қараса, бир 
нарса у ёқдан-бу ёққа юриб турганмиш. У шаҳзодага яқин келмасмиш. Шаҳзода бир илож 
қилиб уни маҳкам ушлаб олибди. Қараса бир қиз экан, уни чопонига ўраб, қўйнига солиб 
арғамчини қимирлатибди. Арғамчининг учини тутиб турган йигитлар тортиб олишибди. 
Шаҳзода қизни қўйнига солганича отга миниб кета берибди. Ўрдага етибди. Ичкаридаги бир 
энагага: «Буни парвариш қилинглар», дебди. Энагалар уни бир қоронғи уйга олиб кириб 
қарашса, у шунақанги чиройли эканки, қоронғи уйни ёруғ қилиб юборибди. Уни парвариш 
қилибдилар. У бир неча вақт ўтгач, гапирадиган бўлибди. Одамга эликиб қолибди, унга яхши 
либос — атлас-кимхоблар кийгизишибди. Кунига бир яшар ўсиб, кундан-кунга чиройи оша 
борибди. Шаҳзода кунлардан бир кун қиз турган хонага кирганда унга кўзи тушиб, ошиқ бўлиб 
қолибди. Бу вақтда подшо ўғлини уйлантириш тўғрисида ўрдадагилар билан маслаҳат қилар 
экан. Бу маслаҳат шаҳзоданинг қулоғига етибди. Подшо бир кишини юбориб: «Ўғлимдан сўраб 
кел, кимни оларкин!» дебди. 
Борган кишига шаҳзода: 
— Мен бошқа ёқдан хотин олмайман, ўзимнинг овдан олиб келган сайитим
10
бор, шуни 
оламан, — деб жавоб берибди. 
Подшо ўғлининг жавобини эшитиб, бир неча кун карнай-сурнай чалдириб, томошалар 
қилдириб, юртга қанча нону ошлар бердириб, тўй қилибди. Ўғлини уйлантирибди. 
Шаҳзода ва қиз беш-ўн кун эру хотин бўлиб юришибди. Бир кун кечаси шаҳзода гапга 
кириб: 
— Сиз қаердан келган эдингиз, у ерга ким сизни олиб бориб қўйган эди? — деб сўрабди. 
Қиз: 
— Мен Машриқ подшосининг қизиман. Бир куни ҳовлида ўйнаб юрувдим, бир қуш келиб 
мени кўтариб олиб кетди. Ўша сиз олиб келган жойга қўйиб мени асради. Қуш ёз бўлса, 
иссиқласам қаноти билан елпиди, қиш бўлса, қанотининг тагига олиб иситди. Шу билан бир 
неча вақт ўтди. Охирида сиз мени ўша ердан, ёлғизликдан қутқариб бу ерга олиб келдингиз, — 
дебди. 
Шаҳзода бу сўзларни ёру биродарларига айтибди. Бу сўз подшонинг қулоғига ҳам етибди. 
Доно вазир буни эшитиб, подшога айтибди: 
— Келинингиз Машриқдаги подшонинг қизи экан. Қурандозни зиндондан олиб чиқаринг. 
Подшо зиндонбонни чақириб: 
— Қурандозни олиб чиқ! — деб буйруқ берибди. Қурандозни олиб чиқиб, иззат-икром 
қилиб, яхши жойга ўтқазибдилар. Подшо қанча узр-маъзурни айтибди. Қанча инъом-эҳсон 
10
Сайитим — овим, қўлга киритган кишим. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling