Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
88 меҳрибонлигининг сабабини ҳеч англаб етмабди. Хўжамурод кундан-кунга семириб, етилиб кучига куч, қувватига-қувват қўшилибди. Орадан бир кам қирқ кун ўтибди. Хўжамурод, ёғдан қанча қолдийкин, деб қараса, хумнинг тагида бир ошлик ёғ қолибди. Энаси охирги ёғни қозонга солиб доғ қилаётса Хўжамурод: «Вой эна, кўзим!» деб ўзини ҳар ерга ураверибди, ўзини қўярга жой тополмай қолган кишидек типирчиланаверибди. Энаси устида: «Вой, сизга нима бўлди, болам. Худо сақласин!» деса, ичида суюниб: «Ҳа, тезроқ ўлгин-а. Лагалага отамнинг айтганлари рост экан-а», деб гирдикапалак бўлаверибди. Хўжамурод ёлғондан роса ўзини у ёқ-бу ёққа уриб, охири сулайиб, чўзилиб қопти. Энаси суюнганича ўйнашларини чақириб келгани кетибди. Хўжамурод дарров ўрнидан туриб энасининг кўйлагини кийиб олибди. Битта кўрпачани одамга ўхшатиб думалоқлаб ўзининг тўнига ўраб қўйибди. Шу пайт кўча эшигидан энасининг ўйнашлари кириб кела бошлабди. Хўжамурод овозини аёлларнинг овозига ўхшатиб: — Ҳа, келдингларми. Қани ичкарига марҳамат, — дебди. — «Ўлдими!»—дейишибди улар. «Яшамагур, ўлди!» дебди Хўжамурод. Энасининг ўйнашларини ичкарига бошлаб кириб, ўринга ўтқазибди-да, ўзи қазноққа чиқиб кетибди. Қозондаги доғ бўлиб турган ёғни бир косага олиб, ҳалигиларни номма-ном чақираверибди. Қазноққа кирганини, «Қани, оғзингизни очинг-чи, Хўжамуроднинг ўлгани муносабати билан оғзингизни бир ширин қилай», деб бир пиёла-бир пиёла ёғни қуйиб юбораверибди. Учаласи доғ бўлган ёғдан тил тортмай ўлибди. Энаси роса ахтариб ҳориб-чарчаб, ўйнашларини тополмай қайтиб уйига келса, қай кўз билан кўрсин, қай тил билан сўзласин, учаласи ўлиб ётибди. Аёл, ичида зил кетиб, аслида эса билдирмай, уларни танимаганликка солибди. — Булар ким. Нима қилиб бу ерда ётибди? — Танимадингизми, булар сизнинг ўйнашларингиз, — дебди-да, Хўжамурод мардикор чақириб, уларни кўмдириб юборибди. Отаси ишдан қайтгач, бўлиб ўтган бутун воқеаларни унга ҳикоя қилиб берибди. Ғазабланган ота хотинини ўроқ билан чопиб ташламоқчи бўлган экан, Хўжамурод уни тўхтатибди. Беномус аёлни уйдан қувиб ҳайдаб, ота-бола тинч-фароғатда яшай бошлабдилар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling