Микробиология вирусология ва иммунология фанидан даволаш,тиббий педагигика факультетлари талабалари учун амлий куникмаларни к
Download 191.5 Kb.
|
2 5375338290352229059
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта сезгирликни 3 - типи.
- Ўта сезгирликни 4 - типи.
- Иммун статусга бахо бериш.
- Иммун статусни бахолаш.
Ўта сезгирликни 2 - типи.
Асосий механизми цитотоксик жарохатлаш. Алллергенга карши ҳосил бўлган IgG ва IgM аллерген билан боғланади. Натижада иммункомплекслар (ИК) ҳосил бўлади, ИК ҳужайралар юзасида комплементни активлаштиради. Активлашган комплементдан мембрана жарохатловчи комплекс ҳосил бўлади, яллиғланиш жараёнини келтириб чикаради. яллиғланиш ўчоғига фагоцитларни ,миграцияси рўй беради, цитотоксик Т-лимфоцитлар ҳужайра юзасидаги lg ларни Fc рецепторлари оркали боғланиб мужал ҳужайрани лизисга учратиши мумкин. Клиник жихатдан, иммунологик цитопения,ўпкани, буйрак жарохатланиши, трансплантантни ўткир ажралиши ва бошкалар киради. Ўта сезгирликни 3 - типи. Асосий механизми иммун комплекслар ҳосил бўлиши билан боради. Агар организмга антигенлар куп микдорда тушса, уларни элеминацияси фагоцитлар томонидан охирига етказилмайди. Бунинг натижасида антигенга карши ҳосил булган антителлалар депода турган антигенлар билан бирикиб ИК ҳосил қилади. нормада бу ҳосил булган ИК ни фагоцит ҳужайралари элименация қилиши керак, лекин ИК микдори жихатдан кўп бўлганлиги окибатида фагоцит ҳужайралари улгурмайди. ИК енгил прицепетацияга учраб тукима ва органларда чукмага тушиши кузатилади. Бу эса комплементни активлашувига макрофагларни жалб қилиши окибатида яллиғланиш жараёни келиб чикади. Ўта сезгирликни 3 - типига типик мисол қилиб, Артюс феномени олиш мумкин. Клиник мисоллар, зардоб касаллиги, эгзоген аллергик альвеолит, ревматоид артрит, васкулит, системали кизил волчанка, гломерулонефрит ва бошкалар. Ўта сезгирликни 4 - типи. Секин аста юзага келувчи аллергик реакциялар (ГЗТ) механизми ҳужайра типидаги иммун реакция натижасида келиб чикади, Юқорида келтирилган Ўта сезгирликни учта типи тез юзага келувчи аллергик реакцияларга киритилади, туртинчи типи эса секин аста юзага келувчи аллергик реакцияга (САЮАР) киритилган. САЮАР олидингиларидан фарк қилиб, 24-48 соатдан сунг аллерген билан контакда булгандан сунг келиб чикади. САЮАР ни микроорганизмлар, гелментлар ва уларни захарли моддалари, баъзи бир доривор моддалар келтириб чикаради. классик мисол қилиб - туберкулезда туберкулин пробаси - Манту брюцеллёзда - Бюрне пробаси. Аллергенлар организмдаги оксиллар билан бирикиб Т-хелперларни активлаштиради ва хелпер ҳужайралар таъсирида Т - лимфоцитларни клонал пролеферацияси кузатилади. Т-эффекторлар САЮАР келтириб чикаради. Т-эффекторлар цитокинлар ишлаб чикаради ва улар уз навбатида бошка лимфоцитларни макрофагларни жалб қилади. ўчогда аллергик яллиғланиш келиб чикади. Иммун статусга бахо бериш. Бунда конда Тва В- лимфоцитларнинг микдори ва сони аниклайди. Т- лимфоцитларни санаш учун энг кулай тестлардан кўй эритроцитлари билан розетка х/к (Е-РОК). Сог одамларда Т- лимфоцитларнинг (Е-РОК) сони периферик конда 40-70% ташқил қилади. Одам лимфоцитларни in vitro шароитларда ўзининг юзасига эритроцитларни (М. қўй, от, куш) ёпиштириб олиш кобилятига эга. Бундай холатни "розетка" дейилади, эритроцитни бириктириб олувчи лимфоцитларга розетка ҳосил қилувчи ҳужайралар (РОК) дейилади. Розетка ҳосил қилиши шу лимфоцитлар юзасида эритроцитларга махсус рецепторлар бор. Лимфоцитлар олиниб кўй эритроцитлари билан 30 мин "12" С инкубация қилинади. Периферик кон лимфоцитлари -60-80%. тимус лимфоцитлари -100% бодомсимон лимфоцитлар -40% суяк кумиги лимфоцитлари 2%. Розетка ҳосил қилиш кобилиятига эга. Ўзак ҳужайралари суяк кўмигидан чикиб фабрициус сумкасида (Бурса фабрициусада), одамларда эса шу суяк кумигида шаклланади. В - лимфоцитларни аниқлаш учун розетка х/к аникланади. Одам В- лимфоцитлари ўзларини юзасида С 3-комплеминтга рецептор тутади. Буни учун индикатор ҳужайра хисобланган эритроцитлар ўзини ташқи юзасига С 3 ни тутиши керак. Шуни учун эритроцитлар шу типдаги эритроцитлар учун олинган антизардоб билан инкубацияланади бу эса С 3 комплемент билан бирга олиб борилади. I-этап Эритроцитга антитела ва комплементни адсорбцияси. а. Одамнинг янги олинган эртрацитлар 199 мухитида ювилади- 3 марта, ва 1000 об/мин центрифугада 5 минут айлантирилади. б.2,5% ли эритроцит суспензияси куён зардоби билан (бу Эритроцитга нисбатан антитела тутади) инкубация 30 минут куйилади, 37 С да. в. 0,1 мл сичкон зардоби суюлтирмасдан кушилади (бу комплемент тЎтади). Инкубация 30, 37 С да. П-этап. 0,2 мл В-РОК 2мл эритроцит билан кушилади, 5мин 800 об/мин центрифугаланади ва 20 мин термост куй. Чукмаги 2,5%ли гиютар альдегиди кушилади ва 20мин ушланади. Ҳосил булган чукма суюитирилади. Мазок тайёрланилади, метил сипиртида фиксацияланади, Рошановский - Гимза усулида буялади. Иммун статусни бахолаш. Иммунологик лабораторияларда иммунологик тестларни кўллаб конни текширилади. 1. Ҳужайравий иммунитетни бахолаш (т- система). а. Е- розетка тести - куй эритроцита билан розетка х/қилиш. б. лимфоцитларни биласттрансформация реакцияси. Бунда Т-лимфоцитларни функциеонал активлиги аникланади. в. лейкоцитлар миграциясини босиш реакцияси. 2. Гуморал иммунтни бахолаш -В- лимфоцитлар системаси. а. В- лимфоцитларни конда розтка ҳосил қилишни аниқлаш. Эритроцит ўзида компликс (антиэритроцитар антителадан комплемент) тутувчилар билан аникланади. Бу комплекс лимфоцитлардаги комплемент учун рецепторлар борлигини аниқлаш учун. ЕАС- тести розетка куй эритроцитлари билан, сенсибилизацияланган антитела билан, ва комплементи билан х/қилинади. Е- Эритроцит. А- Антитела. С- Комплемент. б. Иммуноглобулинлар даражасини аниқлаш усуллари. Буни учун Манчини буйича гелда преципитация р-яси куланилади. Бу р-яни хар бир иммунноглобминга кариш махсус антиглобуминли зардоб куллаш ёрдамида аникланади. Иммун танкислик холатлар классификацияси. I. Туғма иммун танкислик холат 1. Бирламчи. 2. Икқиламчи. Бирламчи иммун танкислик холат: 1. В лимфоцитларни дефекти (нуксони) натижасида-гипогаммаглобулинемия яъни Yg ларнинг хаммаси .еки баьзиларини ҳосил бўлиши камаяди. 2 Дефект Т- лимфоцитлар- тимус аплазияси натижасида. 3. Комбинирланган дефектлар - Т ва В лимфоцитлар. 4. Фагряситлар м/ч дефекти. 5. Комплемент системасини дефекти. Иккиламчи иммун танкислик холат: 1. Туғма метаболитик дефектлар. (баьзи бир фермент ва гармонлар етишмовчилиги). 2. Туғма гормонал дисфункциялар. 3. Ички инфекциялар асорати. (краснуха, цитолиголови руслар). Хает давомида орттирилган иммун танкисликлар: 1. Биринчи хает давомида орттирилган иммун танкислик холатлари. а. Хает давомида орттирилагн агаммаглоблинемия (Yg лар синтези дефекти). 6. Лимфогранулематоз. в. СПИД. г. Хает давомида орттирилган фагоцитлар дефекти- буни ҳужайра ичидаги паразитлар ва бошка сабаблар келтириб чикаради. Иккиламчи хает давомида орттирилган иммун танкислик холат. а. В-Т- лимфоцитлар популяцияларини дефекти (лимфопролимфератив касаликлардан сунг келиб чикади). б. инфекциялар ва интоксикациялардан сунг келиб чиккан дефектлар. в.метаболитик бузилишлар натижасида келиб чиккан дефектлар яъни диабет, селириш, атеросклероз, куйганда, оксил етишмовчилиги. г. Даволашлар таъсирида ҳосил берган дефектлар: 1. нур таъсирида. 2. хироперациялар. д. Кариганда иммунтанкислик холатлари. Аллергик реакциялар. Аллергик реакциялар хам имунопотологияга киради. Патологик процесс ўтгандан сунг организим шу антигенга сенсибилизацияланиб қилади, кайта шу антигеннинг организимга тушиши натижасида аллергик реакциялар келтириб чикаради, бундай антигенларни аллергенлар дейилади. Аллергик реакцияларга киради: 1. Юқори сезувчи аста-секин типи. 2. Юқори сезувчи дархол юзага чикиши. Биринчи тип - Юқори сезувчи аста-секин типи - Т - система имунитет билан боғлик иккинчи тип - Юқори сезувчи дархол юзага чикадиган типи -В - система имунитет билан боғланган. Юқори сезувчанликнинг дархол юзага чикувчи типига - анафилаксия, атопия, зардобли касалликлар киради. Анафилаксия. Буни экзоген аллергенлар яъни ўсимлик гулларининг чангдони, чангнинг органик кампанентларининг, овкат аллергенлари киради. Бу аллергенлар Т - хелперларни активлаштириб натижада В -лимфоцитлар активлашади ва IgЕ ишлаб чикариш купаяди, уларни реагинлар хам деб атайдилар. Анафилаксияни келиб чикишида атопия хам ахамиятга эга. Атопия - маълум бир аллергенларга организмда IgЕ ишлаб чикаришнинг кучайиши, бунинг наслий мойилликка эгалиги. Организмда кўп микдордаги IgЕ лар семиз ҳужайраларда ва базофилларда кузатилади. АГ ва AT реакциясида шу ҳужайралардан гистамин медиатори ишлаб чикарилади. Организмда атопик бронхиал астма, ринит, анафилактик шок (дориларга) кузатилади Зардобли касаллик. Юқори дозада зардоб юборилганда 10-12 кундан сунг кузатилади. Сенсибилизацияланган одамларда касаллик тез ривожланади Преципитацияловчи AT ишлаб чикариш, антиген куп микдорда тупланади, иммун комплекснинг бузулиши кузатилади. (лейкоцитлар ва комплементларнинг активлашиши натижасида). Юқори сезувчанликнинг аста-секин типи. Ҳужайравий иммун жавоб кузатилади. Сенсибиллашган Т -лимфоцитлар тўпланади. АГ билан Т - лимфоцитлар орасидаги реакция ва макрофаглар қатнашган цитотоксик реакциялар кузатилади. Бунда инфекцион касалликларда аллергик холатлар аутоиммун касалликлари, контактли аллергия (дорилардан ва бошкалардан). М: Туберкулез, бруцеллезларда пробалар: Download 191.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling