Mig3 uzb indd
Блогер — ўзининг блогини юритувчи шахс. Брифинг
Download 7.71 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дедлайн
- Медиамаданият
Блогер — ўзининг блогини юритувчи шахс.
Брифинг (инг., briefing; brief — “қисқача” сўзидан) — расмий шахсларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви. Унда қисқача тарзда маълум масала бўйича расмий нуқтаи назар ёки халқаро музокараларда, йиғи- лишларда, конференцияларда иштирок этаётган томонлар билан келишилган нуқтаи назар, уларнинг жараёни, томонлар қарашлари ҳақидаги хабар ва ҳ.к. лар баён қилинади. Бэкграунд (варианти: бэкграундер) — воқеа атрофидаги “фон” (қўшимчалар, тафсилотлар), унга олиб келган ёки сабаб бўлган нарсалар ҳақидаги маълумот- ларни кўзда тутади. Бу шов-шув, янгилик эмас, балки қўшимча ва тафсилотлар бўлиб, улар тасвирлаш шаклига ва матн таркибига таъсир кўрсатади. Одатда, бэкграундер баённома тусидаги ягона ва якунланган “воқеани” ифодалайди. У муайян бир мавзуни ёритади ёки воқеа атрофидаги ва журналистлар томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатларни таҳлил қилади. Киритма — йирик ҳарфларда терилган, рамкадан ёки заливкадан ёхуд чизиқлардан фойдаланиб, мустақил матн сифатида расмийлаштирилган матн- нинг муҳим бўлаги ёки ёрқин ибораси. Киритма матн ичига жойлаштирилади, у матннинг катта массиви кўринишини “енгиллаштиради”. Гид вазифасини бажариб, матнни ўқишга ундайди. Дедлайн (сленг ибора, инглизча “deаdline” — “ўлим чизиғи”) — материални номерга топширишнинг энг сўнгги муддати. Медиатаъсир — медиаматнларнинг аудиторияга таъсири: таълим ва тарбия соҳасида, онгни ривожлантириш, ҳаракатларни, қарашларни, реакцияларни, жавобларни, ахборот тарқатилишини ва ҳ.к. ларни ривожлантириш. Медиамаданият — медиа соҳасида моддий ва интеллектуал қадриятлар бирлиги, шунингдек, жамиятда такрор ишлаб чиқариш ва амал қилишнинг тарихан 107 қарор топган тизими; аудиторияга нисбатан “медиамаданият” ва “аудиовизуал маданият” медиаматнни қабул қилиш, баҳолаш, таҳлил қилишга, медиаижод билан шуғулланишга, медиа соҳасида янги билимларни ўзлаштиришга қодир инсон шахсининг ривожланиши даражаси тизими сифатида амал қилиши мумкин. Медиаматн — медиамаҳсулотнинг аниқ натижаси: ахборотни ифодаловчи ва медианинг исталган тури ва жанрида баён қилинган хабар (газета мақоласи, телеэшиттириш, видеоклип, фильм ва ҳ.к.). Download 7.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling