Mig3 uzb indd


Медиатил — аниқ медиаматнларни яратишда фойдаланиладиган ифодалилик  воситалари ва усуллари мажмуаси. Медиасаводхонлик


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
uzbek

Медиатил — аниқ медиаматнларни яратишда фойдаланиладиган ифодалилик 
воситалари ва усуллари мажмуаси.
Медиасаводхонлик — “медиаматнларни қабул қилиш, яратиш, таҳлил қилиш, 
уларни баҳолаш, ҳозирги дунёда медианинг амал қилишига доир ижтимоий-ма-
даний ва сиёсий контекстни, медиада фойдаланиладиган кодли ва репрезен-
тацион тизимларни тушуниш бўйича ривожланган лаёқатга эга медиасаводли 
инсонни тайёрлаш жараёни; бундай инсоннинг жамиятдаги ҳаёти фуқаролик 
жавобгарлиги билан боғлиқ бўлади”.
Медиатанқид — “журналистиканинг алоҳида соҳаси бўлиб, жамиятга ОАВ 
фаолиятидаги янги воқеликлар ва тенденцияларни англашда ёрдам беришга 
хизмат қилади. Айни пайтда у рефлексия, замонавий босма ахборотни ва элект-
рон матбуотни англашнинг ўзига хос усули, жамият кўзгуси ҳисобланиб, бозор 
муҳитига тушиб қолган оммавий ахборот воситаларининг афзалликлари 
ва камчиликларини акс эттиришга мўлжалланган”.
51
Медиатаълим — педагогика йўналиши бўлиб, “оммавий ахборот коммуника-
циялари (матбуот, телевидение, радио, кино, видео) қонуниятларини ўрганишга 
қаратилган. Медиатаълимнинг асосий вазифалари: янги авлодни замонавий 
ахборот шароитида яшашга, реал ахборотни қабул қилишга тайёрлаш, инсонни 
уни тушунишга, унинг руҳиятга таъсири оқибатларини англашга ўргатиш, техник 
воситалар ёрдамида коммуникациянинг новербал шакллари асосида мулоқот 
шаклларини ўзлаштиришга эришиш”.
Digital-агрессия — бу рақамли муҳит инсон руҳиятига кўрсатадиган босим 
<…> Бу қўполлик, ҳурматсизлик, умумқабул қилинган меъёрларни бузиш, 
бузғунчи ҳаракат ва зарар етказиш, бошқа одамнинг ҳудудига ҳужум қилиш, 
суқилиб кириш, таҳдид ёки тўғридан-тўғри зўравонликдир.
Дата журналистика — маълумотлар журналистикаси (инг. Data journalism) — 
журналистикадаги йўналиш, унинг асосида маълумотларга ишлов бериш 
ва улардан журналистик материални тайёрлашда фойдаланиш. Маълумотлар 
маълум журналистик воқеани очиб беришга ҳам, унинг манбаи бўлиб ҳам 
хизмат қилиши мумкин. Маълумотлар журналистикасининг ривожланиши 
катта ҳажмли маълумотларни сақлаш ва уларда ишлов беришга имкон берувчи 
технологиялар ривожланиши билан ҳамда ахборотнинг янада очиқ бўлиши 
51
Короченааш А. П. “Пятая власть?” Феномен медиа-критики в контексте информационно-
го рынка. http://old.kpfu.ru


108
томон ҳаракатланиш билан боғлиқ. Маълумотлар журналистикаси информатика, 
дизайн ва статистика каби соҳалар билан боғлиқ.
Троллинг — бу фойдаланувчининг салбий реакциясига эришиш учун прово-
кация туридаги хабарларнинг қасддан чоп этилиши. Бунда бошқа одамни ёки 
одамлар гуруҳини провокация қилиш мумкин. Тармоқ троллари ҳам гуруҳ бўлиб 
ҳаракатланиши, мувофиқлаштирилган ёки тасодифий психологик ҳужумлар 
уюштириши мумкин.
52

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling