Mig3 uzb indd


ахборот, уюштирилган ахборот ва чалғитувчи контент ҳамда нотўғри


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
uzbek

ахборот, уюштирилган ахборот ва чалғитувчи контент ҳамда нотўғри 
талқин қилинган ахборот
40
.
Бунинг учун таҳририятларга ёрдам сифатида халқаро фактчекинг уюшмаси 
“The International Fact-Checking Network” яратилган, у Пойнтер институти (изоҳ 
Poynter Institute) бўлинмаси бўлиб, бутун дунёда фактчекерларни бирлашти-
ришга йўналтирилган. IFCN 2015 йил сентябрида ташкил этилган бўлиб, бундан 
мақсад илғор амалиётни рағбатлантириш ва бу соҳада ахборот алмашиш 
орқали тез ривожланиб бораётган маданий ташаббусларни қўллаб-қувват-
лашдан иборат.
The International Fact-Checking Network
41 
:
• бутун дунёда фактларни текшириш бўйича тенденциялар, форматлар 
мониторинги ва сиёсатни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, мунтазам 
равишда ушбу мавзу бўйича мақолалар чоп этади;
• фактчекерлар базавий стандартларини, тамойиллар мажмуасини ва факт-
чекингни ривожлантиришга мўлжалланган лойиҳаларини илгари суради;
• ушбу мавзу бўйича инновациялар ва дастурлар учун йиллик стипендия-
лар, грантлар ажратади;
40
The Impact of CrossCheck on Journalists & the Audience, by Smyrnaios, N., Chauvet, S.,
& Marty, E., November 2017.
41
https://www.poynter.org/channels/fact-checking


82
• журналистларни ҳар йилги конференцияларга чақиради (Global 
Fact) ва халқаро кўламда фактчекинг бўйича умумий ҳаракатларга 
кўмаклашади;
• Фактчекинг мавзулари бўйича онлайн таълимни амалга оширади.
Ушбу ҳамжамиятлар ва онлайн ресурслар контентнинг ҳаққонийлигига бефарқ 
бўлмаган журналистлар ва профессионаллар ўртасида жаҳон нетворкингини 
яратиш ва жаҳон медиамуҳитида ахборотнинг турли бузилиш шаклларини 
бартараф этиш мақсадини кўзлайди.
Жумладан, бугунги кунда медиаахборот саводхонлиги бу “жамиятнинг ҳар бир 
аъзоси томонидан шахсий ва ижтимоий мақсадларга эришиш йўлидаги асосий 
билимлардан бири”
42
эканлиги, айни пайтда “у муваффақиятли профессионал 
ва кундалик фаолиятнинг, шунингдек, шахс ахборот жамиятида ижтимоий 
ҳимояланганлигининг энг муҳим омили бўлгани”
43
сабабли ижодий жамоага 
у ёки бу таҳририятга ишга киришда суҳбатлашиш пайтида/сўров варақасида 
янги ходимнинг медиасаводхонлик бўйича билимга эга эканлигини текшириш 
учун саволлар кўзда тутилиши керак.
Медиасаводхонлик фойдаланувчи билан мулоқот қилишда ва ОАВ учун контентни 
тайёрлашда ажралмас қисм ҳисобланади, шу сабабли ишга қабул қилишда ушбу 
жиҳатни эътиборга олиш ва буни таҳририятнинг ички сиёсатига киритиш таҳри-
рият учун ишга қабул қилинаётган ходимлар даражасининг долзарб эканлигини 
билдиради, бу эса келажакда ижодий ишга саводли ёндашувни таъминлайди.
Ички медиасиёсатнинг яна бир тамойили журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш соҳасида кучларни бирлаштиришдан ташкил топиши керак. Таҳририятнинг 
ички сиёсати ҳам буни қўллаб-қувватлаши лозим. Кўпинча медиатаълимни 
ривожлантириш нуқтаи назаридан журналистлар ҳамкасблар ўртасидаги 
қаршиликларга ва низоларга дуч келади, бу ҳолда таҳририят ичида бирлашув 
зарур. Низоли вазиятларни ҳал қилишда ягона таҳририят сиёсатига амал қилиш 
керак. Бундай ҳужжат ҳозирги пайтда ҳар бир таҳририятда ишлаб чиқилиши 
зарур, айни пайтда журналистлар билан ўқувчилар ўртасида бугунги кунда 
интерфаоллик жараёни жуда авжида эканлигини ҳисобга олиш лозим.
42
Жилавская Ирина Владимировна. Медиаинформационная грамотность как новое направ-
ление в медиаобразовании // MagisterDixit. 2011. №3. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/
mediainformatsionnaya-gramotnost-kak-novoe-napravlenie-v-mediaobrazovanii
43
Гендина Н. И., Колкова Н. И., Стародубова Г. А., Уленко Ю. В. Формирование информаци-
онной культуры личности: теоретическое обоснование и моделирование содержания учеб-
ной дисциплины. — М.: Межрегиональный центр библиотечного сотрудничества, 2006.


83
3.6. ОНЛАйН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ. МАС ВА ЖУРНАЛИСТИКА 
ФУҚАРОЛИК ТАЪЛИМИ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
Медиасаводхонлик тамойиллари бир қатор инсон ҳуқуқлари тамойилларини акс 
эттиради. Қўшимча қилиш мумкинки, МАС зарур компонентлар, ушбу ҳуқуқларни 
янги онлайн воқеликда таъминлаш шартлари деб ҳисобга олиниши мумкин. 
Қиёсий жадвал мисолида шуни кўриш мумкинки, МАСнинг бош мақсади медиа-
ахборот маконида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.
МАС дастурлари онлайн фойдаланувчиларни демографик гуруҳларга 
(эмигрантлар, қочоқлар), озчиликлар гуруҳларига (диний, ирқий ва этник 
аломатлари сабабли, имконияти чекланган одамлар гуруҳларига) қарши 
нафрат уйғотишга, гендер аломатлари ёки ижтимоий келиб чиқиши туфайли 
нафрат уйғотишга қаратилган кампаниялар, ҳаракатлардан сақланишга 
ёрдам беради.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling