Mig3 uzb indd


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48
Bog'liq
uzbek

Текшириш алгоритми:
Босқичлар
Ҳаракатлар
1-қадам
доменга эътибор қаратамиз. ахборот агентликлари ва оавда, одатда, ўз 
доменлари мавжуд.
2-қадам
Мақолада муаллиф ва сана кўрсатилиши керак.
3-қадам
Сайтда “Биз ҳақимизда” таърифи ва ходимлар рўйхати бўлиши керак. 
кўпинча фейк янгиликларини тарқатувчи ва айнан шунга ихтисос­
лаштирилган сайтларнинг “Биз ҳақимизда” бўлимида бу уқтириб ўтилади: 
кўнгилочар сайтлар — фейкмейкерлар:
Onion.
FogNews.
HOBOSTI.
Smixer.
4-қадам
аксарият сайтларнинг “Биз ҳақимизда” бўлимида нашрнинг вазифаси 
таърифланади. агарда бу таъриф драматик характерга, аниқ фикрларсиз, 
баландпарвоз гапларга тўла бўлса — шубҳага ўрин бор. оавнинг ишонч­
лилиги тўғрисидаги маълумотни Googlе дан излаб кўринг.
5-қадам
Сайтнинг контентига эътибор беринг, тенденциоз эмасми.
6-қадам
Материаллар сарлавҳаларини таҳлил қилинг. Бўрттирилган сарлавҳалар 
сайтнинг ишончлилигига шубҳа туғдиради.
7-қадам
Материаллар остидаги шарҳларга қаранг. Уларда материал фейк харак­
терга эга, деб айтилса, бунга қулоқ солиш керак.
8-қадам
Материалда низоли мавзу тилга олинса, унда цитаталар келтирилиши 
керак.


104
7-машқ.
Топшириқ: фотосуратнинг ҳақиқий эканлигини текширинг.
Босқич-
 лар
Ҳаракатлар 
1-қадам
аввал кимдир ушбу суратни чоп этганлигини текширамиз. Google Image 
Search ёки TinEye сервисларидан фойдаланамиз. Бу ўхшаш тасвирларни 
излашдир. Улар санасига кўра турларга бўлинади ва ўзаро таққосланади. 
TinEye, шунингдек, тасвирнинг интернет тармоғида пайдо бўлиши сана­
сини кўрсатади. *Тасвирни энг яхши форматда олиш мақсадга мувофиқ. 
Шунда қидириш тизимлари оригинални топиши осон бўлади.
2-қадам
кўпинча фейк тасвир иккита суратдан ясалади. Бунга шубҳа бўлса, тас­
вирни исталган график редакторда қисмларга бўлинг ва ҳар бир қисмни 
алоҳида топишга ҳаракат қилинг.
3-қадам
Фотони сохталаштиришда кўпинча тасвирнинг иккита қисми бирлашти­
рилади, бунда битта ёки иккита қисм ўгирилади (кўзгулаштирилади). 
Қидириш самарали бўлиши учун тасвирга график редакторда ишлов 
беринг ва излашни такрорланг.
4-қадам
FotoForensics сервиси бир неча фотосуратни рақамли ишлаш имконини 
беради. У “қўшимча чизилган”, киритилган, таҳрир қилинган соҳаларни 
киритиш имконини беради. дастур шундай тасвир берадики, унда ўзгар­
тирилган фрагментлар бошқалари фонида ўзгариб туради.
5-қадам
Фейкларни яратиш усулларидан бири — бу ҳақиқий тасвирларга сохта 
шарҳлар ёзишдир. Шу сабабли фотосуратларга қайдларни диққат билан 
ўқинг, чунки иккита ўхшаш тасвирда турли таърифлар келтирилган бўли­
ши мумкин.
6-қадам
Тасвир манбаини URL файлдан билиб олиш мумкин. Файл номидаги кўп 
сонли рақамлар борлиги фотонинг ижтимоий тармоқлардан олингани­
дан далолат бериши мумкин. Facebook даги айрим фотосуратлар номида 
уни чоп этган фойдаланувчи IDси бор. Масалан:
https://scontent­fra3­1.xx.fbcdn.net/hphotos­xtf1/v/t1.0­9/11201814_ 
10205461106940119_14108132172630558502_n.jpg?oh= 
81a37240658c3d38e2f96385299ae6a9&oe=563E6830.
Ўртадаги 15та рақам — бу фойдаланувчининг ноёб рақами.
Қидириш сатрига Facebook.com/10205461106940119 деб ёзамиз 
ва фотони юклаган фойдаланувчи саҳифасини топамиз.
7-қадам
идентификацияга тасвирдаги визуал ахборот ҳам ёрдам беради: 
йўл белгилари, разметка, автомобиль белгилари, уйлар, пейзаж 
элементлари. 
GoogleMapsStreetView ёки Wikimapia мавжуд фотони солиштириш мум­
кин бўлган турли жойларнинг тасвирини кўзда тутади. Geofeedia — бу 
излаш тизими бўлиб, ижтимоий тармоқлардаги постларни геолока­
цияси бўйича топиш имконини беради. Сервис Тwitter, Flickr, Youtube, 
Instagram ва Picasa постлари билан ишлайди ва GPSдан фойдаланади. 
натижалар коллаж шаклида келтирилади.


105

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling