Mig3 uzb indd


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
uzbek

Медиасаводлилик (media literacy) — хабарлардан фойдаланиш, таҳлил қилиш, 
баҳолаш ва уларни турли вариантларда (messages) узатиш лаёқати”.
54
Медиатаълим (media education) — шахснинг оммавий коммуникация восита-
лари (медиа) ёрдамида ва материалида ривожланиши жараёни, бундан мақсад 
медиа билан мулоқот қилиш маданияти, ижодий коммуникатив лаёқатларини, 
танқидий тафаккурни, медиаматнларни тўлақонли қабул қилиш, шарҳлаш, таҳлил 
қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш, медиатехника ёрдамида 
ўзлигини ифодалашнинг турли шаклларини ўрганишдан иборат. Ушбу жараён 
ёрдамида ўзлаштирилган медиасаводхонлик одамга телевидение, радио, видео, 
кинематограф, матбуот, Интернетнинг ахборот майдони имкониятларидан 
самарали фойдаланишга ёрдам беради.
“Юмшоқ янгилик” — ахборотни узатиш шакли, бунда бирон-бир ҳодисанинг 
якуний натижасига эмас, балки тафсилотларга урғу берилади.
Рерайтинг — турли манбалардан фойдаланиб, бошқа муаллифларнинг мате-
риалларига чуқур ишлов бериш орқали янгилик ва мақолалар ёзиш, шу тарзда 
ўзининг оригинал матнини яратиш.
ижтимоий тармоқ — ижтимоий алоқаларни яратиш, ўзаро алоқаларни ўрнатиш, 
ахборотга ишлов бериш ва тарқатиш имконини берувчи онлайн-сервис, сайт. 
Ижтимоий тармоқларнинг асосий хусусиятлари: турли-туман маълумотлар 
билан алмашиш бўйича чекланмаган имкониятлар. Ижтимоий тармоқ сайти 
ўз фойдаланувчиларига “дўстлари” ўртасидаги алоқаларни кузатиш, турли 
жамоаларга қўшилиш, гуруҳлар тузиш, ўз профилидаги маълумотларни умум-
фойдаланиш учун очиш ёки ёпиш, “дўстлари” қолдирган контентга изоҳ ёзиш 
ва б. кўплаб имкониятларни беради.
Тайм-лайн (Timeline) — чоп этилган нашрларингиз тарихини билдиради, бу 
барча воқеаларнинг хронологик тартибдаги тасмасидир.
55
Альтернатив фактлар — текшириш имконияти йўқ фактлар (“Бу фактлар эмас. 
Бу ёлғон” — NBC бошловчиси Чак Тодд нуқтидан).

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling