Mig3 uzb indd


-машқ. Аккаунт ҳақиқийлигини текшириш алгоритми. Босқичлар


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
uzbek

8-машқ.
Аккаунт ҳақиқийлигини текшириш алгоритми.
Босқичлар 
Ҳаракатлар 
1-қадам
одам ёки бот эканлигини аниқлаш. Шахсий маълумотларга, дўстлардан 
келадиган постларга эътибор қаратамиз, чиқишлар бўйича шарҳлар 
борми ёки бу шунчалик суратларми. Муаллифлик чиқишлари йўқлиги 
биз бот билан мулоқот қилаётганимиздан далолат беради.
2-қадам
аккаунтда нечта публикация бор? Турли мавзулар йўналишлари бўйича 
2­3 перепост — ишонмаслик учун асосдир.
3-қадам
аккаунт қачон яратилган? кўпинча троллинг учун ҳужумга учраган пост 
чиққанидан сўнг ижтимоий тармоқларда аккаунтлар яратилади. Бундан 
ташқари, яқинда яратилган бўлса, унда бор­йўғи 2–3та публикация бўл­
са — бу ҳам шубҳали.
 4-қадам
Профиль иш жойи, ўқиш жойи, турар жой, қизиқишлар соҳаси бўйича 
ахборот сабабига эгами?
5-қадам
Фойдаланувчи ижтимоий тармоқлардаги қандай саҳифаларга обуна бўл­
ган, у кирадиган гуруҳлар мавзуси ахборот сабаби билан боғлиқми?
6-қадам
Профилдаги фотосурат бўйича излаш қандай натижаларни бермоқда?
7-қадам
Фойдаланувчини никнейм бўйича излаш қандай натижа бермоқда?
8-қадам
хулоса чиқарамиз ва қарор қабул қиламиз.
Материални ёзишда ўзингизни ҳам текширинг. Хусусан, одамлар жалб қили-
ниш, у ёки бу фактлардан эмоционал таъсирланиш, материални ўзидан ўтка-
зиш хусусиятларига эга. Шу сабабли холисликни йўқотмаслик учун ишнинг 
турли босқичларида ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:
• Шахсий манфаатдорлигим борми?
• Қандай натижага эришишни истайман?
• Фактларни ўз тахминимга мосламаяпманми?


106
ГЛОССАРИй
Аудитория — битта нашрга умумий қизиқиши туфайли бирлашган ўқувчилар, 
телетомошабинлар, радиотингловчилар гуруҳи.
Блог — 1. Воқеаларнинг интернет-журнали, интернет-кундалик, онлайн-кун-
далик — вебсайт, унинг асосий мазмуни — матн, тасвир ёки мультимедиадан 
иборат мунтазам қўшилиб борадиган қайдлар бўлиб, улар тескари хронологик 
тартибда келтирилган, бегона ресурсларга қисқача таърифлар ва шарҳлар 
келтирилган бўлади. Блогнинг анъанавий кундаликдан фарқлари муҳит билан 
белгиланади: блоглар, одатда, оммавий бўлиб, муаллиф билан оммавий баҳсга 
кириша оладиган бегона ўқувчилар борлигини кўзда тутади. 2. Персонал сайтлар, 
асосан блог эгасининг шахсий қайдлари ва фойдаланувчиларнинг ушбу қайд-
ларга шарҳларидан ташкил топади.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling