Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи мувозанат
Ички мувозанат- инфляция жараёнлари мавжуд бўлмаган ( ёки унинг барқарор паст даражасидаги) тўлиқ бандлик шароитида талаб ва таклифнинг баланслашганлигидир. Қисқа муддатли даврда ички мувозанат муаммоси, биринчи навбатда, бюджет-солиқ ва пул- кредит сиёсати воситасида ялпи талабни тартибга солиш орқали таъминланади. Ташқи мувозанат қайд қилинган, ёки сузиб юрувчи валюта курси шароитида тўлов балансининг нолга тенг қолдиғини таъминлаб турилишни англатади. Алоҳида ҳолатларда бу муаммо икки ўзаро мустақил қисмга бўлинади: а) жорий операциялар балансининг белгиланган ҳолатини таъминлаб туриш; б) валюта заҳираларининг аниқ белгиланган миқдорини сақлаб туриш. Ташқи ва ички мувозанатни таъминлаб туриш усуллари бир хил: бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати. Айрим ҳолларда мустақил усул сифатида алмашинув курси сиёсати ҳам ажратиб кўрсатилади. Ташқи мувозанатни таъминлаш капитал ҳаракатининг мобиллиги ( мамлакатлараро капитал қуйилиши жараёнининг ички фоиз ставкасининг жаҳон фоиз ставкасига нисбатан ўзгаришига жавобан кескинлашуви) сабабли мураккаблашади. Ички ва ташқи мувозанатни таъминлаш муаммоси товар, пул ва валюта бозорларининг амал қилишига таълуқлидир. Ички ва ташқи мувозанатни таъминлаш макроиқтисодий тартибга солишнинг муҳим муаммоси сифатида юзага чиқади, чунки у ички ва ташқи ўзгарувчиларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини ва қайта таъсирини кўзда тутишни талаб этади. Очиқ иқтисодиётда иқтисодий сиёсат таҳлили Манделл-Флеминг моделига асосланган ҳолда амалга оширилади. Бу модел қисқа муддатда иқтисодиётни мувозанатлаштиришни ифодалайди ва кичик очиқ иқтисодиёт учун IS-LM моделининг модификация қилинган шакли ҳисобланади. Иккала модел ҳам баҳоларнинг ўзгармаслигини назарда тутади ва ялпи талаб ҳажмининг ўзгариши сабабларини тушунтиради. Улар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, IS-LM модели-ёпиқ иқтисодиёт модели, Манделл-Флеминг модели эса очиқ иқтисодиёт модели эканлигидадир. Ички ва ташқи мувозанат муаммоси, кўпинча, IS-LM моделининг модификация қилинган шакли воситасида, унга учинчи- ВВ эгри чизиғи қўшилиб таҳлил қилинади. ВВ эгри чизиғи тўлов балансининг мувозанатли даражасини тасвирлайди. Модел ҳам қайд қилинган, ҳам эркин сузиб юрувчи валюта курси режимлари учун ва капитал мобиллигининг турли даражаларига мослаб тузилади. Бир вақтнинг ўзида ички ва ташқи мувозанатга эришиш муаммосини қуйидаги ёндошув асосида кўриб чиқамиз (20.1. чизма). R Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling