Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
86 Учта ўйнаши кўчага чиқиб, учта катта қовун олиб, карч қилиб еб, пўчоғини ташлаб кетаверибди. Хўжамурод бу гапни эшитиб олган экан, уларнинг орқасига тушиб, ташлаган пўчоқларини этагига териб бу ҳам кетаверибди. Хўжамурод чопонини этак қилиб пўчоқни териб олибди-да, кейин отаси ишлаётган зиғирпояга қараб кетибди. У йўл-йўлакай бирма-бир пўчоқ ташлаб кетаверибди. Бир вақт Хўжамуроднинг иккинчи онаси серёғ ошни қилиб, устига тувалоқни босиб, товоқни бошига қўйиб кўчага чиқибди. Кўчада онда-сонда ташлаб кетилган қовун пўчоққа қараб кетаверибди-кетаверибди, бир вақт қараса, ўзининг эри билан Хўжамуроднинг олдидан чиқиб қолибди. Хўжамурод энасини кўриб: — Ҳў, баракалла, энажон. Ўзи ҳам вақтида келдингиз. Қоринлар жуда очган эди. Нима овқат олиб келдингиз? Ошми, қатламами? — дебди. Энаси ноилож ошни олиб келиб, ота билан боланинг олдига қўйибди. Хотин бундоқ ён- атрофга қараган экан, булардан узоқда зиғир ўраётган уч ўйнашини кўриб қолибди. Хотин уларни таниб, Хўжамуродга: — Ия, ўғлим, ҳу анави учта кишини ҳам овқатга айтиб келсанг бўлмайдими. Ош катта; ҳаммангизга етиб-ортиб ҳам қолади, — деб қистайверибди. Энаси ҳадеб қистайверганидан кейин Хўжамурод ола отини миниб, чоптириб, энасининг уч ўйнашининг олдига жўнабди. Уларнинг олдига бориб: — Ҳой одамлар, санлар учовинг менинг энамнинг ўйнаши экансизлар. Буни отам билиб қопти, ҳозир энамни боплаб адабини беряпти. Кейин бу ерга келиб учалангни бирдан сўяр экан. Менинг сизларга раҳмим келиб, огоҳлантиргани от чоптириб келдим. Отам чопқир отини миниб, шу томонга юриб қолса, ўлдим деяверинглар. Яхшиси, отам келмасдан олдинроқ жонларингни сақлаб қолинглар, — дебди. Хўжамурод отини чоптирганича қайтиб энасининг олдига келибди. Энасига қараб шундай дебди: — Эна, ўроқчиларнинг олдига бориб, ошга юринглар десам, унашмади. Энаси унга бир хўмрайиб қўйиб, энди отасини қистабди: — Боринг ошга айтиб келинг. Улар у ерда ишлаб турсину, сизлар бу ерда уялмай овқатланасизларми? Уялишаётгандир, қистасангиз, албатта келишади. Чол ҳам ола отга миниб, ўроқчиларнинг олдига жўнамоқчи бўлиб турганда, Хўжамурод: — Ота, мен қайтаётганда ана у ерда бедани кўрдим, ўшани ҳам ўриб олиб келинг деб отасининг қўлига катта бир паншаха берибди. Отаси паншахани қўлига олган замон боласи отни қамчи билан бир-икки савалабди. Қамчининг зарбига чидай олмаган от чолни олиб қочибди. Ог тўппа-тўғри ҳалити ўроқчилар томонга қуюндек учиб кетаверибди. Буни кўрган уч ўроқчи «боланинг айтгани тўғри экан, отаси паншаха кўтариб бизни ўлдиргани келяпти» деб, қочиб қолишибди. Буни кўриб чол орқасига қайтибди: — Тавба, ошга деса қочади-я! Ҳайронман. Хўжамурод у ёққа ағанабди, ошдан олибди, бу ёққа ағанабди, ошдан олибди. Қорнини роса тўйғазиб, товоқни энасининг қўлига бераётиб шундай дебди: — Баракалла, энажон. Ошни роса боплабсиз, мазза қилиб едик. Энаси ичида: «Ош емай заҳарни егин!» дебди-да, жаҳл билан товоқни олибди. Кеч киргач, учовлари уйга қайтишибди. Ота-бола ўз жойларига ётишибди, эртан-азонда ўринларидан туриб наридан-бери чой ичиб тағин зиғир ўргани жўнашибди. Бир оз юрганларидан кейин Хўжамурод яна: — Ота, менинг ичим оғриб қолди, сиз бораверинг, мен ичим босилгач, етиб бораман, — дебди. Отаси: «Хўб, болам», деб кетаверибди. Хўжамурод тўғри уйига келиб, томга чиқибди-да, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling