Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
84 ўтираверибди. Бой ҳеч чидай олмай охири қозига бориб, хотини ва савдогарнинг ўғли устидан арз қилибди. Қози эса: — Агар йигит бўйнига олмаса унда сен нима қиласан? — дебди. Бой эса: — Агар йигит менга айтган гапларини сизга ҳам айгиб берса, менга хотинимни ҳам, йигитни ҳам шу пайт ўлдиришга гувоҳлик берасиз, агар айтмаса менинг бошим ўлимда, — дебди. Қози бу масалага йигитнинг онаси билан хотиннинг икки акасини чақиришибди. Уларга воқеани айтишгап экан. Икки акаси: — Агар синглимиз ҳақиқатан ҳам ёмон йўлга кирган бўлса, йигитни ҳам, синглимизни ҳам ўлдирамиз, борди-ю, бу гаплар ёлғон бўлса сени ўлдирамиз, — дебдилар бойга. Қози муҳрланган қоғозни бойга ва йигитнинг онасига, қизнинг икки акасига берибди. Бой йигитни уйига меҳмопга чақиришини ва зиёфат вақтида йигитни сўзлатишини айтибди. Ҳаммалари рози бўлибдилар. Бой йигитни меҳмонга чақириш учун кетибди. Йигит кечқурун бойнинг олдига келган экан, бой: — Сени бир ерга меҳмонга олиб борсам, сен роса қизиқ гаплар айтиб гурунгни қизитар эдинг, шарти шу: ҳалиги хотин билан бўлган ҳангомаларингни ҳам айтиб берасан, — дебди. — Жоним билан айтиб бераман, олиб бораверинг, — дебди йигит. Қоронғи тушиб, юлдузлар чиққанда бой йигитни ўз уйига бошлаб борибди. Лекин хотинини ва йигитнинг онасини бошқа уйта киритиб, чиқмасликни шарт қилиб қўйибди. Зиёфат роса қизибди. Бой йигитга қараб: — Энди сен бизга бир қизиқ нарсалар айтиб бер, — дебди. Йигит айтишга шайланиб, ўзининг туғилганидан то стасининг топган-тутганини сарфлаганигача айтиб бўлиб, энди ўзининг бой хотини билан бўлган воқеасини айтишга киришганида, булар ўтирган уйнинг бир тешигидан хотин йигитга кўринибди ва «айтма» деган имо-ишора қилибди. Йигит гапини шартта тўхтатиб қўйибди. Бой эса: — Ҳа, ҳа, айт энди ўша гўзал қизнинг сенга тиллалар бериб сандиққа, сув кадига ва осма саватга солиб қўйганларини, — дебди. Йигит ҳам яхшилаб ўтириб олиб: — Қайси қиз мени сандиққа, сув кадига, осма саватга солибди, нима, мен жинни бўлибманми сандиққа кириб, сув кадида ётиб, осма саватда осилиб, — деб бойни жеркиб ташлабди. Шу вақт икки йигит бирдан ўрнидан туриб бойнинг икки ёнидан икки пичоқ уриб ўлдириб юборибди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин хотинни йигитга никоҳлаб қўйибдилар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling