Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
90 бераман. — Сен бошқа давлатдан келгаи бўлсанг, қаердан топасан тиллани. Ўзимизнинг халқ — қанча мулла, қанча фуқаролар ҳам тополмай юрибди-ю, сенга йўл бўлсин. — Топаман дедимми, топаман, — дебди савдогар. Одамлар подшога қараб: — Тақсир, топиб бераман деса, майли топиб берсин, — дейишибди. Савдогар: — Менга, кес калласини, деганда шарт кесадиган ўнта йигит берасиз. Подшо савдогарнинг шартига кўнибди. Ўнта бақувват, фалончининг дўпписини олиб кел, деса, калласини танидан жудо қиладиган йигитни бошлаб, яхши отлардан миниб, тўғри ҳалиги эшонникига келибди. Савдогар қамчиннинг дастаси билан дарвозани тақиллатиб, чолни чақирибди. Товуш бўлмабди. Савдогар ҳовлига қараб: — Эй чол, бу ёққа чиқ деяпман, — деб бақирибди. Чол чиқибди. Савдогар унга қараб дўқ қила кетибди. — Подшо хазинасидан олган тиллани қаерга қўйдинг? Тезда топ, бўлмаса калланг кетади. Чол ҳам бўш келмабди, у ҳам савдогарга қараб пўписа қила бошлабди: — Сенинг ўзинг ким? Ҳали сени подшоҳимизга айтиб зиндонга солдираман, иншоолло, каллангни танангдан жудо қилдираман, — деб ҳеч бўйнига олмабди. Савдогар йигитлардан бирига қараб: — Бунинг калласини кесинглар! — деб буюрибди. Йигитлардан бири чолнинг олдига югуриб келибди-ю, қўрқиб кетиб унинг бошига қилич сололмабди. Савдогар ўткир қиличи билан ҳалиги йигитнинг калласини шартта узиб ташлабди. Савдогар иккинчи йигитга буйруқ қилибди: — Кес бунинг бошини! Иккинчи йигит ҳам орадан отилиб чиқибди-ю, чолнинг бошини чопа олмабди. Савдогар унинг ҳам калласини узиб ташлабди. Савдогар учинчи йигитга буюрибди: — Чолнинг калласини узиб ташла! Учинчи йигит қиличини ғилофидан суғуриб, ҳавода ўйнатибди-да, чолнинг бўйнини мўлжаллабди. Қилични энди соламан деганда, чол: — Урма, тиллани топиб бераман! — дебди. Чол савдогарни ертўласига бошлаб кирибди. Ертўлада подшонинг тўрт хум тилласи турган экан. Тилладан бошқа яна аллақанча ўғирланган моллар, матолар ва безаклар бор экан. Тилла тўла хумларни олиб, савдогар подшонинг олдига борибди. Подшо савдогарга тан бериб: — Баракалла, ҳеч ким тополмаган тиллани топиб бердинг, — дебди. Кейин қўшимча қилиб:— Сен унинг ўғрилигини қаёқдан билдинг, у бизнинг энг ишонган, меҳр қўйган кароматли эшонимиз эди-ку. Ҳеч ким уни ўғри деб ўйламаган эди, — дебди. — Менинг бир хотиним бор эди, — деб савдогар бўлган воқеани ва йўлда ҳўкизининг оёғини юваётган эшонни кўриб, унинг қаллоблигини фаҳмлаганини ва тахмини тўғри чиққанини айтибди. Подшо савдогарнинг донолигига қойил қолибди ва уни ўзига вазир қилиб олибди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling