Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
92 — Қўрқма, қўрқма! Мен сенга тегмайман. Қаёққа кетяпсан? — деб сўрабди. Шунда Ўсар кўкнори: — Э подшойим! Менга раҳм қилинг. Бола-чақам бор. Давлатнинг олдига кетаётиб эдим, — деб ёлворибди. Шунда аждаҳо: — Бўлмаса, давлатдан сўраб келгин. Мен овқат есам тўймайман. Нимага тўймаслигимнинг сирини давлат билади. Билиб келгин, — дебди-да, кўкнорига йўл берибди. Ўсар кўкнори, аждаҳога қўл қовуштириб: — Хўп, шоҳим! Албатта сўраб келаман, — деб аждаҳодан ўтиб олиб, эшагига халачўпни қаттиқ ниқтаб, хих-хихлаб қочиб берибди, то илоннинг қораси кўрикмай кетгунча тўхтамабди. Кўкнори аждаҳо илондан қутулганига минг марта шукурлар қилибди. Юра-юра Арслонбобо тоғига етиб борибди. Тогни оралаб кета берибди, кета берибди. Бир жойга борса, лаъл, ёқут, забаржад, фируза, бриллиант, ҳар турли қимматбаҳо тошлар ётган экан. Жимирлаб одамнинг кўзини олар эмиш. Кўкнори буларни кўрибди-ю, эшакдан ўзини ташлаб, тошларни йиғиштирибди. Кейин ўзим-ку, давлатнинг олдига кетаётган бўлсам, бундай паст тошларни нима қиламан деб уларни ташлаб кетаверибди. Тоғ орасида давлатни излаб-излаб тополмай: «Давлат ҳой!» деб чақирибди. Шунда тоғнинг бир томонидан: «Ҳой Ўсар кўкнори, кела бер! Мен бу жойдаман», деган товуш эшитилибди, кўкнори товуш чиққан томонга қараб бораверибди. Бир жойга борса, олтин тахтда давлат ўтирган эмиш. Атрофида қанча одамлар хизматда. Ўсар эгилиб салом бериб, давлат билан сўрашибди. Давлат унга ўз ёнидан жой бериб ўтқазибди. Одамларига: «Бу меҳмонни зиёфат қилинглар!» дебди. Давлатнинг одамлари унинг олдига зардўз дастурхонни ёзиб, турли-туман нозу неъматларни тортиб, ўйин-кулги қилишибди. Ўсар кўкнори шундай кайф-сафонинг ичида уч кун қолиб кетибди. Уч кундан кейин давлатга айтибди: — Давлат, сенга жуда катта раҳмат! Мана, уч кун сийладинг. Меҳмоннинг иззати уч кун, деганлар. Энди рухсат берсанг, мен кетсам, — дебди. Шунда давлат: — Бўлмаса, ҳув анави ялтираб кўринган олтин тоғни назар солмай келяпману, бу уч ярим хум тиллаларингизни бошимга ураманми? Ўзларинг ола берларинг, — деб, эшагини миниб, улар билан, хайрлашиб жўнабди. Булар хурсанд бўлиб қолишибди. Ўсар кўкнорининг кайфи тарақ бўлиб, эшагини йўрғатиб: Баланд тоғдан мен келаман От ўйнатиб-ой. Қўлларимда паранг милтиқ. Қуён отиб-ой. Отиб берган қуёнингиз — Ола экан-ой. Бизларданам ортиқмиди — Суйганингиз-ой ? деб, ашулани ванг қўйиб кетаётган экан. Бирдан: — Ҳой, кўкнорн, тўхта! — деган осоз эшитилибди. Кўкнори шундай қараса, бояги аждаҳо. У қўрғоннинг бу томонига ўтиб, Ўсар кўкиорининг йўлини пойлаб ётган экаи. — Мен айтганни давлатдан сўраб келдингми? — дебди у. Ўсар кўкнорининг ияги қалтираб, кўзлари ялтираб, оғзидан гаплари қочиб: — Ҳа, ҳа, ҳа, сўраб келдим, — дебди. — Сабаби нима экан? — дебди аждаҳо. Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 93 — Давлат, агар аждаҳо «Бисмилло» деб овқат еса тўяди, деди. Ўсар кўкнори аждаҳога шу гапни айтиб турсин, энди гапни Мадамин кўкноридан эшитинг. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling