Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Уч кўкнори
I Бир кўкнорихонага доим учта кўкнори қелиб, кўкнори ичиб турар экан. Бирининг оти Ўсар кўкнори, иккинчисининг оти Мадамин кўкнори, учинчисининг оти Қўчқор кўкнори экан. Учаласи жуда камбағал, тирикчилигини зўрға ўтказар экан. Кунлардан бир кун Ўсар кўкнори Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 91 кўкнорихонага кирибди. Бувадан бир пиёла кўкнорини олиб ичибди, яримта нон ва бир ҳовуч жийда билан шафтолиқоқини еб туриб камбағалликдан, уйда бола-чақалари оч эканидан шикоят қилибди-да: «Худо бизга ҳам давлат берармикин?» деб ўйлаб, бирдан: — Э, давлат! — деб юборибди. Шунда давлат етиб келиб: — Лаббай. Мана мен келдим. Нима гапинг бор? — дебди. Шунда Ўсар кўкнори суюниб кетиб: — Ҳе, давлат! Келдингми, оғайни. Камбағалчилик жуда тинкани қуритди-ку. Кунда ишлаб, бир-икки бор ичадиган кўкнорининг пулини аранг топаман. Бола-чақага на егани овқат бор, на кийгани уст-бош. Энди биздек фақир бечораларга ҳам бир нурингни ташлаб қўймасанг бўлмайди, — дебди. Шунда давлат: — Бўлмаса, менинг олдимга боргин! Бирор нарса бераман, олиб келарсан! —дебди. Ўсар кўкнори: — Сени қайдан топаман? — деб сўраган экан, давлат: — Мен Арслонбобо тоғида бўламан. Албатта боргин! — деб кўздан ғойиб бўлибди. Ўсар кўкнори ўрнидан туриб, тўппа-тўғри бозорга борибди. Чўнтагига қўл солса, ярим сўмлик сўлкавойи бор экан. Сўлковойни олибди. Иккита тангасига битта эшак сотиб олибди. Бир мирисига битта қоп, бир мирисига бешта нон олиб, белбоғига тугибди. Қопини буклаб эшакка ёпибди, устига ўтириб, Арслонбобо тоғи қайдасан, деб жўнаб қолибди. Ўсар кўкнори йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Шаҳар ва, қишлоқлардан ўтиб, чўл оралаб бораверибди. Бир жойга борса, битта қўрғон, атрофида ҳеч ким йўқ. Кирса қўрғоннинг ўртасида катта бир ўрик дарахти, унинг тагида ўрикка суянган иккита эркак одам, иккови ҳам пешопаснни ушлаб чиғаноғшш тиззасига таяб мудраб ўтирган эмиш. Ўсар кўкнори уларга қараб: — Ассалому алайкум! — дебди. Ўтирганлар бошларини кўтариб қарабдилару: — Ваалайкум ассалом! —деб, яна ерга қараб, жим бўлиб қолибдилар. Ўсар кўкнори ҳайрон бўлибди, бу одамлар пима учун кимсасиз жойда бундай қилиб ўтиришибди, деб ўйлабди ва эшакдан тушиб, эшагини етаклаб, уларга яқин борибди ва: — Ҳой биродарлар! Сизлар бу жойда нимага бундай хаёл суриб ўтирибсизлар? — деб сўрабди. Уларнинг бири бошини аста кўтарибди-да: — Э йўловчи ака! Ўз ғамимиз ўзимиз билан. Сиз билманг ҳам, куйманг ҳам, йўлингизга кетаверинг, — дебди. Шунда Ўсар кўкнори: — Мен давлатнинг олдига кетяпман. Бирор дардларинг бўлса айтинглар. Бориб давлатдан сўрайин, зора у яраларингга малҳам топиб берса, — дебди. Шунда иккинчи киши айтибди: — Бўлмаса, сизга айта қолайлик. Биз ака-ука бўлампз. Бу қўрғон отамиздан бизга мерос қолган. Ҳар йили кўкламдан келиб, бу ерга экин экамиз, кейин ҳосилни йиғиб олиб кетамиз. Мана кўриб турибсиз, қўрғонда шу бир туп ўрик бор. У ҳар йили гуллайди, ғўралайди, ғўралари етилиб, ола бўлгач, бир кунда пишади, пишган ҳамоно дув тўкилади-да, ўша замон эзилиб, ерга сингиб, йўқ бўлиб кетади. Биз бирор донасини оғзимизга солишга ҳам улгурмай қоламиз, ҳозиргина шундай бўлди. Сиз давлатдан сўраб келинг-чи! Бизнннг ўригимиз нимага бундай бўлар экан? Ўсар кўкнори: — Ҳа, бўпти, оғайнилар. Мен буни албатта давлатдан сўраб келаман, — деб эшакка миниб, «Ё ҳув, ё манҳу!» деб жўнабди. Йўл юрибди, юрса ҳам мўл юрибди. Узоқдан бир қорайган узун тепа кўринибди. Шу тепага бориб эшагим ҳам дам олади, ўзим ҳам дам оламан, деб бораверибди. Тепага яқинлашиб борса тепа қимирлабди. Кўкнори ҳайрон бўлиб туриб қолибди. Шунда тепадан: — Ҳа, кўкнори! Қаерга кетяисан? — деган овоз чиқибди. Ўсар кўкнори қараса, бу кўринган қора тепа катта бир аждаҳо экан. У қўрқиб, қотиб қолибди. Шунда аждаҳо: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling