Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Идентификацияловчи шахсий номерни ҳимоялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

 
Идентификацияловчи шахсий номерни ҳимоялаш 
PIN-кодларини xимoялaш тўлов тизими хавфсизлигини таъминлашда 
асосий омилдир. Шу боис у фақатгина карта соҳибига маълум бўлиб, 
электрон тўловлар тизимида сақланмайди ва бу тизим бўйича юборилмайди. 
Умуман олганда, PIN банк томонидан берилиши ёки мижоз томонидан 
танланиши мумкин. Банк томонидан бериладиган PIN қуйидаги икки 
вариантдан бири бўйича амалга оширилади: 
1) мижоз хисоб рақами бўйича криптография усули билан 
ташкиллаштирилади; 
Ушбу жараённи қуйидагича тасвирлаш мумкин: 
 
 
 
 
 
 
Ушбу усулнинг афзаллиги PIN коди электрон тўловлар тизимида 
сақланиши шарт эмаслигидадир, камчилиги эса ушбу мижоз учун бошқа PIN 
берилиши лозим бўлса, унга бошқа хисоб рақами очилиши зapypлигида, чунки 
банк бўйича битта калит қўлланилади. 
2) банк ихтиёрий PIN кодни таклиф қилади ва уни ўзида шифрлаб 
сақлайди. PIN кодни хотирада сақлаш қийинлиги ушбу усулнинг асосий 
камчилиги бўлиб ҳисобланади. 
калит 
Мижознинг хисоб 
рақами 
РIN 
шифрлаш 


72
Мижоз томонидан танланиладиган PIN код қуйидаги имкониятларга 
эга: 
• барча мақсадлар учун ягона PIN кодни қўллаш; 
• харфлар ва рақамлардан ташкил этилган PIN кодни хотирада 
сақлашнинг енгиллиги. 
PIN коди бўйича мижозни идентификациялаштиришнинг икки усули 
билан бажариш мумкин: алгоритмлашган ва алгоритмлашмаган. 
Алгоритмлашмаган текшириш усулида элемент киритган PIN код 
маълумотлар базасидаги шифрланган код билан таққосланилади. 
Алгоритмлашган текшириш усулида эса мижоз киритган PIN код
махфий калитдан фойдаланган холда, махсус алгоритм бўйича 
ўзгартирилади ва картадаги ёзув билан таққосланилади. 
Ушбу усулнинг афзалликлари: 
• асосий компьютерда PIN сақланмайди ва натижада персонал 
томонидан ўғирланмайди; 
• PIN код телекоммуникация орқали жўнатилмайди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling